Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуфнинг шахсий канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


#Оят

«Азму қарор қилганингдан сўнг Аллоҳга таваккал қил. Албатта, Аллоҳ таваккал қилувчиларни севади».  

(Оли Имрон сураси, 159- оят).

https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf


#Хотиржамлик

Убайдуллоҳ ибн Миҳсандан, у отаси розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:  «Сизлардан ким хотири жам ва тани сиҳҳатда тонг оттирса-ю, ҳузурида бир кунлик егулик-ичгулиги бўлса, гўё дунёнинг барига эга бўлибди», дедилар».

Термизий ривоят қилган ва ҳасан деган.

https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf


#Намоз

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларни кечаси бир тоифа, кундузи бир тоифа фаришталар галма-гал кузатиб боради. Улар бомдод намозида ва аср намозида тўпланишади. Сўнгра сизлар билан тунаганлари кўтарилади. У Зот Ўзи яхши билса ҳам, улардан: «Бандаларимни қай ҳолда тарк қилдингиз?» деб сўрайди. «Уларни намоз ўқиётган ҳолларида тарк қилдик, борганимизда ҳам намоз ўқишаётган эди», дейишади», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf


#Яхшилик_ва_ёмонлик

Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ шундай деди:

«Яхшиликка буюрсанг, мўминнинг белига дастак бўласан, ёмонликдан қайтарсанг мунофиқнинг бурнини ерга ишқалаган бўласан».

📚 «Ал-амру бил маъруф», Халлол, 78.

https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf


#Тафсир

«Ўз ризқини кўтара олмайдиган қанчадан-қанча жонзотлар бор. Уларга ҳам, сизларга ҳам Аллоҳ ризқ берадир. Ва У ўта эшитгувчи ва ўта билгувчи Зотдир».  (Анкабут сураси, 60- оят).

Дарҳақиқат, ўйлаб кўрадиган бўлсак, кўпгина жонзотлар ризқга муҳтож бўлганида, уни тановул қилишдан бошқа нарсани билмайди. Ризқ топиш учун ҳаракат ҳам қилмайди. Ризқни ўзи билан кўтариб ҳам юрмайди. Ўзига ризқ жамғармайди ҳам. Фақат ризқ керак бўлганида, уни тановул қилади, холос. Аммо ризқ топилмасдан, бирортаси очқаб ўлиб ҳам қолмайди. Ризқини териб еб юраверади. Фақат инсонгина ризқ тўплашни одат қилган. Илоҳий таълимотлардан узоқ бўлган баъзи бир одамлар ҳаётни ризқ-рўз учун курашишдан иборат деб ўйлайдилар. Улар, ўзларича, ризқни ўзимиз топмоқдамиз, деб гумон қиладилар. Аслида эса:

«Уларга ҳам, сизларга ҳам Аллоҳ ризқ берадир».

Яъни ризқини кўтара олмайдиган ўша жонзотларга ҳам, инсонларга ҳам ризқни Аллоҳ таоло беради. Ризқ берувчи Аллоҳнинг Ўзи.

«Ва У ўта эшитгувчи ва ўта билгувчи Зотдир».

Аллоҳ уларнинг нима деяётганларини яхши эшитиб, билиб туради.

📚«Тафсири Ҳилол», Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.

#Фарзанд_тарбияси

Ибн Умар розияллоҳу анҳумо бир одамга:
«Ўғлингга одоб бер, чунки сен фарзандингга қандай одоб берганингдан, нималар ўргатганингдан масъулсан. У эса сенга яхшилик қилиши ва итоат қилишидан масъулдир», деди.

📚 «Иёл», Ибн Абуд-дунё, 329.

https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf


#Фарзанд_тарбияси

Ибн Умар розияллоҳу анҳумо бир одамга:
«Ўғлингга одоб бер, чунки сен фарзандингга қандай одоб берганингдан, нималар ўргатганингдан масъулсан. У эса сенга яхшилик қилиши ва итоат қилишидан масъулдир», деди.

📚 «Иёл», Ибн Абуд-дунё, 329.

https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf


#Бола_тарбияси

Бола барибир бола-да, баъзан бироз шўхлик қилиб қўяди, ундан нотўғри хулқ-атвор ёки хатти-ҳаракат содир бўлиб қолади. Ана шунда кўпчилик ота-оналар бу муаммонинг пайдо бўлишига аввало ўзлари сабабчи эканини унутиб қўйишади. Фарзандлар кўзгу, холос. Уйда ва мактабда олинган тарбия уларда акс этади. Доно халқимиз буни «қуш уясида кўрганини қилади» дейди.
Тарбиячилар болага ўз ҳукмини ўтказиб, унга ортиқча босим ўтказиб юборса, унинг катта-ю кичик ҳар бир ишига аралашаверса, бола шахсияти заиф, мустақил фикри йўқ одам бўлиб ўсади. Натижада санаб бўлмайдиган даражада нафсий муаммоларга йўлиқиши тайин бўлиб қолади.
Мураббийлар болани керагидан ортиқ ҳимоя қилиб, эркалатиб юборса, шамолдан ҳам, қуёшдан ҳам тўсаверса, болада ўзига ишонч йўқолади. У доим кимгадир суянишга муҳтож бўлиб қолади, ҳар нарсадан ҳадикда, хавфда ўсади.
Худди шунингдек, бола эътиборсиз ташлаб қўйилса, унинг таҳсинга сазовор ишлари мукофотсиз қолдирилса, шижоатлантирилмаса, мақталмаса, ўқишга, ишга бўлган қизиқиши, ғайрати йўқолади. Оқибатда бола дангаса, лоқайд бўлиб қолади.
Агар мураббийлар бола тарбиясида лоқайдлик қилишса, уни талтайтириб юборса, айтганини муҳайё қилаверса, бола манман, худбин, беэътибор, бефарқ бўлиб ўсади.
Мураббийлар болага қаҳр-ғазаб қилаверса, куч ишлатса, жисмоний ва руҳий азобласа, бола қўрқоқ, қатъиятсиз бўлиб ўсади. Бундай мураббий боланинг юрагига ҳиқду ҳасад, нафрат келтириб чиқарадиган энг хавфли омилни – қўрқувни қалбига эккан бўлади.
Агар мураббий болага ҳадеб эътироз билдираверса, тинмай панд-насиҳат қилаверса, уларни бола малолланадиган даражада кўпайтириб юборса, айтилаётган ўгитлар ўз маъносини, аҳамиятини йўқотади. Бола эшитаётган барча панд-насиҳат ва ҳикматларини жиддий қабул қилмай қўяди, пинагини бузмай, тепса-тебранмас бўлиб қолади.
Агар тарбия жараёнида мураббийда изчиллик бўлмаса, боланинг қилган ишига қараб ҳар сафар турлича тасарруф қилса, гоҳ мукофотлаб, гоҳ жазоласа, гоҳ бақириб, гоҳ эркалатса, гоҳ таҳдид, дўқ-пўписа қилса, бола доимий хавотирда юрадиган бўлиб қолади, яхши билан ёмонни, тўғри билан хатонинг орасини ажрата олмай қолади.
Ота-она фарзандларига бирдай муомала қила олмаса, бирини ҳадеб уришиб, бирини доим мақтайверса, бир-биридан афзал кўрса, уларда ғайирлик, нафрат ва ўч олиш ҳисси уйғонади.

«Болаларимиз бамисоли жавҳар,
лекин темирчи ўзимиз» китобидан
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси


https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf


#Садақа

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули! Онам тўсатдан жон таслим қилди. Васият қила олмади. Ўйлайманки, агар гапира олганида, садақа қилган бўлар эди. Энди унинг номидан садақа қилсам, унга ажр бўладими?» деди. У зот: «Ҳа», дедилар».

Имом Муслим ривоят қилган.

https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf


#Садақа

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бир киши бир даштда кетаётиб, булутлар орасидан «Фалончининг боғини суғор», деган овозни эшитди. Шунда бояги булутлар йўналиб, Ҳаррага ёмғир ёғди. Қараса, бояги сувнинг ҳаммаси бир ариққа қуйилиб, тўлиб оқди. У сув ёқалаб кетди. Қараса, бир киши боғида бояги сувни белкураги билан (жўякларга) буряпти. Шунда унга: «Эй Аллоҳнинг бандаси! Исминг нима?» деди. У: «Фалончи» деб, булутлар орасида айтилган исмни айтди ва «Эй Аллоҳнинг бандаси! Нима учун исмимни сўраяпсан?» деди. «Мен мана бу сувни ёғдирган булутнинг орасида: «Фалончининг боғини суғор» деб, сенинг исмингни айтган овозни эшитдим. Сен бу ерда қандай (хайрли) иш қиласан?» деди. «Модомики сўрабсан, (қиладиган ишим шуки) мен ундан чиқадиган ҳосилни олиб, учдан бирини садақа қиламан; учдан бирини бола-чақам билан еймиз; учдан бирини эса ўзига сарфлайман», деди».

Имом Муслим ривоят қилган.

https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf


#Расулуллоҳга_салоту_саломлар_бўлсин

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни менга энг яқин кишилар менга кўп саловот айтганлардир», дедилар».

Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf


#Расулуллоҳга_салоту_саломлар_бўлсин    

     «اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّد».

«Аллоҳумма, солли ва саллим ъала набийина Муҳаммад».

https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf


#Қиёмат_дахшатлари

ҚИЁМАТ КУНИНИНГ ДАҲШАТЛАРИ

Қуръон қиёмат кунининг барча борлиқни тутиб кетадиган даҳшатларини баён қилишга ҳам аҳамият берган. Ўша кунда бутун дунёда ўзгариш рўй беради. Қуёшнинг нури йўқолиб, ўз жойидан қўзғалади. Нурини йўқотган юлдузлар ҳам ҳар тарафга сочилиб кетади. Улкан тоғлар эса ҳавода учиб юради. Ваҳший ҳайвонлар ҳам қўрққанидан бир ерга ғуж бўлиб олади. Денгизу дарёлар тошиб, сувлари бир-бирига аралашиб кетади. Руҳлар жисмларга қайтиб киради. Ҳар бир кишининг бу дунёда қилган ишларининг номаи аъмоли ҳисоб учун келтирилади. Осмон ўз ҳолатини ўзгартириб, низомсиз бир нарсага айланиб қолган. Дўзаҳга қаттиқ ўт ёқиб қиздирилади. Тақводорлар учун эса жаннат ҳозирланиб қўйилган. Ҳамма нарсанинг ҳоли ўзгарадиган ушбу кунда ҳар бир шахс ўзининг бу дунёда қилган ишларига қараб мукофот ёки жазо олади. Яхши ишлар қилган бўлса - жаннатга, ёмон ишлар қилган бўлса - дўзахга йўл олади.

📚 «Иймон». Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.

https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf


#Оят

«Албатта, Аллоҳ тақво қилганлар ва гўзал ишлар қилганлар биландир».

(Наҳл сураси, 128- оят).

https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf


#Қуръон_фазилати

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уйларингни қабрга айлантирманглар. Бақара сураси ўқилган уйга шайтон кирмайди», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf


#Қуръон_фазилати

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қуръон қиёмат куни келиб: "Эй Роббим, унга сарпо бер", дейди.
Бас унга каромат тожи кийдирилади.
Сўнгра у яна: "Эй Роббим, зиёда қил", дейди.
Шунда унга каромат сарпоси кийдирилади.
Сўнгра у яна: "Эй Роббим, ундан рози бўл", дейди.
У Зот ундан рози бўлади.
Сўнгра унга: "Қироат қил ва кўтарилавер. Сенга ҳар бир оят учун бир ҳасана зиёда қилинади", дейилади»,
дедилар.

Термизий ривоят қилган.

https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf


#Илтижо

Товус Атога шундай деди:

«Юзингга эшигини ёпиб қўйган одамдан ҳожатингни сўрашдан ҳазир бўл. Сен қиёмат кунигача эшиги очиқ бўлган, Ўзидан сўрашингни сенга амр қилган ва сўровларингни ижобат қилишга ваъда берган Зотдан сўра».

https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf


#Тафсир

«Албатта, намоз фаҳш ва мункар ишлардан қайтарур», (Анкабут сураси, 45- оят).

Мана шу нуқтадан кимнинг намози ҳақиқий, кимники сохта эканини билиб оламиз. Намозни ҳамма ҳам ўқийверади, лекин намозхон фаҳш ва мункар ишлардан қайтмаса, унинг ўқиган намози ҳақиқий бўлмайди. Қачонки намозхон намозни тўкис адо қилса, фаҳш ва мункар ишлардан қайтади.

Имом ибн Жарир Тобарий Ҳасан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир намоз ўқиса-ю, намози уни фаҳш ва мункар ишлардан қайтармаса, у кишининг ўз намози ила Аллоҳдан узоқ бўлиши зиёда бўлади, холос», деганлар.

📚 «Тафсири Ҳилол», Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.

https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf


#Таъзия

Наманган шаҳри, Янгиариқ бўйи Абдулқодир қори жоме масжиди имом-ноиби Джаббаров Юнусхон биродаримизни Аллоҳ раҳмат қилсин, гуноҳларини мағфират, охиратларини обод қилсин. Динимизнинг равнақи йўлида қилган барча хизматларини, жамики солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб жаннати Фирдавсга дохил айласин. Ортларидан қолган қавми қариндош ва ёру биродарларига гўзал сабр берсин!

Инаа лиллаҳи ва инаа илайҳи рожиъун!

https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf


#Инфоқ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ табарока ва таоло: «Эй Одам боласи, инфоқ қил, Мен ҳам сенга инфоқ қиламан», деган. Аллоҳнинг ўнг қўли тўладир, тинмай тўкиб сочиб турувчидир. Кечаю кундуз ҳеч нарса уни камайтира олмас».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Изоҳ: Аллоҳ таолога нисбатан «ўнг қўл» сўзининг ишлатилиши ақийдага оид масаладир. Саҳиҳ хабарларда келтирилган бундай маълумотларга қандай бўлса, шундайлигича иймон келтириш, уларнинг тугал маъносини Аллоҳнинг Ўзига ҳавола қилиш мақсадга мувофиқдир. «Аллоҳнинг ўнг қўли», «кулиши», «юзи», «кўзи», «қадами» ва шу каби васфлар Аллоҳ таолонинг Ўзига хос сифатла-ри бўлиб, махлуқотларнинг сифатларидан мутлақо бошқадир. Аҳли сунна вал жамоа эътиқодига кўра, бу сифатларга уларнинг қандайлигини тасаввур қилмаган, суриштирмаган ҳолда иймон келтириш вожибдир. Бу борада Аллоҳ таолонинг «У Зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир» деган сўзи асосий қоида бўлади.

https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf


#Таҳажжуд

Абу Дардо розияллоҳу анҳу шундай деди:

«Қабр зулмати учун тун зулматида икки ракъат намоз ўқинглар».

📚 «Жамиуъл улуми вал ҳикам» 264- бет.

https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.