😍Оллоёр-ШОУ🤩
🎥НОҚИС: “Ҳажрингда дарду ғам билан ҳасратда доғман”.🎶
Ишқингда зор бўлдиму ғамгин димоғман,
Бемори фурқатингману зоҳирда соғман,
Ақлу ҳушум сенинг била – ўздин йироғман,
Кўрсат юзуингни – толиби нурли чароғман,
Ҳажрингда дарду ғам билан ҳасратда доғман.
Ўлдум жамолинг шавқида – дардинг ололомадим,
Бошингдин, эй санам, нега мен ургулолмадим?
Бир лаҳза ишрат уйида мажлис қуролмадим,
Лаъли лабингни қандини бир дам сўролмадим,

Золим фалак фироқингга солди мени, нетай,
Қандоғ ғамингни сийнада элдин ниҳон тутай,
Сабру қарорим қолмади, эй жон, нечук этай,
Мажнуни бенаво киби ё бош олиб кетай,

Сенсан париваш аҳлини шўҳи замонаси,
Менман сенинг ғаминг била олам фасонаси,
Кўнгул қушининг боиси чангу таронаси
Зулфунгни домию яна холингни донаси,

Ўлсам эди висолингга парвонадек куюб,
Жон берсам эди бошими остонангга қўюб,
Махмурлигим бодаи васлинг била туюб,
Наоқислигимда кўксими тийри мижанг ўюб,

✨
*(Ноқис тахаллуси шоирнинг мажруҳлиги учун танланган бўлса керак).🌙