Каффорат вожиб бўладими?
❓Савол: Рўзадор киши тамаки чекса рўзаси очиладими? Агар очилса, қазосини тутиб бериши кифоями ёки каффорат рўзасини ҳам тутиб бериши керакми?
📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рўзадор одам тамаки чекса рўзаси очилади ва қазо билан биргаликда каффорат (яъни, кетма-кет 60 кун рўза тутиш) ҳам лозим бўлади.
Чунки тамаки маҳсулоти инсон табиати хоҳлайдиган, шаҳват хоҳиши бўлган нарсадир. Қолаверса, уни чекишда қасддан тутунни ичга ютиш бор.
Шунга кўра тамаки чекиш рўзани бузади ва каффоратни вожиб қилади. Бу ҳақда ҳижрий XI асрда яшаб ўтган машҳур ҳанафий олим Имом Шурунбулолий раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
“... Ҳозирги пайтда пайдо бўлган одат – тамаки чекиш масаласи ҳам шундай, (рўзадор) уни чекканда каффорат лозим бўлади. Аллоҳ Ўзи афв этсин ва офият берсин” (“Мароқил фалоҳ” китоби).
Имом Абдулҳай Лакнавий ҳам ушбу нақлни келтириб, унинг ҳанафий мазҳаби қоидаларига тўла мувофиқ эканини таъкидлаганлар (“Зажру арбабир-ройян ан шурбид-духон” китоби). Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
✔️ Улашинг | ✨ @MuddassirUz