Санобарнинг маҳзун ҳикоясини тинглаб, кўзига ёш олганлар, бир оз тин олиб, жозилиб яна байрам кайфиятига қайтишди. Хожи онам дуо қилди: - Боқ қарасин, Ҳизир дорисин, кетмас давлат, кенг пеъл берсин, бировди бировдан кам қимасин, кўзимизни нам қимасин, қўра тўла қўйларинг бўлсин, қўрғон тўла тўйларинг бўлсин, ол десин олдирмасин, туври жўлдан тойдирмасин, жақшиларга жоноштирсин, жомонлардан одоштирсин, эска оғанди эсиргасин, жодқа оғанди жарлақасин, илоё ўзларингдан кўбайиб, ўбирли чўбирли, ризқли насибали, униб ўсиб журинглар, жугуриб журганда жўлларинг бўсин, тов келбатли бўйларинг бўсин, ўйнаб кулиб тўрт кўз тугал жанағи жанғи жилларга жетиб журайлик, овмийн Облоҳу Акбар!