Меҳнат Кодексга мувофиқ ходимлар қуйидаги ижтимоий таътилларни олиш ҳуқуқидан фойдаланади:
1️⃣Ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари.
2️⃣Бола парваришлаш таътили.
3️⃣Ўқув таътили.
4️⃣Ижодий таътиллар.
🔰Ходим ўқув таътилида ёки ижодий таътилда бўлган вақтида унинг ўртача иш ҳақи сақланиб қолади. Бундан олий таълим ташкилотларига ўқишга кирганда бериладиган иш ҳақи сақланмайдиган таътил мустасно.
🔰Аёл туғишдан олдинги ва туғишдан кейинги таътилда бўлган вақтида унга қонунчиликда белгиланган миқдорда ҳамда тартибда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланади.
🔰Бола икки ёшга тўлгунига қадар уни парваришлаш таътилида бўлган даврида болани ҳақиқатда парваришлаётган боланинг ота-онасидан бирига (васийсига), бувисига, бобосига ёки бошқа қариндошига қонунчиликда белгиланган миқдорда ва тартибда болани парваришлаш нафақаси тўланади.
🔰Ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ нафар бола ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бири (ота-онанинг ўрнини босувчи шахс) давомийлиги тўрт календарь кун бўлган ҳар йилги ижтимоий таътилда бўлган даврида унинг ушбу таътил даври учун ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 237-моддаси.
👉law.uz/Yuridik_Maslahat
1️⃣Ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари.
2️⃣Бола парваришлаш таътили.
3️⃣Ўқув таътили.
4️⃣Ижодий таътиллар.
⚠️Ходимларга ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ижтимоий таътилларни бериш ходимнинг меҳнат стажига, у бажарадиган ишнинг жойи ва хусусиятига, иш берувчининг ташкилий-ҳуқуқий шаклига боғлиқ эмас.