БОЛАМНИНГ ҚУЧОҒИ.
Эри:
- Ало, уйга бирон нима керакми? Йўлдаман келяпман, - деди.
Аёли:
- Йўқ, ҳеч нарса керак эмас, келаверинг...- деди.
Эри:
- Ундай бўлса яхши, кечки овқатни тайёрлаб тур қорним оч, бироздан сўнг уйда бўламан, - деди.
Аёли:
- Хоп бўлади, - деди.
Аёл телефонни ўчиришни унутиб жойида қолдирди.
Эри ҳали телефонини ўчириб улгурмаган эди, аёли билан ўғли Самирнинг суҳбати эшитилди...
Самир:
- Дадам мени сўрадиларми? - деб сўради.
Онаси:
- Албатта, ўғлим, сени сўрадилар! Даданг сени қаттиқ яхши кўрадилар, - деб жавоб берди.
Самир:
- Аниқ биламан, мен ҳақимда сўрамаганлар. Агар сиз айтганингиздек яхши кўрганларида, қанчадан буён илтимос қилаётганим - шахмат ўйнашни ўргатган бўлар эдилар, - деди, хафа бўлиб.
Ота телефонини ўчирмасдан ўғлининг гапларини эшитиб келаётган эди. Суҳбатларини яхшироқ тинглаш учун машинасини тўхтатди.
Ўғли ҳали гапини тугатмаган эди:
- Эсингиздами, ойижон, ўтган йили имтиҳонлардан аъло баҳога ўтганим учун шахмат совға қилишган эди.
Менга ўйнашни ўргатишларини илтимос қилдим, иккита юришнигина ўргатдилар, сўнг қўнғироқ бўлди, шу билан чалғиб кетдилар. Ҳар сафар ўргатинг десам, банд бўладилар. Менга шахмат ўйнашни ким ўргатди биласизми? Дўстим Аҳмаднинг дадаси... Аҳмаддан дадаси менга шахмат ўйнашни ўргатишини сўраган эдим, келсин ўргатаман, деган эди, - деди.
Онаси:
- Овозингни пастроқ қил, болам, ҳадемай даданг келиб қоладилар, - деди.
Ота эса, барчасини эшитиб турар эди...
Самир:
- Сизга бир нарса айтайми, ойижон! Дўстим Аҳмадникида ўйнаб ўтирганимизда, дадаси ишдан келди, Аҳмад эшикни очиш учун ташқари чиқди. Эшикни очиб, дадасига салом берди. Дадаси эса «Аҳмаднинг қучоғи қани?!!» деди. Аҳмад «Бу ерда! Бу ерда!» деб ўзини дадасининг қучоғига отди. Сўнг қайтиб келди, биз яна ўйнашда давом этдик, - деди.
Ўғлининг гаплари отани қаттиқ таъсирлантирди...
Она ўғли Самирни қаттиқ қучоқлаб олди ва:
- Мактабдан қайтганингда, ҳамиша сени бағримга босаманку, болажоним, - деди.
Ота машинада ўтирар экан, кўз ёшлари тўғонини очиб юборувчи сўзлар янгради...
Самир онасига:
-Ойижон! Мен дадамнинг қучоғига муштоқман, унга тўймайман, - деди.
Онаси:
- Самир ўғлим, даданг кун бўйи ишлаб, чарчаб келадилар, - деди, болани юпатмоқчи бўлиб.
Самир:
-Биламан. Рўзғорга керак нарсаларни кўтариб келадилар. Дам олишга ўтирганларида қўлларига телефонларини олиб, битмай қолган ишлари билан банд бўладилар, - деди.
Самир гапини тугатгач, онасидан қўл телефонини сўради. Кечки таом тайёр бўлгунча, ўйнаб туриш учун.
Самирнинг отаси ўғли сезиб қолмасидан, тезда алоқани ўчирди.
Ўғлининг гапларини таҳлил қилди.
Ўтган кунлар, ойлар, йиллар кинолента каби кўз ўнгида бирма-бир гавдаланди...
Эшитган сўзлари рост...
Кечинмалар қалбини ўртарди...
Ўғли қанча йилларни отасини бағрини соғиниб ўтказган экан...
Аслида ўзи боласининг қучоғига муҳтож эди...
Дўконга кирди, янги шахмат сотиб олди...
Совға янада гўзал бўлиши учун чиройли қутичага солди.
Уйига тезда қайтди...
Лекин...
Нима қилишни, гапни нимадан бошлашни билмасди.
Ягона билган нарсаси бу - ўзининг ўзгаргани, тўғирлангани эди...
Иш ҳужжатларини мошинасида қолдирди...
Қўлида совғадан бошқа ҳеч нарса йўқ эди...
Уйига етиб келгач, эшик олдида тўхтаб қолди...
Одатига кўра эшикни калит билан очмади...
Эшик қўнғироғини чалди...
Сабаби, ўғли югуриб келиб эшикни очишини биларди...
Самир эшикни очди. Дадасининг юзида табассум, қўлида совға билан турганини кўриб ҳайратланди. Илгари Самир бундай ҳолни кўрмаган эди.
Онаси:
- Самир, ким экан? - деди.
Самир:
- Дадам эканлар, - деб жавоб берди.
Самирнинг кўзи совғага тушди, ичида "бу мен учун бўлмаса керак" деб ўйлади. Отаси уйга кирди. Самир эшикни ёпиб, хонаси томон юрди. Отаси ҳамон эшик олдида турарди.
Отасининг:
- Самирнинг қучоғи қани?! - деганини эшитди.
Самир турган жойида қотиб қолди. Боши айланиб кетгандек бўлди. Эшитган сўзлари ростми, йўқми тушунишга уринарди........