#Инфоқ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ табарока ва таоло: «Эй Одам боласи, инфоқ қил, Мен ҳам сенга инфоқ қиламан», деган. Аллоҳнинг ўнг қўли тўладир, тинмай тўкиб сочиб турувчидир. Кечаю кундуз ҳеч нарса уни камайтира олмас».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
Изоҳ: Аллоҳ таолога нисбатан «ўнг қўл» сўзининг ишлатилиши ақийдага оид масаладир. Саҳиҳ хабарларда келтирилган бундай маълумотларга қандай бўлса, шундайлигича иймон келтириш, уларнинг тугал маъносини Аллоҳнинг Ўзига ҳавола қилиш мақсадга мувофиқдир. «Аллоҳнинг ўнг қўли», «кулиши», «юзи», «кўзи», «қадами» ва шу каби васфлар Аллоҳ таолонинг Ўзига хос сифатла-ри бўлиб, махлуқотларнинг сифатларидан мутлақо бошқадир. Аҳли сунна вал жамоа эътиқодига кўра, бу сифатларга уларнинг қандайлигини тасаввур қилмаган, суриштирмаган ҳолда иймон келтириш вожибдир. Бу борада Аллоҳ таолонинг «У Зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир» деган сўзи асосий қоида бўлади.
https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf