Mubiyn_UZ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


"Отақўзи хожи" жомеъ масжиди имом хатиби Лочинбек АКБАРОВ нинг шахсий канали @Mubiyn_uz
______________________________________
Мурожат учун
@mubiynuzadmin

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


⚡️РЎЗАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (6-қисм)

❓Фитр садақасини аёллар ҳам бериши керакми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Жароҳатга дори қўйсам рўзам очилмайдими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Лаб бўёғини еб юборса рўза бузилмайдими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Оғиз очиш ва ёпишдаги дуолар суннатда келганми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Бурун қонаса рўза бузиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Саҳарлик дуосини ўқигандан сўнг ҳали вақт бўлса, еб-ичиш мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Ният қилиб саҳарликка турмаса бўладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўза тутган ҳолда атир сепса ёки мушк-анбар суртса бўладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Исириқ тутатсак, рўзага зарар етмайдими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадор инсон сақич чайнаса бўладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Фидя миқдори қанчани ташкил этади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Мусофирнинг рўзаси
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадор одам мисвок ишлатса рўзаси очиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадор таҳоратда оғиз чайиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Шифокорнинг рўзаси қабул бўладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Оғиз ёпиш дуосини қачон айтиш керак?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадор одам балғамини ютиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Ҳайитдан бир кун аввал рўзадорларни чақириб ифторлик қилиш мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Ҳайит куни рўза тутиб кейин очиб юбориладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзасини очса бахти очиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда


https://t.me/Mubiyn_uz


Тонгги дуо

أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ. اللهُمَّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا اليَوْمِ فَتْحَهُ وَنَصْرَهُ وَنُورَهُ وَبَرَكَتَهُ وَهُدَاهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيهِ وَشَرِّ مَا بَعْدَهُ
«Асбаҳнаа ва асбаҳал мулку лиллаҳи роббил ъаламийн. Аллоҳумма ас`алука хойра ҳазал йавми фатҳаҳу ва насроҳу ва нуроҳу ва барокатаҳу ва ҳудаҳу ва аъузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳ»
Маъноси: “Биз ҳам, мулк ҳам оламлар парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Эй Раббим, бу куннинг яхшисини, фатҳ бўлишини, ғалабасини, нурини, баракасини, ҳидоятини сўрайман. Ва Сендан бу куннинг ва бу кундан кейингисининг ёмонлигидан паноҳ тилайман”

Абу Довуд ривояти

Расулуллоҳ ﷺ: «Кимки ўз уйида омонликда, жасади саломатликда, кунлик таоми ҳузурида ҳолда тонг оттирса, худди унга бутун дунё жамлангандек бўлади», дедилар»


#Саҳарлик_вақти

Саҳарлик (оғиз ёпиш) дуоси:

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرِ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

Навайту ан асуума совма шаҳри ромазона минал-фажри илал-мағриби, холисон лиллаҳи таъаалаа, Аллоҳу акбар.


https://t.me/Mubiyn_uz


Кеч тушганда ўқиладиган дуо

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кеч кирганда :

اللهُمَّ بِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ الْمَصِير 

«Аллоҳумма бика амсайнаа ва бика асбахна ва бика наҳйаа ва бика намууту ва илайкал масийр».

(“Аллоҳим, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила вафот этамиз. Ва Сенга қайтажакмиз”), деб айтар эдилар.

Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можалар ривояти.




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ramazon
#muftiy_minbari

🌙 ИЛМЛИ ЁШЛАР - ЖАМИЯТ ПОЙДЕВОРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

https://t.me/Mubiyn_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ramazon
#muftiy_minbari

🌙 МАЖЛИС ҲАМ ОМОНАТДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

https://t.me/Mubiyn_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
https://t.me/Mubiyn_uz


#Ифторлик_вақти

Ифторлик (оғиз очиш) дуоси:

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْتَرْتُ، فَغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

Аллооҳумма лака сумту ва бика ааманту ва аъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирлий, йаа Ғоффару, маа қоддамту вамаа аххорту.


https://t.me/Mubiyn_uz


​​Саловат вақти

Расулуллоҳ ‎саллоллоҳу алайҳи васалламга айтилган ҳар бир саловат, У зот томон қўйилган бир қадамдир. Эй, Набийга ошиқ қалблар! Ҳабибингиз томон югурмайсизми?!

اللهم صل و سلم و بارك على سيدنا محمد صلى الله عليه و سلم

Аллоҳумма солли ва саллим ва баърик аъла саййидина Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам)

Ҳар куни Саловат айтишга одатланинг !!!

#Саловатайтамиз


#жума_шукухи
Фотолавхалар
Отақўзи хожи жоме масжиди

https://t.me/Mubiyn_uz




​​​​ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши

Манбаа: Кифоя китоби


#огоҳлантириш
#тўқима_ҳадис

Муҳтарам азизлар! Ижтимоий тармоқларда "Рамазоннинг охирги жумасида ўқиладиган махсус намоз" ҳақида турли миш-мишлар тарқалмоқда. Аслида, бу борада Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилиб келтирилган ривоят тўқима бўлиб, уни тарқатиш, ривоят қилиш ёки унга амал қилиш мутлақо жоиз эмас. Фақатгина уни тўқима эканидан огоҳлантириш мақсадида нақл қилиш мумкин.

Ушбу асоссиз ривоят ҳақида келиб тушган саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати томонидан ўтган йилги Рамазон ойида батафсил жавоб берилган эди.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ҳадис тўқиш ёки ёлғон ривоятлигини билиб туриб, уни тарқатиш гуноҳи кабира саналади. Турли асоссиз маълумотларни тарқатишдан сақланайлик!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

https://t.me/Mubiyn_uz


РАМАЗОННИНГ ОХИРГИ ЖУМАСИДА ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗ
#ҳадис

❓ 180-CАВОЛ: Ҳурматли Фатво ҳайъати, ҳозирда ижтимоий тармоқда, телеграмм каналларида қуйидаги ҳадис кенг тарқамоқда. Унда айтилишича, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрибдиларки: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади. Намоз 4 ракат суннат каби (ният қилдим Аллоҳ ризоси учун аввалги устимда қолган қазо намозларининг каффорати учун 4 ракат суннат намозини ўқишга) ҳар ракатда Фотиҳадан сўнгра 10 Оятал курси, 15 Кавсар, 3 Кафирун, 3 Ихлос ўқилади. Саломдан кейин 70 истигфор 70 саловат ўқилади”. Ушбу ривоят саҳиҳми? Илтимос шунга ойдинлик киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз саволда келтирган ривоят тўқима ҳадисдир. Уни тарқатиш, ривоят қилиш ёки унга амал қилиш мутлақо мумкин эмас. Аллома Шавконий, Абдулҳай Лакнавий каби уламолар бир неча ракатли махсус намозни адо этиш билан кўп йиллик қазо намозларни зиммадан соқит бўлиши ҳақидаги ривоятлар шубҳасиз тўқима ҳадислар эканини таъкидлаб ўтишган (манбалар: “Ал-Фавоидул мажмуа”, “Ал-Осорул марфуа”).
Маҳаққиқ олимлардан Мулла Али Қори “Бу каби ривоятлар, ибодатлардан бирортаси йиллар (давомида) қолдирилган қазо намозларининг ўрнига ўтмаслиги борасидаги уламолар ижмоси (якдил фатвоси)га зиддир”, деган (манба: “Ал-Маснуъ фи маърифати ал-ҳадисил мавзуъ”).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон тўқиш, у киши айтмаган гапни айтди, қилмаган ишни қилди, дейиш улкан гуноҳ. Бу борада У зот шундай деганлар:

عَنْ سَعِيدِ بْنِ زَيْدٍ رَضِيَ اللَّه عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: "إِنَّ كَذِبًا عَلَيَّ لَيْسَ كَكَذِبٍ عَلَى أَحَدٍ ، مَنْ كَذَبَ عَلَيَّ مُتَعَمِّدًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ" (رَوَاهُ الإِمَامُ البُخَارِيُّ)

яъни: “Менинг номимдан (айтилган) уйдирилган ёлғон сўз бошқа бир киши номидан уйдирилган ёлғон каби эмасдир. Кимки менинг номимдан қасддан ёлғон сўз тўқиса, жаҳаннамдаги жойига тайёргарлик кўрсин!” (Имом Бухорий ривояти).

Бошқа бир ривоятда эса:

عَنْ سَمُرَةَ بْنِ جُنْدَبٍ رَضِيَ الله عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: " مَنْ حَدَّثَ عَنِّي حَدِيثًا وَهُوَ يَرَى أَنَّهُ كَذِبٌ فَهُوَ أَحَدُ الْكَاذِبِينَ " (رَوَاهُ الإِمَامُ ابْنُ مَاجَه)

«Кимки бир сўз ёлғон эканини билатуриб менинг ҳадисим сифатида ривоят қилса, унинг ўзи ёлғончилардан биридир» (Имом Ибн Можжа ривояти).

Шундай экан, билмаганлар билиб олсин, билганлар бошқаларга ҳам етказиб, огоҳлантириб қўйсин. Бу ишни қилиб, тўқима ривоятларни тарқатиб юрганлар тавба қилишсин, оддий ва асоссиз гапларни ҳадис, деб тарқатишни тўхтатишсин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar


https://t.me/Mubiyn_uz








Тонгги дуо

أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ. اللهُمَّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا اليَوْمِ فَتْحَهُ وَنَصْرَهُ وَنُورَهُ وَبَرَكَتَهُ وَهُدَاهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيهِ وَشَرِّ مَا بَعْدَهُ
«Асбаҳнаа ва асбаҳал мулку лиллаҳи роббил ъаламийн. Аллоҳумма ас`алука хойра ҳазал йавми фатҳаҳу ва насроҳу ва нуроҳу ва барокатаҳу ва ҳудаҳу ва аъузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳ»
Маъноси: “Биз ҳам, мулк ҳам оламлар парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Эй Раббим, бу куннинг яхшисини, фатҳ бўлишини, ғалабасини, нурини, баракасини, ҳидоятини сўрайман. Ва Сендан бу куннинг ва бу кундан кейингисининг ёмонлигидан паноҳ тилайман”

Абу Довуд ривояти

Расулуллоҳ ﷺ: «Кимки ўз уйида омонликда, жасади саломатликда, кунлик таоми ҳузурида ҳолда тонг оттирса, худди унга бутун дунё жамлангандек бўлади», дедилар»



20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.