2025 йил 3 февраль куни Тахтакўпир тумани Мудофаа бўлимида ўчрашув бўлиб ўтди. Ўчрашувга Дин ишари бўйича қўмитанинг туман бўйича бош мутахассиси И.Абдижамилов ва мудофаа бўлими ҳодимлари иштирок этдилар. Тадбирда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний бағрикенглик ҳамда миллатлараро татувликни мустаҳкамлаш, диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм билан боғлиқ таҳдидларнинг олдини олиш, диний соҳада амалга оширилаётган давлат сиёсатини тушунтириш, миссионерлик ва прозелитизм билан боғлиқ салбий ҳолатларга барҳам бериш, хотин-қизлар орасида миллий урф-одат, анъана ва қадриятларимизга хос бўлмаган “ғарб”, “турк”, “араб” ва бошқа миллатларнинг кийиниш маданиятига тақлидининг олдини олиш мақсадида “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида маънавий-маърифий тарғибот-ташвиқот тадбирлари амалга оширилди.