Муҳаммад Исмоил ижоди


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Азизлар, ушбу каналда шоир Муҳаммад Исмоил ижоди билан танишиб боришингиз мумкин. Шеърият оламига марҳамат...

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


ТОПШИРИҚ
Бугун шанба. Ховосга оғизочар пайти етиб бордим. Мени кўриб онам гул гул яшнаб кетди. Рўза онамнинг юзига нур, қалбларига шиддат, танларига қувват бағишлабди. Оғизларини муздай сув билан очдилар. Сувни илитиб бермоқчи эдик, кўнмадилар. “Жили сувди таъми жўқ” дедилар. Бир тўғрам нон едилар-у, қанча тутсак ҳам бошқа ройиш бермадилар. Шом номозидан кейин анча суҳбатлашиб ўтирдик:
“- Худойга шукур, тўқчилик замони келди. Бир вақтлар отанг аллағайтиб жанғи калиш олиб берди. Бурун, шу зорманда калиш отлиққа жўқ эди. Энамга кўрсатаман деб эшкинлаб жўлға тушиппан. Жўлда, калишим эскириб қолса қайтаман деб, калишни қўлтиққа урдим-у жаёв кетабердим. Поезд жўл жоғалаб ўн чақирим жўл оёқ жаланг журиппан. Калиш одамдан азиз замонлар эканда. Энди биров калишга қарамайди. Отанг поезд жўлда ишларди. Ҳар кун битта хлеб кўтариб келади. Тўрт киши қараб ўтирамиз. Ҳар кун тўрт кишидан орттириб, бир бурдасини қайнанамга олиб қўямиз. Қайнанам ҳар ҳафта охирида эшакда ўттиз чақирим жўл босиб Пасткичақирдан эниб келади. Эшак хуржунида олма ўрик олиб келади. Нонни кўриб мааз бўлади. У вақтларда кўп одам кунжара жерди. Кунжара гўр вақтида тобилабермасди. Ҳазир бировга айтсанг ишанмайди. Пайғамбар замонида одамлар бир қултум сув, битта хурмо билан бир кун рўза тутган. Уйида бир ҳовуч хурмоси бор одам, одамларни ифтор қилиб чақирган. Ифторга ўнта одамни чақирса, ўнта одамнинг дуосини олган, рўза пайти қилинган ўнта дуонинг ҳаммаси Худойим таолога жетиб борган. Худо, рўзадорнинг дуосини амалга ошираман деган. Худо, ифтор қилган одамнинг ҳамма гуноҳини кечираман, деган. Қийинчилик жиллари ҳам рўза тутдик, қимматчилик жиллари ҳам ҳар жил ифтор қилдик, кам бўмадик. Худога шукур. Диволни нам жиғитар, жигитти ғам жиғитар, дейди. Овир жилларда тош келса кемирдик, сув келса симирдик, ғам чекмадик. Орада отанг ўлиб берди. Ҳаёҳуйт дедида, ҳаммамизни ташлади, кетди. Одамнинг боши тошдан қотти экан, қотин бошим эркак бўлди, қора чачим телпак бўлди. Ҳеч рўзани, ифторди канда қимадик, кам бўмадик. Сен ҳам бир ифтор қиб жер. Бу кунлардан ортиқ кун бўмайди. Кучинг бор, қувватинг бор, гарттай бир нарсанг кетса, қайғурма, Худойим жетқизиб, яна тўлдириб қўяди. Бақил, очқап қоламан деб, хажатка чиқмас экан. Қош қайтарма. Кийимди жамаса бўлади, тамақти жамап бўмайди. Туя миниб журипсан, қўй орасиға жаширинаман деб ўйлама. Худойим яна бераверади. Савоб бўлади. Рўзадорнинг қорнини тўйдириш, рўза тутган билан баббаравар савоб. Худойим ҳамма гунайингни кечиб жубаради. Кўпчилнинг кўнглини олабер, болам,- дедилар.
- Бир оғиз гапингиз Онажон, топшириғингиз албатта бажарилади, - дедим.
Шундан кейингина онам, яна бир тўғрам нонга қўл узатдилар.
Илоҳо, онажон умрингиз узоқ, ризқингиз бутун, мартабангиз бунданда зиёда бўлсин. Илоҳо, бошимизда тожимиз бўлиб, қалбларимизни қувонтириб, белимизга қувват бўлиб юринг. Сизни кўриб ҳар доим тоғдай ўсамиз. Мана шу буюк бахтдан Оллоҳ таоло бизни мосуво этмасин, Омийн Оллоҳу акбар. Рўзаи рамазон ойлари муборак бўлсин Онажон! Дуо қилган дўстларимизни ҳам Оллоҳ таоло Сизни ёшингизга етқазсин, хонадонларида ҳамиша тўй бўлсин, оилаларига Оллоҳ таолонинг раҳмат нури, марҳамат нури, файз барака нури, бахт нури, иззату саховат нури ҳамиша ёғилиб турсин! Рўза пайти қилинган дуо, албатта ижобат бўлади, дейдилар. Бунга шубҳа йўқ.


ОҲУЛАР ТЎДАСИ
Улуғ алломалардан бири, подшоҳ бу уммондир, уммоннинг суви шўр бўлса,ундан оқадиган дарёларнинг ҳам суви шўр бўлади, агар чучук бўлса, дарёларнинг суви ҳам чучук бўлади деган эди. Ҳақиқатдан ҳам, подшоҳ, отага ўхшайди. Уйдаги ҳамма тартиб отага қараб белгиланади. Қуш уясида кўрганини қилади, деганларидек, болалар ҳар жиҳатдан отадан ўрнак олади, ота олим бўлса, болалар ҳам илм даъво қилишади, ота каззоб бўлса, болаларга ҳам бунинг нуқси уради. Ота шайтон бўлатуриб, фаришталикни ҳарқанча даъво қилмасин, болалар унинг сўзларидан эмас, бажариб турган ишларидан намуна олишади ва шундай ҳаёт тарзини танлашади. Халифа Умар розиаллоҳу анҳунинг улкан салтанат хукмдори эканига қарамай, кийишга бор йўғи битта кўйлаклари бўлганлигини ровийлар кўп сўзлашади. Халифа, олган маошларини етим есирларга, фақирларга, эҳтиёжманд оилаларга тарқатар экан. Эроннинг собиқ Президенти Маҳмуд Аҳмадинажот улкан мамлакат раҳбари бўлган даврларда ҳам бир умр пахол шолча ва теридан тўқилган қаттиқ ёстиқда ухлаган ва битта кийими тўзиб кетгунча, ҳечқачон иккинчисини олмаган, маошини камбағалларга тарқатган, Президентнинг турмуш ўртоғи эса мадрасада фаррош вазифасини бажарган экан. Президент мана шундай камсуқум ва оддий яшагандан кейин, вазирлар ҳам, хукумат аъёнлари ҳам ундан ўрнак олиши табиий. Шу ўринда, бизнинг раҳбарларимиз орасида шундайлари борми деган ўринли савол туғилади. Ушбу мақоламизнинг ёзилишига сабаб ҳам шу. Бор экан. Тарих саҳифаларини варақлаб, Марказий қўмита Бюросининг ғайритабиий қарорига кўзим тушиб қолди. Марказий Кенгаш Ўзбекистон Марказий қўмитаси Раиси Йўлдош Охунбобоев ўз маошини узлуксиз равишда уйга олиб келмай, етим есирларга, чор-ночор яшаётган, кунини зўрға кўраётган одамларга тарқатиб юбораётгани учун, унинг турмуш ўртоғининг шикоятига биноан, ойлигининг эллик фоизини, яъни тенг ярмини аҳли аёли ўз қўли билан олиши учун махсус қарор қабул қилган экан. Бу биз фахрланишимизга арзийдиган тарихий хужжат. Шу юрт раҳбари, шу юрт, шу халқ тимсолидир. Ўз раҳбари билан фахрланадиган миллат, ўз миллати билан фахрланадиган миллатдир. Биз , нафақат айтаётган сўзидан, балки қилаётган, бажараётган ишидан ҳам ўрнак олишимиз мумкин бўлган раҳбарларни бошимизга олиб келишини, бизга раҳбар этиб сайлашини Яратгандан сўраб қоламиз. Зеро, Юсуф хос Хожиб ҳазратлари айтади: Шерлар тўдасига Оҳу раҳбар бўлгандан кўра, Оҳулар тўдасига Шер раҳбар бўлгани афзалроқдир. Агар бу икки тўда бир бирига қарши жангга киришса, бу жангда Шер раҳбар бўлган Оҳулар тўдаси албатта зафар қозонади, деган эдилар.
МУҲАММАД ИСМОИЛ


Мана она, она Ватан ибораларининг нақадар муштарак эканлигини шу мисолдан ҳам билиб олса бўлади. Ўйлайманки, бизнинг халқимизда бу орият, аёллари ор – номусини ўз ор – номуси деб билиш туйғуси минг йиллардан буён аждодларимиздан бизга ўтиб, қон – қонимизга сингиб кетган.
- Ўз онангиз ҳақида сўзлаб беринг.
- Мен ўз онам ҳақида доимо жар солиб гапиришга, мақтанишга тайёрман.
Онам мулоҳазали, камгап, ниҳоятда ростгўй, ҳалол аёл. Илоҳим, умрлари узоқ бўлсин. Мен, дунёда суҳбатига ҳеч тўймаган биргина одам бор. Бу онамнинг суҳбатидир. Мен дунёда фақат биргина одамнинг, онамнинг гапларини ҳеч қачон қайтармаганман.
Мен қачонки бирор яхшиликни қилишга ҳаракат қилиб, бутун куч –қудратимни аямаган бўлсам, авваламбор, онамларнинг назарига тушиш учун, онамлардан бир оғиз илиқ сўз эшитиш учун елиб югурганман. Менга ҳар кун, ҳар лаҳзада таскин бериб турадиган нарса, шундай онанинг фарзанди бўлганим ва яхши устозлар қуршовида яшаётганимдир.
- Соғ бўлинг, сиз ҳам ҳамиша эҳтиромда бўлишингизга тилакдошман.
- Сиз ҳам саломат бўлинг! XXI асрнинг биринчи йили юртимизда Аёллар йили деб эълон қилинган эди. Янги асрга муҳтарама ва меҳрибон аёллар йили билан кириб борганимиз асримизнинг тинч ва тотувликда, оилавий хотиржамликда кечишига умид бағишлайди.
М. ҚУРБОННИЁЗОВА суҳбатлашди


АЁЛЛАРНИ АРДОҚЛАГАН ЮРТ
Шоир Муҳаммад Исмоил билан суҳбат
- Муҳаммад ака, аёллар ҳақидаги энг буюк таърифни айтиш сизга топширилганида нима деган бўлар эдингиз?
- Инсониятнинг ярмини аёллар ташкил қилади, қолган ярмини ҳам мана шу латофатли, дилбар ва жозибали инсонлар дунёга келтиришган. Демак, дунёдаги жаъмики гўзалликлар аёлга бўлган муҳаббат туфайли яратилган деб бежиз айтилмаган. Ушбу мулоҳазамизнинг бир тармоғи бўлмиш, ҳар бир миллатнинг келажаги оналар (оталар, устозлар эмас) қўлидадир дейиш, бу оналарни мақташ эмас, айнан ҳақиқатни эътироф этишдир. Биз аёлларнинг ҳаётдаги ўрни ҳақидаги бор ҳақиқатни очиқ – ойдин айтишимизнинг ўзиёқ аёлларни шу қадар юксакка кўтарадики, бошқа ҳеч қандай мақтовга ўрин қолмайди. Пайғамбаримиз (С.А.В) “Агар ер юзида сиғиниш жоиз зот бор бўлса, агар Аллоҳ таоло шуни жоиз деб билса, мен бундай эҳтиромга фақат оналарнигина лойиқ деб билардим” – дейдилар.
Тангри сиғинмоқни одам – одамга,
Жоиз деса, жоиз келса бу одат
Фарзардларга дердим: -Ҳар кун, ҳар дамда
Онангизга қараб қилинг ибодат!
Бу ҳадисдан келиб чиқадики, оналар ер юзидаги энг мукаррам, энг мўътабар зотлардир. Аёллар ҳақида бундан буюкроқ таъриф борлигини билмайман ва у бўлиши ҳам мумкин эмас.
- Мана, оналар ҳақида гапирдингиз. Кейинги пайтларда она, она Ватан иборалари қўшиб айтиладиган бўлаяпти. Аслини олганда “она” деган тушунча айри, “Ватан” тушунчаси айридир. Нима учун бу икки ибора ҳамиша муштарак юради, деб ўйлайсиз?
- Шоир Абдулла Орипов суҳбатларимиздан бирида волидаси ҳақида гапиратуриб: “Онамнинг феълида бир шикасталик, хазинлик мавжуд бўлиб, умуман олганда у кишининг табиати маъюсроқ эди. Агар менинг шеърларимда шундай бир синиқлик, шундай бир ғамгинлик бор бўлса, бу онамнинг феъли менга, менинг шеърларимга кўчганидандир”, - деган эдилар. Қаранг, миллий тафаккуримизда, ўзбек халқининг маънавий ҳаётида инқилоб ясаган, ҳалқнинг маданиятини олдинга сурган буюк бир Шоир, ўз шеърияти негизида онасининг биргина феъли бор эканлигини эътироф этиб турибди. Бу бир онанинг бутун бир халқ руҳига ҳаётбахш таъсири эмасми? Айнан мана шу шоирда, она ва она Ватан тушунчалари шу қадар муштаракки, ўз онасини севмайдиганларгина буни тушунмаслиги мумкин.
Юртим. Сени фақат бойликларинг –чун
Севган фарзанд бўлсам, кечирма асло!
Бу ўринда яна бир мисол келтираман. Қадимда бир саркарда қўшни диёрларни босиб олиш учун ўз аймоқларини ҳар томонга жўнатибди. Жўнатар экан, шундай деб тайинлабди: “У ернинг халқига бориб разм солинглар, уларнинг ўз аёлларига қандай муносабатда эканлигини билинглар”. Айғоқчилар изғиб кетишибди. – Эй саркори олам, - дебди қайтиб келганларнинг биринчиси. – Мен у ерларда бўлдим. Лекин бирорта аёлга яқинлаша олмадим. Чунки у аёлнинг атрофида доим ё отаси, ё эри, ё ака-укалари, ё қариндош – уруғлари гавжумки, уларнинг бирортасига яқинлашишга, гапиришга ҳаддим сиғмади, - дебди.
Шунда иккинчи айғоқчи сўз сўрабди.
- Эй улуғ саркарда, аксинча, мен борган жойлар жуда бемалолчилик экан. Аёлларининг етмиш фоизи кўча – кўйда, очиқ – сочиқ, биров билан бировнинг иши йўқ, гап отсангиз кулиб қарши олишади. Бундан на эрларининг, на ака-укаларининг ғаши келар экан, - дебди.
Шунда саркарда айтган экан: “Биз босиб олиш учун иккинчи мамлакатни, ўз аёлларини хор қилиб, эътиборсиз ташлаб қўйган, аёлларини қизғанмайдиган, аёлларига ўз ор – номуси деб қарамайдиган, аёллари учун жонини тикмайдиган одамлар яшайдиган юртга бостириб борамиз.
Аксинча, оналари, аёллари ор – номусини ўз ор – номуси деб қарайдиган юртда бизга бир қарич ҳам ер тегмайди. Улар сўнгги томчи қони қолгунча олишадилар. Агар биз ўз аёлларини қизғанмайдиганлар юртига борсак, улар ўз Ватанларини ҳам, ерларини ҳам, ор – номусларини ҳам қизғанмайдилар. Чунки ор – номуснинг ўзи уларда қолмаган. Уларнинг Ватанларини бемалол босиб олишимиз, ҳатто пулга сотиб олишимиз мумкин” – деган экан.
Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, саркарда бу мамлакатни ишғол қилибди.


ONLY乛Sinclair🇲🇨 dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
" МАЗЛУМНИНГ ҲАҚҚИ ".
% Мухаммад Исмоил
Қадри баландларим!!! Аудио хикояларни кўчиришда муаллиф ва манбаа келтиришни унутмайсиз деган умиддамиз.

Telegram | Instagram | YouTube | Tik Tok


ONLY乛Sinclair🇲🇨 dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
" ОТА ". Муаллиф
Мухаммад Исмоил.
© Ўқинг...фақат йиғламанг!
телеграм каналидан олинди
Телеграм 👇 обуна бўлиш учун
http://t.me/Faxriddin_Shamsematov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тарсаки. Муҳаммад Исмоил ҳикояси. Фахриддин Шамсиметов ўқиди. Жаҳонгир Эшпўлатов фильми.


БОШИМДАГИ ТОЖИМ - ОНАМ !
Бадиҳа
© Мухаммад Исмоил
Қадри баландларим!!! Аудио хикояларни кўчиришда муаллиф ва манбаа келтиришни унутмайсиз деган умиддамиз.
Telegram | Instagram | Youtube | Tik Tok


БОШИМДАГИ ТОЖИМ - ОНАМ !
Бадиҳа
© Мухаммад Исмоил
Қадри баландларим!!! Аудио хикояларни кўчиришда муаллиф ва манбаа келтиришни унутмайсиз деган умиддамиз.
Telegram | Instagram | Youtube | Tik Tok


БОШИМДАГИ ТОЖИМ - ОНАМ !
Бадиҳа
© Мухаммад Исмоил
Қадри баландларим!!! Аудио хикояларни кўчиришда муаллиф ва манбаа келтиришни унутмайсиз деган умиддамиз.
Telegram | Instagram | Youtube | Tik Tok


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
" Ўзбекнинг аёли ".
© Муҳаммад Исмоил
Телеграм 👇 обуна бўлиш учун
http://t.me/Faxriddin_Shamsematov


Муҳаммад Исмоил ижоди dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
СЕНСИЗ. МУҲАММАД ИСМОИЛ ШЕЪРИ. АҲМАДИ ЭВЕРЕСТ ЎҚИДИ. ЭЛЁРБЕК ХОЛМУРОДОВ ВИДЕОРОЛИГИ.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Bayramingiz muborak bo'lsin o'zbegimning mard va mehridaryo ayollari ! Yurak qonimiz bilan bitilgan ushbu asar sizga armug'on bo'lsin! Iloho barchangiz mening Zulayho xoji onam singari yuz yoshga kirib yuring! Barchangizni oldingizda qo'lim ko'ksimda, ta'zimdaman!




ЕР-У ОСМОН ОРАЛИҒИДА!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
СЕВГИ ҲАҚИДА ФАРЁД БИЛАН БИТИЛГАН АСАРНИ КЎРМОҚЧИМИСИЗ, МАНА СИЗГА ҲАҚИҚИЙ КИНО, МАНА СИЗГА ҲАҚИҚИЙ СЕВГИ! ОЙ ЧИҚМАГАН ОҚШОМ. МУҲАММАД ИСМОИЛ АСАРИ. ЭРКИН УСМОНОВ СЦЕНАРИЙСИ. РЕЖИССЁР ҚОДИР САЪДУЛЛАЕВ. БОШ РОЛЛАРДА МАДИНА МУХТОРОВА, ФАТХУЛЛА МАЪСУДОВ, УЧҚУН ТИЛЛАЕВ, РИХСИ ИБРОҲИМОВА ВА БОШҚАЛАР. КЎРИНГ, ТОМОША ҚИЛИНГ! ҚАНЧА КЎРСАНГИЗДА ЯНА ҚАЙТА ҚАЙТА КЎРГИНГИЗ КЕЛАДИ. ҲАЁТДА БЎЛГАН ВОҚЕАЛАР АСОСИДА ЁЗИЛГАН. ВОҚЕАЛАР ТОШКЕНТДА ВА ХОВОСДА БЎЛИБ ЎТАДИ!


Муҳаммад Исмоил ижоди dan repost
Бизни этгин халос, моҳи Рамазон!

Ё, Оллоҳ шукурдир марҳаматингга !
Жоним қурбон бўлсин, сенга жон қурбон.
Бало ичра қолган бандаларингга,
Юбординг энг зарур лаҳзада қалқон.
Малҳаму нажотга зор аҳли замон,
Кел эй, халоскорим моҳи Рамазон!

Кел эй, нафсимизни кишанла маҳкам,
Иймон сувин ичир башар зотига.
Тўхтат, ҳалокатда ёнмоқда олам,
Чек қўй, инсоният талофотига.
Гуноҳлар ўтида жумлаи жаҳон,
Оллоҳга оҳимиз етқаз, Рамазон!

Оламлар сарвари, Ҳақ Пайғамбари,
учун Еру кўкни яратди Оллоҳ.
Қора нон еди оч қолган пайтлари,
Кулбада яшади мискин ва қашшоқ.
Бугун айшу ишрат чоҳида замон,
Суннат эшигин оч, моҳи Рамазон!


Бизларни йўқдан бор этди Яратган.
Лозим эди иймон ҳар он, ҳар жойда.
Аммо банда бўлдик бизлар адашган,
Бизнинг Худомиз - пул, Худомиз – фойда!
Ёлғон кўчаларда жону тан сарсон,
Тўғри йўлга бошла, бизни Рамазон!

Жони талвасада, жони гаровда
Халқумни куйдирар васваса, фарёд.
Ярми нажот излар, ярми оловда,
Ярми аллақачон қурбон, одамзод.
Келгин балолардан қолдиргин омон,
Қалбимизга бўлгин қалқон, Рамазон!

МУҲАММАД ИСМОИЛ


Муҳаммад Исмоил ижоди dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
КЕЛ, ЭЙ ХАЛОСКОРИМ МОҲИ РАМАЗОН! Муҳаммад Исмоил шеъри. Раъно Тожибоевна ўқиди. Элбек Умаров видеоролиги.


БАҲОРНИ ҚЎМСАГАН КЎНГИЛЛАР. АҲМАД ТЎРА ФОТОСИ.


ҚИРОВ ҚЎНГАН НАВДАЛАР. АҲМАД ТЎРА ФОТОСИ.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.