Нега узоқ муддат ўтирган ҳолатда бўлиш зарарли?
Одам танаси юриш ва ҳаракатланишга мослашган. Бироқ компютер ва офис ишлари баъзида 7-9 соатлаб бир жойда ўтириб ишлашга мажбур қилади. Камҳаракат меҳнат фаолиятининг "бонусларидан" бири - умуртқа поғонаси ва қоматни тутиш билан боғлиқ муаммолар, елкалар, бўйин, бошда оғриқ сезилиши саналади.
Ўтроқ турмуш тарзи эртами-кеч ортиқча вазн тўпланишига олиб келади. Тўлача инсонлар озғин инсонларга қараганда суткасига 2,5 соат кўпроқ ўтирган ҳолатда бўлишлари аниқланган.
Жисмоний фаолликнинг камлиги ёки унинг умуман бўлмаслиги, шу жумладан бир жойда узоқ вақт ўтириб ишлаш бир нечта сурункали касалликлар - қандли диабет, юрак касалликлари ва жигар касалликлари ривожланишига ҳисса қўшади.
Шу сабабли айниқса карантин даврида уйдан кам чиқадиганлар кунора енгил жисмоний машқлар қилиб туришлари, ишлайдиганлар эса ҳар 1-2 соатда танаффус олишлари тавсия этилади.
Каналга обуна бўлинг - @ManMedic