Навоий вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси | Расмий канали | вакцина -ягона чора!


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.me/navoiyssb
Соғлиқни сақлаш бошқармаси Call markazi 1103
Бошқарма расмий сайти navoimed.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔴🟦🟦🟦

🩸Сўнгги йилларда юртимизда ноёб юрак операциялари, мураккаб трансплантация амалиётларининг йўлга қўйилиши ҳамда хавфли касалликлар диагностикаси яхшиланиши сабабли сифатли қон компонентларига бўлган эҳтиёж янада ортди.


🏥 Шу боис бугун юртимизда қон муассасалари фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, аҳоли ўртасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Хўш, тизимдаги ислоҳотларнинг натижалари қандай?

❓Ўтган йили мамлакатимизда қанча сифатли қон тайёрланди?

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларнинг бирида, Навоий шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси ҳудудида қаровсиз қолган фуқарога тиббий хизмат кўрсатилмаётганлиги айтилган хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

2025 йил 17 январ куни соат 15:20 лар аторофида Навоий шаҳар тез тиббий ёрдам станциясига мурожаат қилиб келган фуқаролар мурожаатига асосан смена катта врачи Х.Ш томонидан 1975 йилда туғилган фуқаро Р.Амонов бориб кўрилган, кўрик вақтида беморда шошилинч тез тиббий ёрдам хизматига эхтиёж йўқлиги ва бугунги кунга қадар фуқаро тез тиббий ёрдам хизмати томонидан бир неча бор шифохонага олиб борилган.

Батафсил


🔡🔡🔡🔡🔡🔡🔡

НАВОИЙДА СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИ КАДРЛАР ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИ УЧУН ЎҚУВ СЕМИНАРЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА


📙 Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий вилояти филиали томонидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият юритаётган кадрлар хизмати ходимлари учун ўқув семинарлари ташкил этилмоқда.

📌 Ўқув семинарларида тингловчиларга Давлат органлари ва ташкилотларида инсон ресурсларини бошқариш, кадрлар билан ишлаш тизимини самарали ташкил қилиш мақсадида ишга туширилган hrm.argos.uz ҳамда вакант лавозимлар очиқ портали vacancy.argos.uz электрон платформаларидан фойдаланиш, тартиби юзасидан зарур тушунчалар берилмоқда.

📝 Шунингдек, семинар давомида “Давлат фуқаролик хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидалари”, “Бюрократия ва коррупцияга қарши курашнинг замонавий механизмлари ҳамда давлат хизматида коррупцияга қарши курашиш ва ҳалоллик стандартини жорий этиш масалалари”га ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

👍Навоий вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати


🧠Veb Sayt |✈️ Telegram | 🌐Facebook | 📸Instagram | ▶️ Youtube


🔘РШТЁИМ Навоий Филиалида илмий изланишлар олиб борилиб, жаҳон стандартларига мос илмий даволаш-диагностикаси ишлари амалга оширилиши кундан кунга такомиллашиб бормоқда. Сохада илмий ишлар билан шуғулланувчи мутахассислар сони ошиб бораётганлиги тиббиёт тизимида ривожланиш жараёни юқорилигидан далолат беради. 🔘РШТЁИМ НФ директори Бахром Жалолов томонидан марказимизнинг шифокорлари Ихтиёр Хотамов ва Нодир Болтаевни, илм фанда эришган мувоффақияти билан табрикладилар. “Олий аттестация комиссияси” томонидан номзодлик диссертациясини ёқлаб фан доктори (PhD) бўлганлиги эътироф қилиб ўтилди. Олимларга илм-фанда янада юқори поғоналарга кўтарилишига улкан зафарлар тиладилар.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
😛😌☺💛😛😌☺️💛😛😌☺️

🎙 Машҳура Раҳимова,
Навоий машинасозлик заводининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул ходими

❤️Йил давомида энг самарали фаолият олиб борган ҳудуд ҳокими?
— Навбаҳор тумани ҳокими Азамат Ўроқов.

❤️Йилнинг энг яхши тадбиркори? (эркаклар ўртасида)
— Улуғбек Файзиев, "Zarafshan Golden Group"  компанияси таъсисчиси.

❤️Йилнинг энг яхши тадбиркори? (аёллар ўртасида)
— Билмайман

❤️Вилоят аҳолисига 2024 йил давомида энг яхши хизмат кўрсатган банк?
— Ўзбекистон Миллий банки.

❤️Йилнинг энг самарали фаолият юритган бошқармаси?
— Соғлиқни сақлаш бошқармаси

❤️Йил Қурувчиси ким?
— Абдукарим Саксонов - "Янги ҳаёт" бренди асосчиси.

❤️Сизнингча, йил янгилиги қайси?
— Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан "Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 430-сонли Қарорнинг имзоланиши

Вилоятимизнинг энг ҳурматлилари эътирофларини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали кузатишда давом этинг.

👌Навоий вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати


🧠Veb Sayt |✈️ Telegram | 🌐Facebook | 📸Instagram | ▶️ Youtube


⚡️ ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Навоий вилояти тиббиёт муассасаларида қатор тайинловлар амалга оширилди.


⬇️ Хусусан:

➡️ Хамраев Рустамжон Истамович Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий филиали директори лавозимига тайинланди.

📌 Р. Хамраев 2005 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институтини тамомлаган. 2005 – 2007 йилларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиали клиник ординатурасида таҳсил олиб, меҳнат фаолиятини ушбу муассасада шифокор сифатида бошлаган.

🔎 Кейинчалик Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасида бўлим бошлиғи, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари каби масъул лавозимларда ишлаган.

❗️Р. Хамраев тайинловга қадар Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

* * *
➡️ Тўхтаев Матёқуб Қўшиевич Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий филиали директори лавозимига тайинланди.

📌 М. Тўхтаев 2006 йил Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг бакалавриат босқичини, 2008 йил Республика травматология ва ортопедия илмий-текшириш институти клиник ординатурасини тамомлаган.

🔎 Меҳнат фаолиятини Қизилтепа туман марказий шифохонаси врач-травматологи сифатида бошлаб, кейинчалик ушбу муассасада бўлим мудири, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари, биринчи ўринбосари, туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси мудири каби масъул лавозимларда ишлаган.

❗️М. Тўхтаев тайинловга қадар Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази жарроҳлик бўлимида травматолог-ортопед сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


🟢⚪⚪🟢🟢
⚪🟢🟢⚪⚪⚪

🏥Навоий вилояти Дерматовенерология ва косметология маркази , Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги Навоий вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида Навоий вилояти Дерматовенерология ва косметология маркази  томонидан  вилоятда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Матбуот анжумани ва Пресс-тур ташкил этилди.

🤍Унда вилоятда фаолият олиб борувчи ОАВ вакиллари иштирок этишди. Тадбирда йиғилганларга Навоий вилояти Дерматовенерология ва косметология маркази фаолиятининг 2024 йилдаги сарҳисоби ва 2025 йил режалари тўғрисида маълумот берилди.

👌Навоий вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати


📝📝📝

🏥Navoiy viloyati Dermatovenerologiya va kosmetologiya markazi , Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Navoiy viloyati hokimligi Navoiy viloyati Sogʼliqni saqlash boshqarmasi hamkorligida Navoiy viloyati Dermatovenerologiya va kosmetologiya markazi  tomonidan  viloyatda amalga oshirilayotgan ishlar to'g'risida Matbuot anjumani va Press-tur tashkil etildi.

🤍Unda viloyatda faoliyat olib boruvchi OAV vakillari ishtirok etishdi. Tadbirda yig'ilganlarga Navoiy viloyati Dermatovenerologiya va kosmetologiya markazi faoliyatining 2024-yildagi sarhisobi va 2025-yil rejalari to'g'risida ma'lumot berildi.

👌Navoiy viloyati hokimligi
Axborot xizmati


🧠Veb Sayt |✈️ Telegram | 🌐Facebook | 📸Instagram | ▶️ Youtube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔴 🟦🟦🟦

✅ Тиббиётдаги ислоҳотлар самарадорлигига эришиш учун, энг аввало, соҳанинг қонунчилик базаси мустаҳкам бўлиши керак. Шундагина тизимдаги муаммоли масалалар ечимига йўл очилади.


📌 Кеча хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида аҳолининг юқори сифатли тиббий хизмат олиш ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишга қаратилган муҳим қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

➡️ Бу орқали аҳолига тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларига киритилмаган қўшимча тиббий ёрдам кўрсатишни ҳуқуқий тартибга солиш, тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш асносида уларга касбий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини бериш тизимини жорий этишга қаратилган нормалар белгиланмоқда.


✅ Шунингдек, мажлисда Ўзбекистонда донорлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда қабул қилинди.


‼️ Қонунчиликка киритилаётган ушбу ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида кейинроқ батафсил тўхталамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram



9 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.