Саудия Арабистонидаги «Бухорийлар» ва «Туркистонийлар
Саудия Арабистонидаги ўзбеклар ижтимоий аҳволлари жиҳатидан турли поғоналарга турадилар. Уларнинг аксарияти тижоратчилар бўлиб, асосан мамлакатнинг марказий шаҳарлари ҳисобланган Мадина, Макка, Тоиф, Ар-Риёд шаҳарларида яшашади.
Юртдошларимиз орасида вазирлар, генераллар, диний ва дунёвий илмларнинг билимдонлари, профессорлар ҳам бор. Ўзбек ватандошлар Мадинаи-Мунаввара шаҳрида ўзларининг ҳисобларидан «Андижон боғчаси», «Чуст такяси» деб аталадиган мусофирхоналарга асос солганлар.
Юртдошимиз Олтинхонтўра, Муҳаммад ат-Тарозий (Косоний)ташқи ишлар вазири, Мадинадаги «Жомъе» масжити бош мударриси бўлганлар. Фазлиддин Илоҳий эса Мадина амири Абдулмажид ибн Абдулазизнинг яқин мулозими бўлиб ишлаган. Истеъфодаги генерал Бурҳониддин Марғилонийнинг таъкидлашича, Саудия Арабистони қуролли кучларида ўзбеклардан чиққан 15 генерал ва 80 га яқин офицерлар (майор ва полковниклар) хизмат қилар экан.
Афғонистондан Саудия Арабистонига кўчиб ўтган ватандошимиз Мубашширхон Солмон Косоний ўзбек тилида, араб имлосида уч жилдли «Ўрта Осиё тарихи» китобини нашр қилдирган. У ўзи истиқомат қиладиган Аҳбо шаҳридан Мадинага бориб, Абдулқодир Марғилонийнинг «Мактаби Имон» кутубхонасига қарашли матбаада тарихий китобини чоп эттирган.
Диний илм соҳасида Маккадаги Ум-ул Қаро университети профессори, доктор Муҳаммад Саид Ҳасан, доктор Умар Тошкандий, Абдулфаттоҳ Қори Қўқандий, Муҳаммад Ҳасан Қори, Нўъмон Тошкандий сингари арбобларнинг номи қадрланади.
Кўп ҳолларда эса ватандошларимиз Ўрта Осиёдан эканликларини билдириш мақсадида «Туркистоний», «ал-Бухорий» номларини ўз исм-шарифларидан кейин қўшиб қўядилар.
Ислом дунёсида Имом ал-Бухорийнинг мавқеи ва обрўлари шу қадар баландки, Ўзбекистондаги қайси гўшадан юртдошларимиз келиб чиқмасин, уларни «Бухорийлар» деб аташади. Бу ердаги миллатдошларимиз араб имлосида ўқиб, эски ўзбек адабий тилида гапирадилар.ХХ-асрнинг 20-30 йилларида Саудия Арабистонига бориб қолган ўзбекларнинг аксарияти ҳаётдан кўз юмган. Лекин ота-боболари муҳожирликни ихтиёр қилганларида асосан 4-5, 8-9 ёшларда бўлганлар ҳозирги кунда улар ҳаётини давом эттираяпти.
Саудия Арабистонида истиқомат қилаётган 700 минг ўзбеклар орасида қашшоқ ва гадойлар йўқ.