#Сўнгги_имкон
Муаллиф: #Shuhratovna 42-қисм
Эртаси куни Ифорани янгалари тайёрлаб олиб чиқишди, келин кўрди маросимини ўтказиш учун. Қўни-қўшни қариндош-уруғнинг ҳаммаси бор. Шарифа хола келининг ёнига келиб қўлига калит тутди
— қизим бу сенга корхона калити, тикувчилик корхонаси бир вақтлар очиб юрғиза олмагандим энди бу сенга ичида ҳамма шароитлари бор
Ифора раҳмат деганча ҳайрон қолди ҳали ўзим энди келдим уй рўзғор адамга берган ваъдам яна корхона қандай ҳаммасини эплайман деган хаёллар миясидан зумда ўтиб кетди.
Вақт шундай нарсаки ҳеч сизни кутиб ўтирмайди, ўтиб кетади. Инсон турмуш қуради, фарзандли бўлади, фарзанд тарбияси, қайнона-қайнота хизмати ҳамма-ҳаммаси тез-тез содир бўлиб кетаверади. Улар ичида энг муҳими фарзанд тарбияси инсон турмуш қурмасидан аввал иложи борича ҳамма билимни олиши керак ҳам диний ҳам дунёвий. Фарзандига туғилгандан бошлаб Аллоҳни танитиш энг тўғри йўллардан бири ҳисобланади.
— Ифора қизим, бу корхона ишлари қандай, тикувчилар яхшими, харидорлар келиб турибдими
— Ҳа, бувижон корхона ишлари жуда яхши, харидорлар кўп ҳаммаси жойида
— баракалла қизим сенга ишонгандим ишингни ривожини берсин бирор каминг бўлса айт қизим. Жаъфар яхши гапиряптими, қўполлик қолмаяптими қилса айтгин ўзим яхшилаб қулоғидан чўзиб қўяман
— хўп бувижон Ифора жилмайди.
Вақтнинг ўтганини инсон сезмай ҳам қолади...
Ифора дастурхон тузар экан телевизорда Туркиядан интервюлар олиб юрган кўрсатувни кўриб қолди унда битта қиз Туркияда азалдан яшайдиган бир аёлни тўхтатиб шундай савол берди
— ўғлингизга турк қизларидан олиб берасизми яъни турк қизини келин қиласизми
— йўқ асло йўқ турк қизларидан келин қилмайман. Ўзбек қизидан келин қиламан, чунки ўзбек қизлари ишга чаққон келин бўлгандан кейин хизмат қилиши керак турк қизларининг кўпчилиги ундай эмас менга ёқмайди қайнонани хизматини қилмаган келин яхшилаб ишлаши керак келин дегани
— аҳа тушунарли, қизингизни турк йигитга берасизми, турк йигитни куёв қиласизми
— албатта куёв қиламан аёл мамнун жавоб берди
— нимага, сабаб нима ўғлингизга ўзбек қизни олиб берасиз-да, қизингизни турк йигитига берасиз
— Туркияда қайнона келин машмашалари кўп бўлмайди, Туркияда ёшларни ўз ҳолига қўйиб берилади, қизим яйраб яшнаб юради-да Туркияда нима мен қизимни бировнинг хизматини қилишга катта қилдимми.
— ўғлингизга олиб берадиган қиз ҳам яйраб яшаши керак-ку
— келин мени фарзандим эмас-ку, келин бўлгандан кейин қилади-да. Интервю олаётган журналист қиз жуда ҳайратда қолди. Ифора ҳам ҳайрон телевизорга қараб қолди
— қизим тинчликми, бунча хаёлга берилдингиз Нафиса Ифоранинг хаёлга берилганлигини кўриб телевизорга қаради
— ўзим шунчаки ойижон.
— бир дадангизни иши билан Туркияга борган эдик жуда гўзал шаҳар эди
— Ҳа жуда чиройли шаҳар
— Жаъфарга айтаман сизни ҳам айлантириб келади, шу ойда бориб келасизлар қизим, ўқишингиздан таътилга чиқсангиз керак
— Ҳа ойижон шу ҳафта ўқисак бўлди кейин қолгани каникул
— Ҳа унда жуда яхши, энди овқатингизни олиб келаверинг
— хўп ойижон
Шундай қайноналар бор қизига раво кўрганни келинига раво кўрмайди, келин ҳам кимнингдир қизи-ку.
Ифора ошхонага кириши билан ҳушидан кетиб қолди, қўлидаги пиёлалар чил-чил бўлди бу шовқинга меҳмонхонада ўтирган Шарифа югуриб чиқиб келди
— войй дадасиии қаердасиз, Нафисааа тезроқ келлл -қизим кўзингни оч бу нимаси энди вой қўлинг шилинибди-ку Нафисаааа қаердасан Жавлон тез ёрдамни чақирр Шарифа хола ўзини йўқотиб қўя ёзди беҳуш ётган Ифорани кўриб Ифоранинг ёнида чуқур-чуқур нафас олиб ўтирарди.