Муҳаммад Исмоил ижоди dan repost
УЗР
Узр,
савол берсам ҳар лаҳза юз бор,
Узр, ранжисангиз сўроқларимдан.
Ташвиш-у аламда изламам бекор,
Куйиниб юрганим – ардоқлашимдан.
Сиз гўзалсиз,
сизга харидор мингта,
Йўлингизни пойлаб тутадилар жон.
Уларни одам деб билмасангизда,
Кўнглимдан хавотир кетмас ҳечқачон.
Қалб – гоҳо ўрмонда адашган оҳу,
Зийрак қараса ҳам тўртта томонга.
Яхшилик қасрини ахтаради-ю,
Алданиб тушмоғи мумкин қопқонга.
Жоним ҳалак сизни асрамоқ учун,
Душман мингта,
менда мингта ғам.
Шул сабаб, тинчлик йўқ менда туну – кун,
Кўзимни узмайман сиздан сира ҳам.
Ҳар он юз бор кўрсам,
юз бор мен шайдо.
Шул сабаб телбароқ,
бахтлироқ,
қайноқ...
Яна кўпроқ севмоқ мумкин-у,
аммо
Сизни севиб бўлмас ҳечқачон камроқ...
МУҲАММАД ИСМОИЛ
Узр,
савол берсам ҳар лаҳза юз бор,
Узр, ранжисангиз сўроқларимдан.
Ташвиш-у аламда изламам бекор,
Куйиниб юрганим – ардоқлашимдан.
Сиз гўзалсиз,
сизга харидор мингта,
Йўлингизни пойлаб тутадилар жон.
Уларни одам деб билмасангизда,
Кўнглимдан хавотир кетмас ҳечқачон.
Қалб – гоҳо ўрмонда адашган оҳу,
Зийрак қараса ҳам тўртта томонга.
Яхшилик қасрини ахтаради-ю,
Алданиб тушмоғи мумкин қопқонга.
Жоним ҳалак сизни асрамоқ учун,
Душман мингта,
менда мингта ғам.
Шул сабаб, тинчлик йўқ менда туну – кун,
Кўзимни узмайман сиздан сира ҳам.
Ҳар он юз бор кўрсам,
юз бор мен шайдо.
Шул сабаб телбароқ,
бахтлироқ,
қайноқ...
Яна кўпроқ севмоқ мумкин-у,
аммо
Сизни севиб бўлмас ҳечқачон камроқ...
МУҲАММАД ИСМОИЛ