Nurmuhammad Xo'ja dan repost
Магар айби бор деб бировни билдим,
Боқмадилар ҳатто бу сўзга бирров.
Қачонки ўзимга насиҳат қилдим,
Аччиқ пандларимни англади биров.
Етмоқчи бўлгандим ботиний дилга,
Атрофга пичирлаб таралди нолам --
Ўзим сарҳад бўлдим ҳар қайси йўлга,
Ўзимдан бошланди жами бу олам.
Ҳа, шундай йўсинда бор эмиш таъсир,
Аввало ўзимни ўзгартир, сўзим:
Сенинг ислоҳингга олам мунтазир,
Нима қилсам экан сени, эй ўзим?!
@xayrulla_hamidov_adabiyot
Боқмадилар ҳатто бу сўзга бирров.
Қачонки ўзимга насиҳат қилдим,
Аччиқ пандларимни англади биров.
Етмоқчи бўлгандим ботиний дилга,
Атрофга пичирлаб таралди нолам --
Ўзим сарҳад бўлдим ҳар қайси йўлга,
Ўзимдан бошланди жами бу олам.
Ҳа, шундай йўсинда бор эмиш таъсир,
Аввало ўзимни ўзгартир, сўзим:
Сенинг ислоҳингга олам мунтазир,
Нима қилсам экан сени, эй ўзим?!
@xayrulla_hamidov_adabiyot