Бугун, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мажлислар залида, Узинфоcом МЧЖ ходими, Навоий вилояти бўйича ДМEД ахборот тизими менежери М.Соловьёв, ва вилоят ССБ рақамлаштириш бўйича ўринбосари Х.Рахматов бошчилигида вилоятдаги солиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришни жадаллаштириш борасида ўқув семинари ташкил қилинди.
Гибрид форматда (офлайн ва онлайн) ўтказилган қўшма ўқув семинарда, вилоят ДПМлари, шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларидаги АКТ мутахассислари иштирок этди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 17 декабрдаги “Ягона тиббиёт ахборот тизими”ни жорий қилиш тўғрсидаги 384-сонли буйруғи ҳамда “Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор- УЗИНФОCОМ” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган ДМЕД ягона ахборот тизимини Навоий вилоятидаги тиббиёт муассасаларига тез фурсатларда ишга тушириш борасида кўникмалар берилди
Ягона ахборот тизимини жорий қилишдан мақсад авваллом бор тиббий хизматни аҳолига яқинлаштириш ва тиббиёт ходимларини вақтини тежаш ҳамда шифокорларга беморларни соғломлаштириш билан шуғулланишига шарт-шароитлар яратишдан иборатдир.