"YUNUSOBOD_LEGAL_ADVISE"| Yuridik_Maslahat


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


Kanal № 2515121-sonli guvohnoma asosida faoliyat yuritadi.
Savollar va yuridik xizmatlar uchun: @mno_lawyer

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


Алимент миқдорини камайтириш мумкинми?

❗️Қуйидаги холланда алимент миқдори суд томонидан камайтирилиши мумкин.

1⃣Алимент тўлаётган ота-онанинг бошқа вояга етмаган болалари бўлиб, ундан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундирилганда ўша болалар алимент олаётган болаларга нисбатан моддий жиҳатдан камроқ таъминланиб қоладиган бўлса.

2⃣ Алимент тўлаётган ота (она) ногиронлиги бўлган шахс бўлиб, моддий жиҳатдан қийналиб келаётган бўлса.

3⃣Алимент олаётган шахс мустақил даромадга эга бўлган тақдирда, алимент миқдори суд томонидан камайтирилиши мумкин.

❗️Алимент тўлашдан озод қилиш


Агар вояга етмаган бола давлат ёки нодавлат муассасаларининг тўлиқ таъминотида бўлса, суд алимент тўлаётган ота ёки онанинг моддий аҳволини ҳисобга олиб, тўланаётган алимент миқдорини камайтириш ёки уни алимент тўлашдан озод қилиш ҳақида ҳал қилув қарори чиқариши мумкин.

Алимент миқдорини камайтириш ёки уни тўлашдан озод қилиш учун асос бўлган ҳолатлар тугаганда манфаатдор тараф алимент қонунда белгиланган миқдорда ундирилишини талаб қилиб, судга мурожаат этишга ҳақли.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 105-моддаси.

📩Law.uz/Yuridik/Maslahat


1 сентябрдан оширилган нафақа миқдорлари.

➖ Ёшга доир нафақа миқдори - ойига 745 000 сўм;
➖ I гуруҳ ногиронлик нафақаси миқдори - 1 027 000 сўм;
➖ II гуруҳ ногиронлик нафақаси миқдори - ойига 920 000 сўм;
➖ Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар нафақаси миқдори – ойига 920 000 сўм;
➖ Парваришлаш нафақаси миқдори – ойига 745 000 сўм;
➖ Боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 745 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун – 244 000 сўмдан қўшилади;
➖ Дафн этиш нафақаси  - 1 712 000 сўм.

1 октябрдан бошлаб:
➖ фарзанд туғилганда
бериладиган бир марталик нафақа пули – 811 965 сўмни ташкил этади.
Фуқароларг
а тўланадиган бошқа пенсиялар ва нафақалар миқдорларининг оширилган қиймати фармонга мувофиқ белгиланди.

👉 Yuridik_Maslahat


ЙПХ ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН ХИЗМАТНИ ЯШИРИН ОЛИБ БОРИШ ТАҚИҚЛАНАДИ!

📑 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 975-сонли қарори  32-бандида ЙПХ ходимлари мобил комплексдан фақат патруль автомобилларида фойдаланишлари кераклиги қатъий белгилаб қўйилган.

🙅🏻‍♂️Мазкур талабга риоя этилмаган ҳолда расмийлаштирилган ҳар қандай ҳужжат юридик кучга эга бўлмайди ва ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқармайди.

👉Yuridik_Maslahat


Qanday holda nikohdan ajratish masalalari FHDYo organlarida amalga oshiriladi?

🔹Voyaga etmagan umumiy bolalari bo‘lmagan er-xotinning o‘zaro roziligi bo‘lgan taqdirda;

🔹Er-xotindan birining arizasi bo‘yicha, ular o‘rtasida voyaga etmagan umumiy bolalar borligidan qat’i nazar, er-xotindan biri sud tomonidan bedarak yo‘qolgan deb topilgan bo‘lsa;

🔹Ruhiyati buzilishi (ruhiy kasalligi yoki aqli zaifligi) sababli muomalaga layoqatsiz deb topilgan bo‘lsa (bunda ham er-xotindan birining arizasi bo‘yicha, ular o‘rtasida voyaga etmagan umumiy bolalar borligidan qat’i nazar);

🔹Sodir qilgan jinoyati uchun 3 yildan kam bo‘lmagan muddatga ozodlikdan mahrum qilingan bo‘lsa (bunda ham er-xotindan birining arizasi bo‘yicha, ular o‘rtasida voyaga etmagan umumiy bolalar borligidan qat’i nazar).

👉Law.uz/Yuridik_Maslahat


Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш оқибатлари.

Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота-она қайси болага нисбатан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган бўлса, шу болага нисбатан бўлган қариндошлик фактига асосланган барча ҳуқуқлардан, шу жумладан ундан таъминот олиш, шунингдек болали фуқаролар учун қонунчиликда белгиланган имтиёзлар ва нафақалар олиш ҳуқуқларидан маҳрум бўлади.

Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши ота-онани ўз боласига таъминот бериш мажбуриятидан озод қилмайди.


🔹Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота-онанинг (улардан бирининг) бундан кейин бола билан биргаликда яшаш-яшамаслик масаласи суд томонидан уй-жой тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал қилинади.

🔹Ота-онаси (улардан бири) ўзига нисбатан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган бола, агар у фарзандликка олинган бўлмаса, турар жойга бўлган мулк ҳуқуқини ёки турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолади, шунингдек ота (она)си ва бошқа қон-қариндошлари билан туғишганлик фактига асосланган барча мулкий ҳуқуқларини, жумладан мерос олиш ҳуқуқини сақлаб қолади.

🔹Болани ота ёки онасига беришнинг
имконияти бўлмаган ёки ота-онанинг ҳар иккаласи ҳам ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган тақдирда, бола васийлик ва ҳомийлик органининг қарамоғига олиб берилади.

🔹Ота-она (улардан бири) ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганда болани фарзандликка олишга ота-она (улардан бири) ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори чиқарилган кундан кейин камида олти ой ўтгач йўл қўйилади.

Ўзбекистон Респебликаси Оила кодексининг 81-моддаси.


Бобо, буви, ака-ука, опа-сингил ва бошқа яқин қариндошларнинг бола билан кўришиб туриш ҳуқуқи борми?

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 77-моддасига асосан Бобо, буви, ака-ука, опа-сингил ва бошқа яқин қариндошлар бола билан кўришиб туриш ҳуқуқига эга.

✔️Ота-она (улардан бири) яқин қариндошларнинг бола билан кўришишига имконият бермасалар, васийлик ва ҳомийлик органи ота-онани (улардан бирини) бундай имконият беришга мажбур қилиши мумкин.

✔️Агар ота-она (улардан бири) васийлик ва ҳомийлик органининг қарорини бажармаса, боланинг яқин қариндошлари ёки васийлик ва ҳомийлик органи бола билан кўришиб туришга тўсқинлик қилувчи ҳолларни бартараф қилиш ҳақида даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

✔️Суд боланинг манфаатларини ва боланинг фикрини ҳисобга олган ҳолда низони ҳал қилади.

Суднинг ҳал қилув қарори бажарилмаган тақдирда айбдор ота (она)га нисбатан қонунчиликда назарда тутилган чоралар қўлланилади.

👉Law.uz/Yuridik_Maslahat


Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 46-моддасига кўра, Суд даъво бўйича жавоб бериши лозим бўлмаган шахсга нисбатан даъво тақдим этилганлигини аниқласа, ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар даъвогарнинг розилиги билан ишга дахлдор бўлмаган жавобгарни ишга дахлдор жавобгар билан алмаштиришга йўл қўйиши мумкин.

🔸Агар даъвогар жавобгарнинг бошқа шахс билан алмаштирилишига рози бўлмаса, суд бу шахсни шерик жавобгар сифатида ишга жалб этиши мумкин.

🔸Ишга дахлдор бўлмаган жавобгарни алмаштириш ҳақида суд ажрим чиқаради.

🔸Ишга дахлдор бўлмаган жавобгар алмаштирилгандан сўнг ишни кўриш бошидан бошланади.

👉 Law.uz/Yuridik_Maslahat


Қонунчиликка кўра, тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ёки Ўзбекистон  ҳудудига олиб кириш, уни реклама қилиш, намойиш этиш, тарқатиш, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернетда реклама қилиш, намойиш этиш, тарқатиш,  қуйидагича миқдорда жарима солишга сабаб бўлади:

фуқароларга БҲМининг 50 бараваридан 400 бараваригача (17 млн сўмдан 136 млн сўмгача);

мансабдор шахсларга БҲМининг 100 бараваридан 450 бараваригача (34 млн сўмдан 153 млн сўмгача).

👉👉Law.uz/Yuridik_Maslahat


Қонунчиликка кўра, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси қуйидаги ҳолларда берилади:

✔️вақтинчалик меҳнат лаёқатини йўқотиш билан боғлиқ касаллик вақтида (шикастланишда);

✔️санаторий ва соғломлаштириш муассасаларида даволанганда;

✔️касалланган оила аъзосини парваришлаш зарур бўлганда;

✔️карантинда;

✔️сил ёки касб касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилганда;

✔️меҳнат лаёқатини тиклаш ёки ясама аъзо (протез) қўйдириш учун реабилитация муассасаларига ётқизилганда.

👉👉Law.uz/Yuridik_Maslahat


Совуқ қурол билан содир этилган безорилик озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланадими?

❗️ Безорилик, совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида) намойиш қилиб, уларни қўллаш билан қўрқитиб ёхуд қўллаб содир этилган бўлса:

300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўзбекситон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси.

👉👉Law.uz/Yuridik_Maslahat


Ходимга меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси (больничный) қанча тўланиши керак?

Кўпинча, ходимлар больничный учун қанча тўланиши ҳақида мурожаат қилишади ва аксарият ҳолатларда ўзларининг бир нечта вояга етмаган фарзандлари борлиги, ногиронлиги мавжудлиги ёки кўп йиллик иш стажи мавжудлигини айтиб 100 фоиз больничный олишга ҳақли ёки йўқлигини сўрашади.

❗️Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, вақтинча меҳнатга лаётатсизлик нафақаси тайинлашда касалликнинг аҳамияти ва ходимнинг иш стажи инобатга олинган ҳолда меҳнатга лаётатсизлик нафақаси (больничный) тайинланади.

Хусусан, «Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1136, 08.05.2002 й.) 27-бандига асосан ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликлар (сил касаллиги, онкология касалликлари, янгидан пайдо бўладиган хатарли ўсимталар, жинсий йўл билан ўтадиган касалликлар, СПИД, мохов (лепра) касаллиги, руҳий касалликлар) бўйича ҳисобда турган ходимларга улар томонидан давлат ижтимоий суғурта бадали тўлаган даврининг (умумий иш стажининг) давомийлигига боғлиқ равишда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги миқдорларда тўланади:

👉 Умумий иш стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга иш ҳақининг - 100 фоизи миқдорида;
👉 умумий иш стажи 5 йилдан 8 йилгача бўлган ходимларга иш ҳақининг - 80 фоизи миқдорида;
👉 умумий иш стажи 5 йилгача бўлган ходимларга иш ҳақининг - 60 фоизи миқдорида.

Мана шу қоидага кўра ходимдаги касалликнинг хавфлилик даражаси ва унинг иш стажини инобатга олган ҳолда меҳнат вазифасини бажаришдан озод бўлгани, бошқача айтганда бу даврда ойлик олмагани учун нафақа тўланади.

Law.uz/Yuridik_Maslahat


Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш муддатини қискартириш мумкинми?

Амалдаги қонунчилигимизга кўра
"Муайян муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ёки ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиши ва намунали хулқ-атвори билан ўзини кўрсатган тақдирда, унга нисбатан жазо қўллаган жиноят ишлари бўйича суд бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддатини белгиланган муддатнинг камида ярми ўтгач ва суд томонидан тайинланган жарима тўлангач, корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятининг илтимоси билан қисқартириши мумкин".

📌Ўзбекистон Республикасининг маьмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 343-моддаси.

👉Law.uz/Yuridik_Maslahat

1.5k 0 3 4 1.1k

Товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юборганлик, тўлиқ етказиб бермаганлик, ишларни бажармаганлик ёки хизмат кўрсатмаганлик учун жавобгарлик

Товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим.

❗️Пеняни тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган тарафни товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юбориш, тўлиқ етказиб бермаслик, ишларни бажармаслик ёки хизматларни кўрсатмаслик оқибатида етказилган зарарни қоплашдан озод этмайди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.08.1998 йил 670-I-сонли «Хўжалик юритувчи субъект¬лар фаолиятининг шарт¬номавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунининг 25-модда.

📩Law.uz/Yuridik_Maslahat


🔰Қонунчиликка кўра, одам савдоси, яъни одамни олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш:

➖3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;

➖3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

👉Law.uz/Yuridik_Maslahat


Бут бўлмаган товарларни етказиб берганлик учун жавобгарлик

Бут бўлмаган товарлар етказиб берилган тақдирда сотиб олувчи
товарларни бутлаб беришни талаб қилишга ҳақли. Етказиб берувчи сотиб олувчининг талабини олган пайтдан бошлаб, агар тарафларнинг келишувида ўзга муддат белгиланган бўлмаса, ўн беш кунлик муддат ичида товарларни бутлаб бериши шарт;

🔹Бундан буён товарлар бутлаб берилгунга қадар уларнинг ҳақини тўлашдан бош тортишга, агар товарларнинг ҳақи тўлаб қўйилган бўлса, белгиланган тартибда тўланган суммалар қайтарилишини талаб қилишга ҳақли;

🔹Етишмаётган қисмлар қийматини қўшган ҳолда, етказиб берувчидан бут бўлмаган товарлар қийматининг 20 фоизи миқдорида жарима ундиришга ҳақли.

🔹Товарларни етказиб берувчи белгиланган муддатда товарларни бутлаб бермаса, сотиб олувчи (буюртмачи) бут бўлмаган товарларни қайтариб беришга ҳамда бут бўлмаган товарларни бут товарларга алмаштиришни талаб қилишга ҳақлидир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.08.1998 йил 670-I-сонли «Хўжалик юритувчи субъект¬лар фаолиятининг шарт¬номавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунининг 27-модда.

👉Law.uz/Yuridik_Maslahat


Эр-хотиндан бирининг аризаси бўйича фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари яъни ФҲДЁдан қўйидаги ҳолларда никоҳдан ажратилади.

Агар эр-хотиндан бири:

🔶Суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган бўлса;

🔶Суд томонидан руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёк
и ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса;

🔶Содир қилган жинояти учун уч йилдан кам бўлмаган
муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса, ўртада вояга етмаган болалари борлигидан қатъи назар, эр-хотиндан бирининг аризасига кўра улар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида никоҳдан ажратилади.

Агар болалар ҳақида, эр-хотиннинг биргаликдаги умумий мол-мулкини бўлиш ҳақида ёки ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз эр (хотин)га таъминот бериш учун маблағ тўлаш ҳақида низо мавжуд бўлса, улар никоҳдан суд тартибида ажратилади.


👉Law.uz/Yuridik_Maslahat


“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган шахсларга фуқаролик ишлари бўйича судларга ва маъмурий судларга тааллуқли бўлган қуйидагилар ҳақидаги ишлар бўйича давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилиши белгиланган.

🔹ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ҳамда тўлаш тўғрисидаги;

🔹ишга тиклаш ҳақидаги;

🔹иш ҳақини ундириш тўғрисидаги;

🔹алиментларни ундириш ҳақидаги;

🔹уйга киритиш, турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш ва кўчириш тўғрисидаги;

🔹меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиқнинг бошқача тарзда шикастланганлиги, шунингдек боқувчининг вафот этганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги.

👉 Law.uz/Yuridik_Maslahat


Меҳнат Кодексга мувофиқ ходимлар қуйидаги ижтимоий таътилларни олиш ҳуқуқидан фойдаланади:


1️⃣Ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари.

2️⃣Бола парваришлаш таътили.

3️⃣Ўқув таътили.

4️⃣Ижодий таътиллар.

⚠️Ходимларга ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ижтимоий таътилларни бериш ходимнинг меҳнат стажига, у бажарадиган ишнинг жойи ва хусусиятига, иш берувчининг ташкилий-ҳуқуқий шаклига боғлиқ эмас.


🔰Ходим ўқув таътилида  ёки ижодий таътилда бўлган вақтида унинг ўртача иш ҳақи сақланиб қолади. Бундан олий таълим ташкилотларига ўқишга кирганда бериладиган иш ҳақи сақланмайдиган таътил мустасно.

🔰Аёл туғишдан олдинги ва туғишдан кейинги таътилда бўлган вақтида унга қонунчиликда белгиланган миқдорда ҳамда тартибда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланади.

🔰Бола икки ёшга тўлгунига қадар уни парваришлаш таътилида бўлган даврида болани ҳақиқатда парваришлаётган боланинг ота-онасидан бирига (васийсига), бувисига, бобосига ёки бошқа қариндошига қонунчиликда белгиланган миқдорда ва тартибда болани парваришлаш нафақаси тўланади.

🔰Ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ нафар бола ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бири (ота-онанинг ўрнини босувчи шахс) давомийлиги тўрт календарь кун бўлган ҳар йилги ижтимоий таътилда бўлган даврида унинг ушбу таътил даври учун ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 237-моддаси.

👉law.uz/Yuridik_Maslahat


Сифати, ассортименти ва нави лозим даражада бўлмаган товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берганлик учун жавобгарлик

Агар етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар сифати, ассортименти ва нави бўйича стандартлар, техник шартлар, намуналарга қонунчиликда ёки хўжалик шартномасида белгиланган бошқа мажбурий шартларга мос келмаса, сотиб олувчи (буюртмачи) товарларни (ишларни, хизматларни) қабул қилиш ҳамда уларнинг ҳақини тўлашни рад этиб, етказиб берувчидан сифати, ассортименти ва нави лозим даражада бўлмаган товарлар қийматининг 20 фоизи миқдорида жарима ундириб олишга, агар товарлар ҳақи тўлаб қўйилган бўлса, тўланган суммани белгиланган тартибда қайтаришни талаб қилишга ҳақлидир.

🔰Сифати, ассортименти ва нави лозим даражада бўлмаган товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берганлик учун жарима етказиб берувчидан акцептсиз тартибда ундириб олинади.

🔰Жаримани ундириш тўғрисидаги тўлов талабномаси банк муассасасига товарларнинг сифати, ассортименти ва нави лозим даражада эмаслиги тўғрисидаги далолатнома тузилгандан кейин ўн кун ичида тақдим этилади.

Жаримани ундириш тўғрисидаги тўлов талабномаси белгиланган ўн кунлик муддатни бузган ҳолда тақдим этилган ҳолларда, жаримани ундириш белгиланган тартибда амалга оширилади.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.08.1998 йил 670-I-сонли «Хўжалик юритувчи субъект¬лар фаолиятининг шарт¬номавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунининг 26-моддаси.

👉Law.uz/Yuridik_Maslahat


Хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаш миқдорлари жамоа шартномаси ёки иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинган ички ҳужжат билан белгиланади. Бунда харажатлар ўрнини қоплаш миқдори бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотлар учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорлардан кам бўлиши мумкин эмас.

Ўз.Рес.Меҳнат кодекси 287-моддаси.

👉Law.uz/Yuridik_Maslahat

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

1 172

obunachilar
Kanal statistikasi