Бюронинг Сирдарё вилояти бошқармаси Қидирув шўъбаси томонидан қидирувдаги қарздор шахслар ва уларнинг мол-мулкларини аниқлаш, қидириб топиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар олиб бормоқда.
Хусусан, 2024 йилда жами 407 нафар алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган қарздорларга нисбатан қидирув эълон қилиниб, шундан 268 нафар қарздор фуқаролар топилган ва кейинги ижро ҳаракатларини давом эттириш учун давлат ижрочиларига топширилган.
Қидирувдаги шахсларнинг 147 нафари маъмурий жавобгарликка тортилган, 32 нафарига эса жиноят ишлари қўзғатилган.
Жумладан, алимент пулини тўлашдан бўйин товлаб келган фуқаро Э.Мухиров ва Ш.Тенишевлар қидирув харакатлари давомида топилиб, суриштирув харакатлари натижасида уларга нисбатан жиноят кодексининг 122-моддаси билан жавобгарлик масаласи хал этилган.
Қидирув эълон қилинган қарздорларнинг 73 нафари чет давлатларга чиқиб кетганлиги аниқланиб, уларга нисбатан давлатлараро қидирувни амалга ошириш бўйича сўровномалар юборилган.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.