MUDDASSIR.UZ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


◦✧✿ ﷽ ✿✧◦
Бухоро вилоят Пешку туман "Чиқирчи" жомеъ масжиди имом хатиби Ваҳобиддин Бозоров тасарруфидаги«@MuddassirUz» номли Расмий Канали!
Каналимизни кўпроқ инсонга етиб боришига сабабчи бўлган инсонлардан
Аллоҳ рози бўлиб икки дунёсини обод қилсин.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


#Жума_муборак

Жума тонгида айтиладиган зикрлар

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ»,
деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Ибн Сунний ривоятлари.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

✅ Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ

✔️ Улашинг |
❄️ @MuddassirUz ❄️


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун ҳафтанинг муборак Жума куни
03 январь, 2025 йил,
03 Ражаб ойи, 1446 йил


يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا نُودِيَ لِلصَّلَاةِ مِن يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إِلَى ذِكْرِ اللَّهِ وَذَرُوا الْبَيْعَ ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ

Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир.

(Жумуъа сураси, 9-оят)


ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК!

✅ Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#rajab

РАЖАБ - ҲАЁ ОЙИДИР


🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔭 Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Ражаб ойининг 1-куни  2025 йил 1 январь чоршанба кунига тўғри келмоқда.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ

✔️ Улашинг | ✨
@MuddassirUz

👉
http://taplink.cc/Muddassir


РУКУ ВА САЖДА ТАКБИРЛАРИНИ ИМОМ АЙТГАНИ ЕТАРЛИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Фарз намозини имомга иқтидо қилиб ўқилганда, эргашган одам рукуга кетаётиб, турганда, саждага кетаётиб ва турганда, Аллоҳу акбар деб айтадими ёки имом айтгани етарлими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имомга иқтидо қилган одам интиқол такбирлари (яъни руку-саждага бориш ва қайтишдаги Аллоҳу акбар дейиш)ни махфий (ўзи эшитадиган даражада) айтади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

✔️ Улашинг | ✨
@MuddassirUz


☪️🌙 Ражаб ойи ҳам кириб келди.
Ражаб ойида ўқиладиган дуо

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ражаб ойи кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана, ва баллиғнаа ромазона», дер эдилар».
Байҳақий ривоят қилган.

Маъноси: «Аллоҳим! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин».

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ

✔️ Улашинг | ❄️
@MuddassirUz❄️


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Видео #Муфтий

Муфтий ҳазрат: Ражаб – Рамазонга тайёргарлик ойидир!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ

✔️ Улашинг | ❄️
@MuddassirUz❄️


Ражаб ойининг фазилатлари ҳақида


– Араб тилидаги “ражаб” сўзи ўзбекчада “улуғлаш”, “ҳурматлаш” маъноларини ифода этади.

Ражаб ойи қандай ой?


– Ражаб ойи – Аллоҳ таоло уруш қилишни ҳаром қилган (зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам, ражаб) ойлардан биридир. 

Ражаб ойида қандай тарихий воқеалар юз берган?

– Ер юзини сув босган тўфонда Нуҳ алайҳиссалом кемага ражаб ойининг биринчи куни минганлар;

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга илк ваҳий ражаб ойида нозил бўлган;

– Машҳур қавлга кўра, Исро ва Меърож воқеаси ражаб ойида содир бўлган.

Ражаб ойининг қандай фазилатлари бор?

– Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, ундаги озгина яхши амал эвазига кўплаб ажру савоблар берилади. Ибодатлар ва дуолар ижобат бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Беш  кеча  борки,  унда  дуолар  рад  этилмайди: ражаб ойининг  аввалги  кечаси; шаъбон ойининг  ярмидаги  кеча; жума кечаси; фитр куни кечаси ва қурбонлик кечаси” (Ибн Асокир ривояти).

Ражаб ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказганлар?

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ражаб ойида рўза тутганлар. Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: “Саъид ибн Жубайрдан ражаб ойида турганимизда ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: “Ибн Аббоснинг:“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик”, деяётганини эшитганман”, деди”.

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ражаб ойида кўп истиғфор айтишга тарғиб қилганлар. Саййидул истиғфор: “Аллоҳумма анта роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана абдука ва ана ала аҳдика ва ваъдика мастатоту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абуу лака биниъматика алайя ва абуу бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла яғфируз зунуба илла анта”.

– Ражаб ойи кирганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳумма барик лана фи ражабин ва шаъбана, ва баллиғна рамазона” (“Ё Аллоҳ, ражаб ва шаъбон ойларида бизларга барака ато қилгин ва бизларни рамазон ойига етказгин!”) деб дуо қилганлар (Имом Байҳақий ва Имом Тобароний Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Уламоларимиздан бири: “Ражаб шамолга, шаъбон булутга, рамазон ёмғирга ўхшайди. Кимки ражаб ойида экин экмаса, шаъбон ойида уни суғормаса, рамазон ойида қандай ҳосил олади?” деган эди.

Шундай экан, рамазонда олажак ҳосилимиз мўл бўлмоғи учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олган ҳолда ражаб ойида кўпроқ солиҳ амаллар билан бирга хайрли дуоларда ҳам бардавом бўлайлик. Аллоҳ таоло ражаб ва шабон ойини барча мўминлар учун хайрли-баракали қилсин ва интиқ қалбларни соғ-салим Рамазони шарифга етказсин! (Амин!)

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ

✔️ Улашинг | ❄️
@MuddassirUz❄️


Ҳар бир боққа атиргул экканинг яхши. Лекин ҳар бир тилга Аллоҳнинг зикрини эксанг, ундан-да яхши.
«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» (Аллоҳни поклаб ёд этаман ва У Зотга ҳамд айтаман).

Ҳикматлар саодатга етаклар китобидан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

✔️ Улашинг | ✨
@MuddassirUz


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

бугун ҳафтанинг чоршанба куни
01 январь, 2024 йил,   
01 Ражаб ойи 1446 йил


«Расулуллоҳ ﷺ: «Кимки ўз уйида омонликда, жасади саломатликда, кунлик таоми ҳузурида ҳолда тонг оттирса, худди унга бутун дунё жамлангандек бўлади», дедилар».

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Дуо

🤲 Фарзандлари намозхон бўлишини сўраш дуоси

﴿رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلَاةِ وَمِنْ ذُرِّيَّتِي رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاءِ﴾

Ўқилиши: “Роббижъалний муқиймас солаати ва мин зурриййатий Роббанаа ва тақоббал дуъааи”.

Маъноси: “Роббим! Мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Роббимиз, дуони қабул этгин” (Иброҳим сураси, 40-оят).

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ

✔️ Улашинг | ✨
@MuddassirUz

👉
http://taplink.cc/Muddassir


#Quran | @MuddassirUz

Allohni kalomini eshiting!!!

🔊 ҒОФИР сураси

🎙Шайх Нама Ҳасан

Яқинларингизга ҳам Улашинг
♻️Қаналга уланиш↙️
➡️ 
@MuddassirUz


Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким мусулмон ҳаққини (ёлғон) қасам билан тортиб олса, Аллоҳ таоло унга дўзахни вожиб қилиб, жаннатдан маҳрум этади", деганларида, бир киши: "Эй Аллоҳнинг расули! Озгина нарса бўлса ҳамми?" деб сўради. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Арок дарахти новдаси бўлса ҳам", дедилар.

(Арок бу-дарахт бўлиб, унинг новдаларидан мисвок тайёрланади).

📚"Саҳиҳи муслим" китобидан.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

✔️ Улашинг |
💫 @MuddassirUz


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

бугун ҳафтанинг сешанба куни
31 декабрь, 2024 йил,   
30 жумадус соний 1446 йил


«Расулуллоҳ ﷺ: «Кимки ўз уйида омонликда, жасади саломатликда, кунлик таоми ҳузурида ҳолда тонг оттирса, худди унга бутун дунё жамлангандек бўлади», дедилар».

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok


⭕️ БУХОРО НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

📆 27-декабрдан ➡️ 02-январгача

НАФЛ РЎЗА КУНЛАРИ
Душанба Пайшанба
Саҳарлик: 06:30 Саҳарлик: 06:33
🌞 Қуёш:  08:10 🌞 Қуёш:  08:12
Ифторлик:17:35 Ифторлик:17:35

     ➖➖➖➖➖➖
Таҳажжуд намози:  02:09

#ЭСЛАТМА
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ 🏪
ҲАР ЖУМА КУНИ ЎЗГАРАДИ❗️
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ

✔️ Улашинг |
@MuddassirUz

👉
http://taplink.cc/Muddassir


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 КИМ ИЛМ ЎРГАНСА МУАММОЛАРДАН ОМОНДА БЎЛАДИ
👤
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ

✔️ Улашинг | ✨
@MuddassirUz

👉
http://taplink.cc/Muddassir


#ДУО
اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلاَمُ وَمِنْكَ السَّلاَمُ تَبَارَكْتَ يَا ذَا الْجَلاَلِ وَالإِكْرَامِ
#Ўқилиши: "Аллоҳумма антас салам ва минкас салам. Табарокта йа зал жалали вал икром".

#Маъноси: "Ё Аллоҳим Сен Саломсан, тинчлик ва офият ҳам Сендандир. Эй улуғлик ва карам соҳиби, Сен баракотли (буюк)сан".

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.me/MuddassirUz


"Субҳаана роббиял аълаа".
Бунинг маъноси қуйидагичадир:
"Лойиқ бўлмаган ҳар қандай ёмонликдан олий Роббимни поклаб ёд этаман!".

"Субҳаана роббиял ъазийм".
Бунинг маъноси қуйидагичадир:
"Лойиқ бўлмаган ҳар қандай ёмонликдан буюк Роббимни поклаб ёд этаман!".

✅Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


#ИҚТИБОС

Мени кимлардир таниши муҳиммас, Роббим билса етар.
• Мени кимлардир нима дейиши муҳиммас, Роббим бандам деса шу кифоя.


©️ Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу

@MuddassirUz


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

бугун ҳафтанинг якшанба куни
29 декабрь, 2024 йил,   
28 жумадус соний 1446 йил


«Расулуллоҳ ﷺ: «Кимки ўз уйида омонликда, жасади саломатликда, кунлик таоми ҳузурида ҳолда тонг оттирса, худди унга бутун дунё жамлангандек бўлади», дедилар».

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.