Ё, Худо!
Билурман, караминг кенгдур,
Нолишдан яралса мудом нидолар,
Ноним бор, бошимда бордур паноҳим,
Аллоҳ айт, кечирсин мени гадолар.
Қучоғим тўлдирган нур дийдаларим,
Оёғу-қўлим бут, кўзим чароғон.
Ногирон, кўзлари кўрмасларга айт,
Мени кечирсинлар улар, Художон.
Магар фарёд чиқса кўксимдан бир он,
Ёнимда бўлса ҳам дўст, яқинларим.
Балки кечирмассиз мени ҳеч қачон,
Ҳастадил, ҳастақалб мусофирларим!
Ҳар замон бир бориб онам қошига,
Соғинч яраларин келсам кўчириб.
Чўмилиб юрганлар армон ёшига,
Онаси йўқларим, қўйинг кечириб.
Охират кунини йироқ деб билган,
Мен ёлғон дунёга ошиқман гўё!
Қаршингда йиқилиб ётмай юзтубан,
Мени кечирсанг бас, Худоё!
Малика Тавфиқ
Билурман, караминг кенгдур,
Нолишдан яралса мудом нидолар,
Ноним бор, бошимда бордур паноҳим,
Аллоҳ айт, кечирсин мени гадолар.
Қучоғим тўлдирган нур дийдаларим,
Оёғу-қўлим бут, кўзим чароғон.
Ногирон, кўзлари кўрмасларга айт,
Мени кечирсинлар улар, Художон.
Магар фарёд чиқса кўксимдан бир он,
Ёнимда бўлса ҳам дўст, яқинларим.
Балки кечирмассиз мени ҳеч қачон,
Ҳастадил, ҳастақалб мусофирларим!
Ҳар замон бир бориб онам қошига,
Соғинч яраларин келсам кўчириб.
Чўмилиб юрганлар армон ёшига,
Онаси йўқларим, қўйинг кечириб.
Охират кунини йироқ деб билган,
Мен ёлғон дунёга ошиқман гўё!
Қаршингда йиқилиб ётмай юзтубан,
Мени кечирсанг бас, Худоё!
Малика Тавфиқ