СИГAРЕТAНИНГ ИНСОН ОРГAНИЗМИГA ЗAРAРЛAРИ
Бир томчи никотин отни ўлдиришини ҳатто болалар ҳам билади. Бироқ, бу далил чекувчиларда алоҳида таассурот уйғотмайди: улар ўзларини бир вақтнинг ўзида бунча сигарета чекиб бўлмайди деган гап билан овутишади. Бироқ, тамаки тутунининг зарари никотиннинг ўзигина билан боғлиқ эмас, у фақат қарамлик чақиради, чекишнинг вайронкор таъсири бошқа омиллар билан ҳам ифодаланади.
Сигарета тутуни билан биргаликда чекувчи қуйидаги моддаларни ҳам ютади:
Маргимуш. Бу заҳар юрак муаммоларига сабаб бўлади, саратонни келтириб чиқаради ва танадан чиқиб кетиши жуда қийин.
Формалдегид. Ушбу заҳарли кимёвий бирикма биринчи навбатда, нафас олиш тизимига салбий таъсир қилади.
Полоний. Ушбу элемент радиоактив хусусиятларга эга. «Тажрибали» чекувчиларнинг 40 фоизи мунтазам равишда полоний заррачаларини ютади.
Бензол. Ушбу органик модда лейкоз ва бошқа онкологик касалликларнинг биринчи сабабчисидир.
Смола. Сигарета тутунидаги смола ўпкада чўкма сифатида қолиб кетади. Вақт ўтиши билан у тобора кўпайиб, бронхларни торайтиради, ўпканинг ҳажмини камайтиради ва оқибатда организмга кислород киришини ёмонлаштиради.
Бу моддалар — тамаки тутунининг бир қисми бўлган ягона заҳарлар эмас. Сигареталарнинг стандарт кимёвий текшируви тасдиқлаганидек, ҳар бир тортиш кўплаб заҳарли моддалардан иборат аралашмани ютиш демакдир, уларнинг таркибида жумладан:
Заҳарли газлар ва буғлар: метанол, аммиак, бутан, метан, водород сулфиди, ис гази;
Органик бирикмалар: синил кислота, асетон, фенол, карбазол, индол;
Оғир металлар: қўрғошин, радий, кадмий, цезий, алюминий, сурма.
Ушбу таркибий қисмлардан ҳеч бири хавфсиз эмас — уларнинг ҳар бири организмга у ёки бу тарзда шикаст етказади, иммунитетни заифлаштиради, ўпкаларнинг фаолиятига салбий таъсир кўрсатади, қон оқимига кириб, юрак, мия ва бошқа органлар ишини бузади, ҳужайра мутациясига олиб келади ва онкология сабаб бўлади.
ТИББИЙ СТAТИСТИКA
Сигарет чекишнинг оқибатлари жуда турлича бўлиши мумкин — тамаки тутуни деярли барча ички органларга таъсир қилади. Бироқ, ушбу зарарли одатнинг энг кўп кузатиладиган асоратлари қуйидагилардир:
Сурункали бронхит;
Нафас олиш тизимининг онкологик касалликлари;
Юрак-томир патологиялари (ЙИК, артериал гипертония, қон томир тромбози ва бошқалар).
Ўпка саратони билан оғриган беморлар 90 фоизининг анамнезида чекиш ҳолатлари мавжудлигини статистика ҳам тасдиқлайди. Бундан ташқари, бронхит ва эмфиземадан ўлим ҳолларининг 75 фоизи у ёки бу тарзда бу зарарли одат билан боғлиқ. Чекувчиларнинг юрак хасталиклари ҳам 25% ҳолларда оғирроқ кечади ва кўпроқ ўлимга олиб келади.
#manmedic_malumot
#manmedic_foydali
@ManMedic