Бугун айтилган вақтда отам билан "Сирож Солиҳ" эмас (масжид номини нотўғри ёзиб беришган экан), "Абу Бакр Қаффоли Шоший" (Охунбобоев) масжидига бордик.
Масжидга кираётсак, ички ишлар ходимлари отамнинг олдига келиб, "Дода, сиз қаёққа келяпсиз?" – деб сўрашди. "Суҳбатга чақирибсизлар-ку", дедим. "Йўқ, бундай бўлиши керак эмас. Англашилмовчилик бўлгандир", дейишганди, "Мана, чақирув қоғози ҳам бор", деб чўнтагимдан чақирув қоғозини чиқариб бердим. Қоғозга қараб, "Ёшларини билмагандир", деди. "1948 йил деб ёзиб берган одам ёшларини билмайдими?" – дедим.
Кейин бошқа ходимлар ҳам келиб, қайта-қайта узр сўраб, "Узр, дода. Бу ерда англашилмовчилик бўлибди. Сиз ичкарига кирманг. Уйга кетаверинг", дейишди.
Отамни жўнатвориб, масжид ертўласида бўлаётган суҳбатга кирдим. Ичкарида 50-60 чоғли одам ўтирибди. Бир киши стулда ўтириб маъруза қилаётган экан. Онгости таъсири, оммавий қирғин қуроллари, астрономик жараёнлар ҳақида гапириб турганди, ўн дақиқалар ўтирмасимдан бошқа бир ички ишлар ходими чақириб қолди. Олдига борсам, "Отангиз ташқарида кутиб турган экан", дейди. "Нимага кутиб турадилар, ўзим машинага ўтирғизиб жўнатвордим-ку", дедим. "Майли, ташқарига чиқаверинг. Гап бор", деди.
Ташқарига чиқаётсам, эшик олдида маҳалла нозиримиз ("участковой") турган экан. Олдимга келиб, "Узр, ука. Хато қилибман. Додани чақирмаслигим керак эди. Ташқарига чиқайлик", деди.
Ташқарида яна бир ходим келиб, узр сўраб, "Ўзингиз ҳам кетаверинг. Бўлди, шу келганингиз етарли", деб кузатворишди.
Хуллас, чақиришдан, суҳбатдан мақсад нималигини аниқ билолмадим. Тахминимча, суҳбат охирида "радикал бўлиб кетмаслигимиз, мўмин-қобил бўлиб юришимиз" кераклиги айтиладиган эди. (Ўзи шундоқ ҳам мўмин-қобилмиз-ку, буни уқтиришдан нима маъни яна?)
Барибир, 75 дан ошган отамни асоссиз безовта қилишгани кўнглимни хижил қилди...