Солиқ қарзи қарздорнинг нафақасига қаратилган !
Жорий йилнинг 21 январь куни ижтимоий тармоқ орқали фуқаро И.Ризаевнинг “Прокурор ёки МИБ бошлиғи нафақамга муҳтожми?” сарлавҳали хабари эълон қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан мурожаат муаллифи И.Ризаев иштирокида ўрганилди.
Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор И.Ризаевдан Мирзаобод туман давлат солиқ инспекцияси фойдасига 1 млн 108 минг сўм солиқ қарзи ва давлат фойдасига 340 минг сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Мирзаобод туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор И.Ризаев Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан нафақа пули олиши аниқланиб, Қонуннинг 64-моддасига асосан ундирув 15.11.2024 йилда қарздорнинг нафақа пулига қаратилган.
Қарздор И.Ризаевнинг нафақа пулидан ушланган 05.12.2024 йилда 351 минг 881 сўм ва 03.01.2025 йилда 294 минг 641 сўм пул маблағлари солиқ ва давлат божи қарздорлигига ўтказилган.
Бугунги кунда қарздор И.Ризаевнинг мазкур ижро ҳужжатлари бўйича 726 минг 091 сўм солиқ қарзи ҳамда 148 минг 638 сўм давлат божидан қарздорлиги мавжуд бўлиб, ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мурожаатни ўрганиш даврида, фуқаро И.Ризаевга ижро иши мазмуни тушунтирилди, у томонидан ижро иши бўйича эътироз билдирилмади.