#Тафсир
«Ерни ўзига тортувчи қилиб қуймадикми?! Тирикларни ва ўликларни». (Мурсалаат сураси, 25,26 - оятлар).
Яъни ер устида юрган тирикларни ҳам ўзига тортади, ўликларни ҳам.
Мана шу оятнинг ўзиёқ Аллоҳ таолонинг буюк қудрат ва мўжиза соҳиби эканлигига ишорадир. Чунки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ўн саккиз минг оламни яратгандаёқ ҳар бирини ўзига хос хусусият билан бино қилган эди. Унинг қудратининг бир учқуни бўлган, сиз билан биз ризқ-рўз териб яшаётган заминимизни олайлик. Ерни думалоқ қилиб яратди, тоғларни унинг устига бино қилиб, ер мувозанатини босиб турувчи қозиқ қилиб қўйди. Ва ниҳоят, ерни тортиш кучига эга қилди. Токи ундаги мавжудотлар унда муқим ўрнашсин, у айланганда тўкилиб, сочилиб кетмасин деб. Хозиргина сиз ўқиган оятлардаги буюк бир башоратни инсоният эндигина кашф этди. Яъни ер ўз ўқи атрофида айланади, тортиш кучига эга ва ҳаказо.
"Тирикларни ва ўликларни" оятига ҳам энди ортиқча шарҳ лозим бўлмаса керак. Чунки ҳар бир онгли китобхон яхши биладики, тирик мавжудотлару, инсонлар ернинг тортиш кучи туфайли унинг қобиғидан бошқа сайёрага чиқиб кетмайди. Ёки инсон ўлгач, албатта тупроққа қўйилади ва ҳакозо.
📚«Тафсири Ҳилол», Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.
https://t.me/Mubiyn_uz