Йил сарҳисоб қилиниб, келгуси вазифалар белгилаб олинди.
Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти бошқармасининг 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳамда келгусидаги вазифаларни белгилаш юзасидан навбатдаги ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.
Унда вилоят бошқармасининг таркибий тармоқлари барча ходимлари ҳамда туман-шаҳар бўлимлари бошлиқлари ва давлат ижрочилари қатнашди.
Тадбир давомида бошқарма бошлиғи, адлия катта маслаҳатчиси К.Т.Рузиев ўтган йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда йўл қўйилган хато ва камчиликларга атрофлича тўхталиб ўтди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг 12 ойи давомида Бюронинг вилоят бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари иш юритувидаги 3,8 трлн. сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси тамомланиб, шундан 1,5 трлн. сўмлик 198 мингта ижро ҳужжатлари амалда ундирилиши таъминланган.
Ўтган давр мобайнида давлат фойдасига 670,3 млрд. сўм, хўжалик юритувчи субъектлар фойдасига 749,0 млрд. сўм ҳамда фуқаролар фойдасига 40,4 млрд. сўм пул маблағлари ундириб берилган.
Шунингдек, жиноий ва маъмурий жарималарни ундириш, алимент ундирувлари, суриштирув ҳаракатлари ва мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилди.
Амалда ундирувлар маъмурий жарималар бўйича 25,5 млрд. сўмни, жиноий жарималар бўйича 4,2 млрд. сўмни, давлат божи бўйича 25,6 млрд. сўмни ташкил қилди.
Ҳайъат йиғилишида раислик этувчи ижро ҳужжатларини қонунда белгиланган муддатларда ҳал этилиши, қолдиқдаги ҳужжатлар сонини кескин камайтириш устидан қатъий назорат ўрнатиш, бу борада барча ходимларнинг масъулиятини ошириш зарурлигини қайд этди.
Масъулларнинг изоҳлари тингланиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича ижро муддатлари аниқ кўрсатилган топшириқлар берилди.
Ҳайъат йиғилишида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.