#ЎГАЙ_ОНА
МУАЛЛИФ: #Назли
51
Дилдора акасига бир қараб қўйиб онасининг ортидан чиқди
— Ойи нима дейишди?
— Маҳлиёга қара бориб, нима дегани билан қизиқмай. Чоршанба келади, олиб кетади. Бўлди, нарсаларингни тайёр қилиб қўй. Шарманда. Дилфуза юрагида турган оғриқни ичига ютиб хонасига кириб кетди.
Дилдора бир Жамшиднинг келганидан хурсанд бўлса, бир икки аёлнинг нигоҳларини эслаб бекор қилдимми дея афсусланарди. Битта айтганимда қилди-ку, олиб кетади энди. Жамшиднинг сўзи устидан чиққанига хурсанд бўлиб қизини бағрига босди. — Сени ҳам даволатамиз, соппа-соғ бўласан, ўзинг юрасан, гапирасан... қошлари Зафарни эслатиб турувчи қизига қараркан Зафар хаёлидан ўтди. — Ярашмоқчи эди-я... жиннилик қилдим, аҳмоқлик қилдим... Маҳлиё учун мен билан ярашмоқчи бўлди-я, мендек разил билан-а? Нега мен разил бўламан. Нима разиллик қилдим? Ҳаммаси тақдир Маҳлиёни атай йиқитмадим, бундай бўлсин демадим, София билан Саидни ҳам бекорга уришмадим тўғри йўлда юрсин дедим. Айб мендами? Кампир ойиси Гулсевар, Гулсевар демаганда бундай бўлмасди. Гулсевардан қаерим кам ойдек қизман. Зафардан кўра Жамшид яхши! У мени ардоқлайди, Зафар-чи? Дилдора хаёллари ичида ўзи билан ўзи суҳбат қураркан ҳамма айбни ташқаридан қидирди, ўзини айбсиз қилди... бўлган воқеаларнинг ҳаммасига ўзи эмас бошқаларни сабабчи қилиб кўрсатди.
Чоршанба куни ҳам келди. Никоҳ ўқитиб Дилдорани олиб кетишди. Жамшид уй эшигини очиб Дилдорага йўл берди.
— Бу бизнинг уйимиз, хоҳлаганиндек яшайсан, фақат ташқарига чиқмайсан. Мана шу ичида нима қилсанг қил ташқарига ўзим олиб чиқмасам чиқмайсан. Уйнинг ҳашаматлигини кўрган Дилдора Жамшиднинг таклифини қабул қилди.
Биринчи кун уйда меҳмон кутиш билан ўтди. Дилдора қайнонасининг муомаласига аранг чидаб кунни кеч қилди. Бир зум Жамила аяни эслаб олди-ю, икки қайнонасини солиштира бошлади. Ёнида Маҳлиёнинг ғингшиганини кўриб хаёлларини бир четга улоқтирди. Қизига қараб қорнини тўйдиргач Жамшид кириб келди. Ҳеч нарсага аҳамият бермасдан ўзини ётоққа ташлади, гўё хонада Дилдора йўқдек бир сўз демай уйқуга кетди. Дилдора Маҳлиёни жойига ётқизиб Жамшидга қараб кўзларида аччиқ ёшлар сизиб чиқди...