Мансур Жумаевнинг “Ҳазрати ишқ” шеърлар тўплами ўзбек адабиёти осмонини қоплаган қора булутларни парчалаб ташлаган улуғвор яшин мисол долғалидир. Бу шеърлар моддий неъматларга ўч замонамиз одамлари учун Халложона телбаликдек туюлиши мумкин. Фақат жуда оз сонли муҳлислари, руҳоният дунёсида яшашга орзуманд инсонлар учун шоирнинг дарди бегона эмас. Бу дард узоқ ўтмиш - асрлар қаърини ёриб бизгача етиб келган суфий боболар руҳининг Мансур дилида аланга олган ёлқинидир балки:
Дарвешлар топинди қалби- шоҳига,
кемалар юкинди бандаргоҳига,
Оллоҳим, Оллоҳим эшитяпсанми,
қандай чидаяпсан банданг оҳига?!
Шоирнинг бу оҳу ноласи ўғрилар билан бир сафда хочга михланган Исо Масиҳ нолаларини эсга солмайдими? Гўёки барча зулму залолатлар, дарду мусибатларга жим қараб тургандек туюлган Яратувчига Мансурнинг ўтли исёни сўзга айланиб йироқ йироқлардан акс - садо бергандек бўлади. Унинг “Тангрига мактублар” туркумидаги учинчи шеъри шундай ўтли исён билан якунланган:
Комил бир кўнгилни юрдим соғиниб,
гарчи кўрсатмадинг умид доғини,
тузган жаҳонингдан кўнгим тўлмади,
Тангрим, қайтадан чиз яхшироғини!
Булар мактуб эмас, шоирнинг адолатсиз дунё тузумига қарши исёни эмасмиди? Айтинг, қайси шоир Яратувчига қарата, “Бу норасо дунёнгдан кўнглим тўлмади, яхшиси қаламингни қўлга олиб, дунё тархини қайтадан чизгин!” де хитоб қила олган?
Дилга довур келган ҳар ўй-у ҳар ён,
Тангрим, бир чора қил,
руҳим емасин!
Бўғзимгача келди бу лойқа дарё…
Сен қачон келасан,
Нуҳнинг кемаси?!
Шоир кирланиб, бўғзигача келган лойқа дунёдан ўзини қутқарувчи нотаниш ва афсонавий Нуҳ кемаси тимсолидаги илоҳий куч топилишидан умидвор бўлиб яшайди. Уни қалбини синдирган, руҳини ўкситган аслида нима? Аввало Ўзи, кейин унинг ўзи яшаб турган жамият эмасми? Шоир дунё деганда ноқис одамлар ва уларнинг носоғлом дунёқараши, яшаш ва тафаккур тарзи, Ҳақиқатга тескари қурилган жамият зуғумларини назарда тутмаяптими? Буюк француз мутафаккири Жан Пол Сартр: “Агар ёлғиз қолганингда зериксанг, демак номақбул жамиятда яшаяпсан”, деганда қанчалик ҳақ эди. Нафсу таъма илинжидаги очофот кўзлар, бировнинг ҳаққидан ҳазар қилмайдиган қозилару, Ҳақ номидан ёлғон сўзлайдиган муллалар, мансабу мартаба илинжида ҳеч нарсадан тап тортмайдиган жиноятчи тўдалар Ҳақиқатни тўсиб яшашда давом этаверишар экан, уларга қарши курашувчи куч топилмайди. Эзгулигу адолат доимо пиёда, жаҳолату зулм от устида бўлган жойда шоир ўз қалбининг энг чуқур еридаги жойни ватан қилиб, ўзини қутқариб олиб кетишларини кутиб яшашга мажбур бўлади.
Энди уни мастона
ахтарарга уриб қўл,
кўнгил деган девона
мамлакатга олдим йўл.
Йўлим на фирқа, мазҳаб,
На сулук - тариқатдир…
келганим - айни матлаб;
кетмагим - ҳақиқатдир.
Саҳву хатолар шоирдан қолган бебаҳо меросдек гўё. Улар шоир учун севимли фарзандидек қадрли. “Менинг хатоларим” шеърида Мансур шундай ёзади:
Фарзандим - унут олам-
Дилгинангнинг дарзиман;
болам, дорга ос, болам,
болам , шунга арзийман.
Хатоларим ўрнини
нечун босмайсан, нолам;
ўзим келдим дорингга
нечун осмайсан, болам?..
Халложни дор остига келтирган унинг “Ана ал -Ҳақ”, яъни ”Мен Ҳақиқатман, мен Худоман”, деган сўзи эди.
Гадоману, шоҳман деб айтсам,
Йўлчиману, роҳман деб айтсам…
Ишонмайсиз Ҳақман деб айтсам?!
Мансур бўлган бобо Халлож ҳам!,
деб ёзганди шоир бир шеърида.
Сокин куз кунларидан бирида Мансур Жумаев Тошкентдаги уйида нафас етишмовчилиги боис оламдан кўз юмади. Ўлим у узоқ вақт кутгани - ўзини дунё чиркинидан қутқаргувчи халоскор Нуҳ кемаси тимсоли эди гўё.
Ай муҳаббатсаро шеърим,
мани оқу қаро шеърим,
кетар бўлсам не ғам, сен бор-
икки олам аро, шеърим!
(“Шеърим”).
Шоир жисм дунёси билан абадий видолашгач, уни тупроқ орасидан излаб тополмайсиз, чунки, шоир Сўзга айланиб асл ватани - умр бўйи интилиб яшагани - Ҳақиқат томонга кетган. Шоирнинг умри боқийлигининг сабаби ҳам шундадир, балки. Унинг ўзи эътироф этганидек “Шоирлар ўлиш учун туғилмайди”. Шоирлар ўлгандан кейин яшаш учун дунёга келадилар.
Юсуф Расул,
Швеция. Стокҳолм шаҳри. 10 январ, 2025 йил.