#ИЗТИРОБ
МУАЛЛИФ: #Назли
25
Маржона керакли нарсаларини ҳаммасини олди, адаси вафот этгандан кейин ойиси иккаласи, алоҳида ижара уйга чиқиб кетгандилар, аммалари чиқиштирмагани сабабли. Ҳозир ўтган кунларини эслаб кўзларидан ёш тўкилди. Охирги марта ижара пулини тўлаб уйдан чиқиб кетдилар.
— Раҳмат сизга Зулфиқор ака. Ҳеч кимдан кўрмаган яхшиликни сиздан кўряпмиз.
— Жигарларимсизлар-ку, энди бир оила бўлиб яшаймиз, сенам бирор муддат тайёрланиб ўқишга кириб олсанг ана Севара билан бирга бориб келаверасизлар.
Мактабни тугатар тугатмас ижара пули топиш учун ишга чиқиб кетгани сабаб университетда ўқийдиганларга ҳавас билан қарарди. Ҳозир Зулфиқорнинг гаплари сабаб ўзини университетда юрганини хаёлига келтирди.
— Қайси касбни яхши кўрасан? Олд ойнасидан Маржонага қараб қўйди.
— Ўқитувчиликка, лекин энди кечмасмикин?
— Кечмас, мана бу йил тайёрлан, келаётган йил топширасан. Бемалол ўқийверасан.
— Ростданми? Маржона қувонганидан овози баланд чиқди.
— Албатта, рост. Билмаган нарсангни Севара ўргатади, ўзим сенга яхши репетитор устоз қидираман. Қайси фан устози бўлмоқчисан?
— Она тили адабиёт. Жуда яхши кўраман.
— Яхши, эртага уйимизга яқин бўлган ўқув марказлардан яхши устоз қидираман.
— София опам ҳам она тили адабиётдан дарс беради. Бу йил учинчи курс. Менам кўп билмаган нарсаларимни сўрардим. Ҳаммасини эринмасдан бир бошидан ўргатарди. Севара акасига қаради. — Балки София опам билан гаплашарсиз, уйимизда дарс ўтарди, баҳонада Шаҳло ҳам ўрганиб оларди.
— Кўрамиз. Уйга борайлик-чи. Эртага катта машина гаплашаман Маржона билан бориб уйидаги бошқа буюмларни олиб келасизлар. Ишхонадан бир-иккита йигитларни ҳам жўнатаман.
— Хўп.
Қизғин суҳбат билан уйларига ҳам етиб келдирлар.
🍃🍃🍃
— Ойи, нимага йиғлаяпсиз? Хонага Маҳлиё кириб келди.
— Уканг сабаб-да, қизим. Ростини айтишга юраги дов бермади. Яна Маҳлиёнинг маюс кўзларига қараб ичидан тўфон отилиб келарди.
— Қизим, ҳеч қаеринг безовта қилмаяптими? Бирор жойинг оғримаяптими? Маҳлиёнинг юзларидан силади. Унга биринчи бор Зафарнинг омонатидек қаради.
— Йўқ ҳеч қаерим оғримаяпти, ўзингиз яхшимисиз? Маҳлиё онаси томон яқинлашди.
— Сени соғиндим... қизини бағрига босди. Неччидир йил олдин ногирон бўлади дея уялган қизини бугун туғилганда қандай бағрига босган бўлса худди шундай меҳр билан бағрига босди. Маҳлиё онаси томондан берилган чексиз меҳр сабаб биринчи бор она меҳрини ҳис қилди. Бутун танаси жимирлади. Кўзлари ёшланди. Иккиси ўртасидаги тўсиқ гўё йўқ бўлгандай бўлди...