Коррупция ҳар қандай жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, маънавий ҳаётига хавф соладиган, қолаверса, мамлакат тараққиётига тўсиқ бўладиган иллатдир.
9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан Тахтакўпир туманидаги “Тахтакөпир” ШФЙда жойлашган 1-сонли мактабининг мажилислар залида "Коррупция - иллат" мавзусида туман спорт мактаби ишчи-ходимлари иштирокида профилактик суҳбат ўтказилди.
Соҳа мутахассислари сўзга чиқиб, коррупция – жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган ўта салбий иллат эканлиги, бу борада аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, бу бўйича тизимли ишларни янада шакллантириш, коррупция ҳолатларининг олдини олиш муҳим вазифа ҳисобланиши ва унга қарши курашиш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.
Суҳбатда ишчи-ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.
Kаналга уланиш ⤵️
telegram 📍
instagram 📍
facebook 📍
youtube 📍
TikTok