Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Россияда ноқонуний мигрантларга қарши рейдлар давом этмоқда
Москва вилоятининг Люберцы шаҳрида полиция, Росгвардия ва ИИВ иштирокида ўтказилган кенг кўламли текширувлар натижасида кўплаб миграция қонунчилиги бузилиши ҳолатлари аниқланди.
Москва вилоятининг Люберцы шаҳрида полиция, Росгвардия ва ИИВ иштирокида ўтказилган кенг кўламли текширувлар натижасида кўплаб миграция қонунчилиги бузилиши ҳолатлари аниқланди.
Котельники шаҳар округида вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқароларнинг яшаш ва иш жойлари текширилди. Текширув натижасида Россия ҳудудида ноқонуний тартибда 20 нафар Марказий Осиё фуқаросига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 18.8-моддаси бўйича иш очилиб, ҳар бирига 5000 рубл миқдорида жарима тайинланди.
Шунингдек, йўл ҳаракати қоидаларини бузган 11 нафар хорижлик ҳайдовчига нисбатан маъмурий чоралар кўрилди.
Бундан ташқари, 43 ёшли маҳаллий аёл хорижий фуқарони сохта рўйхатдан ўтказишда гумонланаётгани сабабли унга нисбатан РФнинг Жиноят кодексининг 322.3-моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов давомида унга ҳудуддан чиқмаслик ва тегишли тартибда ўзини тутиш мажбурияти юклатилди