Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувида бўлган алимент ундирувига оид 9,5 мингдан ортиқ ҳужжатлар бўйича ўтган давр мобайнида 52,1 млрд. сўм қарздорликлар ундирилган.
Олиб борилган тарғибот ва тушунтиришлар натижасида 2978 та оила ярашди, 930 га яқин ишсиз алимент тўловчи фуқаролар иш билан таъминланди.
Шунингдек, 13 та ҳолатда 941 млн. сўм алимент тўлови олдиндан амалга оширишди.
Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.2022 йилдаги 427-сон қарори талабига мувофиқ, алимент пулини тўлашдан бўйин товлаб, жиноий жавобгарликка тортилган шахслар томонидан етказилган зарар пуллари жамғарма ҳисобидан қоплаб берилмоқда.
Хусусан, махсус жамғарма ҳисобидан вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган қарздорларнинг 99 нафар ундирувчиларига 1,9 млрд. сўм пул маблағлари тўлаб берилди.
Бу каби тадбирлар давом этмоқда.