МАЛИКА ТАВФИҚ ШЕЪРИЯТИ. dan repost
КЎЗЛАРИМНИ СОҒИНГАНДИРСАН...
Соғинмайсан ўзимни,
Аммо,
Гоҳ бўғилиб, етмасдан ҳаво,
Бир донаси дардинга даво,
Сўзларимни соғингандурсан!
Кулгичида чўмилгинг келиб,
Суратидан бўсалар олиб,
Йиғлаганча гоҳ тўлиб-тўлиб,
Юзларимни соғингандирсан,
Икки илинж, иккита ҳадик,
Тунлар кўчиб борган ватандек,
Сенга бир бор қаролмаган тик,
Кўзларимни соғингандирсан?!
Мен келмаган йўлларни кезиб,
Омонат ишқ уйини бузиб,
Ҳар куни бир умидни узиб,
Изларимни соғингандирсан!
Баҳор бўлдим бағри лолазор,
Ишқ фаслидан топгани озор,
Мана, ҳазон бўляпман такрор,
Кузларимни соғингандирсан...
Малика Тавфиқ
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | МАЛИКА ТАВФИҚ ШЕЪРИЯТИ.
Соғинмайсан ўзимни,
Аммо,
Гоҳ бўғилиб, етмасдан ҳаво,
Бир донаси дардинга даво,
Сўзларимни соғингандурсан!
Кулгичида чўмилгинг келиб,
Суратидан бўсалар олиб,
Йиғлаганча гоҳ тўлиб-тўлиб,
Юзларимни соғингандирсан,
Икки илинж, иккита ҳадик,
Тунлар кўчиб борган ватандек,
Сенга бир бор қаролмаган тик,
Кўзларимни соғингандирсан?!
Мен келмаган йўлларни кезиб,
Омонат ишқ уйини бузиб,
Ҳар куни бир умидни узиб,
Изларимни соғингандирсан!
Баҳор бўлдим бағри лолазор,
Ишқ фаслидан топгани озор,
Мана, ҳазон бўляпман такрор,
Кузларимни соғингандирсан...
Малика Тавфиқ
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | МАЛИКА ТАВФИҚ ШЕЪРИЯТИ.