Kosonsoy tarix muzeyi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: San’at


Bu kanaldan Kosonsoy Tarix Muzeyi haqida batafsil malumot olishingiz mumkin.
15-11-2018.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


САНА

18 апрель – Халқаро ёдгорликлар ва тарихий жойларни асраш куни

Бутун дунёда бўлгани каби юртимизда ҳам узоқ йиллик тарихга эга маданий мерос объектлари мавжудки, улар халқимизнинг ўтмиши, маданиятидан сўзлайди.

Бугунги кунда улар сони 8208 та бўлиб, шундан 4748 таси археологик ёдгорлик, 2250 таси архитектура ёдгорлиги, 678 таси монументал санъат ёдгорлиги, 532 таси диққатга сазовор жойлар ҳисобланади.
Косонсой туманида 21объект давлат рўйхатига олинган бўлиб, шундан 10таси археологик, яна шунчаси меъморий иншоотлардир. Битта Улуғчинор диққатга сазовор жой сифатида давлат рўйхатига киритилган.


Мухаммадхон Акрамов dan repost
МОЗИЙГА САЁҲАТ

Президентимизнинг ПҚ-261-сонли қарорида аҳоли вакиллари, ёшларни музейлар ва тарихий манзилгоҳларга ташрифини назарда тутувчи "Мозийга саёҳат" дастурини ташкил этиш вазифаси белгилаб берилган.

Косонсой туман тарих музейи тумандаги ўқув муассасалари билан ҳамкорликда ана шу дастур ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.Айни кунларда музей тумандаги 18-мактаб ўқувчилари билан гавжум. Улар музей бўйлаб саёҳат уюштириб, ўлка, қўҳна Косонсой тарихини чуқур ўрганмоқдалар.


Мухаммадхон Акрамов dan repost


Florensiyaning Palazzo Pittidagi Uffitsi galereyasida “O‘zbekiston: Sahrodagi avangard” yirik ko‘rgazmasining "Nur va rang" nomli birinchi qismi ochildi.

Ushbu ekspozitsiya tomoshabinlar e’tiborini XX asrning birinchi yarmiga oid rus sharqshunos-ijodkorlari va milliy san’at maktabi vakillari asarlarida aks etgan Markaziy Osiyoning badiiy qiyofasiga qaratadi.

Ko‘rgazmaga tashrif buyuruvchilar badiiy andozalarning vizual almashuvidan bahra olibgina qolmay, modern bilan Markaziy Osiyo xalqlari ijodi o‘rtasidagi qiziqarli muloqotga ham guvoh bo‘lishlariga ishonchim komil.

-
Вчера в палаццо Питти, Флоренция, галерея Уффици открылась первая часть масштабной выставки «Узбекистан: Авангард в пустыне» — «Свет и цвет».

Экспозиция фокусирует внимание зрителей на художественном образе Центральной Азии в произведениях русских ориенталистов и представителей национальной школы живописи Узбекистана первой половины XX века.

Уверена, что посетители оценят не только визуальную смену художественных парадигм, но и интересный диалог модерна и центральноазиатского народного творчества.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


​​🔰 Рамазон ҳайити муносабати билан Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодировнинг туман аҳлига байрам табриги

▫️Ассалому алайкум, қадрли ва азиз косонсойликлар!

▫️Сизларни, юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни меҳр-оқибат, эзгулик ва саховат айёми – муборак Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Бу қутлуғ байрамда ҳаммамизни, аввало, шундай файзли ва барокатли кунларга етказгани учун Аллоҳ таолога чексиз шукроналар айтамиз.
Рамазон ҳайити катта шодиёна, хурсандчилик ва кўтаринкилик билан ўтказиладиган улуғ байрам. Чунки ушбу кун тутган рўзаларимиз қабул этилади, Аллоҳнинг раҳмати ва файзи ер юзига мўл-кўл ёғилади.

▫️Қадрли, дўстлар!

Мустақиллик шарофати билан ҳурматли Президентимиз ҳар йили Рамазон ҳайити кунини умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш бўйича Фармон ва қарорларни қабул қилиб келмоқдалар.
Бу йил ҳам Рамазон ҳайити муносабати билан муҳтарам Юртбошимизнинг қарорига мувофиқ уч кунлик дам олиш эълон қилингани ушбу байрамга алоҳида файз ва тароват бағишламоқда.

▫️Азиз, тумандошлар!

Барчангизни муқаддас Рамазон ҳайити билан яна бир бор табриклайман. Эл-юртимизнинг шу муборак ойда қилган ибодатлари, эзгу ниятлари ижобат бўлсин!

Эзгу ишларимиз ва интилишларимизда Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин!

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube


🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Барчангизни Қодир эгам мархамат қилган улуғ кунлардаги самимий дуоларингиз қабул бўлсин. Барча устозларга битмас туганмас зеҳну-заковат, сабру-қаноат, фахму-фаросат, иймон ва саодат, гўзал хулқ ва ибодат насиб этсин. Доимо барча халқ ва миллатларнинг энг қадрли ва фахрли касб эгалари бўлиб юринглар. Оилангизга тинчлик-омонлик, соғлиқ-саломатлик ва файзу-барака ҳамроҳ бўлсин.

Барчангизга Ҳайит муборак бўлсин!

@Kosonsoymuzeyi


Kosonsoy.uz | rasmiy kanal dan repost
🔰 Мозийга саёҳат

▫️Мамлакатимиз Президентининг ПҚ-261-сонли қарорида аҳоли вакиллари, ёшларни музейлар ва тарихий манзилгоҳларга ташрифини назарда тутувчи "Мозийга саёҳат" дастурини ташкил этиш вазифаси белгилаб берилган.

Косонсой туман тарих музейи тумандаги ўқув муассасалари билан ҳамкорликда ана шу дастур ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.
Мана, бир неча кундирки, музей тумандаги 6-мактаб ўқувчилари билан гавжум. Улар музей бўйлаб саёҳат уюштириб, ўлка, қўҳна Косонсой тарихини чуқур ўрганмоқдалар. Бугун мактабнинг юқори синф ўқувчилари музейга ташриф буюришди.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube


Hayit namozi vaqtlari:

● Andijon, Namangan, Farg‘ona — 06:00;
● Toshkent shahri, Sirdaryo va Toshkent viloyati — 06:10;
● Jizzax — 06:15;
● Samarqand — 06:20;
● Surxondaryo — 06:25;
● Qashqadaryo, Navoiy, Buxoro — 06:30;
● Qoraqalpog‘iston Respublikasi va Xorazm —06:50.


@Kosonsoymuzeyi


Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
Халқимиз учун асрлар давомида эзгулик, меҳр-оқибат, хайру саховат, маънавий покланиш айёми бўлиб келаётган муборак Рамазон ойини бу йил юртимиз мўмин-мусулмонлари ўзгача шукуҳ ва ҳамжиҳатлик билан ўтказдилар. Айниқса, раҳмат ва мағфират нурлари ёғиладиган ушбу саодатли кунларда кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилаётгани, барча ҳудудларимизда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида эҳсон дастурхонлари ёзилиб, эл-юртимизнинг тинчлиги, бахти ва келажаги учун дуойи фотиҳалар қилинаётгани бу ойнинг файзу тароватини янада оширмоқда.
Ҳеч шубҳасиз, бундай савобли ва олийжаноб ишлар ер юзидаги барча инсонларни доимо дўст ва биродар бўлиб яшашга даъват этадиган муқаддас ислом динимизнинг эзгу ғояларини чуқур ҳис этган ҳолда, мамлакатимиздаги тинчлик ва барқарорликни, турли миллат ва конфессиялар ўртасидаги тотувликни мустаҳкамлашга, бугунги ёруғ ҳаётимизнинг қадрига етиб, уни янада обод ва фаровон этишга хизмат қилмоқда.
Муборак Рамазон ҳайити кунларида янада яққол намоён бўладиган ана шундай анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш ҳамда кенг тарғиб этиш мақсадида:
1. Жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 10 апрель – чоршанба кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, мамлакатимизда 2024 йил 10 апрель куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонлансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Рамазон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин.
Туризм қўмитаси Транспорт вазирлиги билан биргаликда юртдошларимиз учун Рамазон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратсин.
3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси М.М. Камилов зиммасига юклансин.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш. МИРЗИЁЕВ
8 апрель 2024 йил


Тинчлик-бебаҳо неъмат
Уни асраб-авайлаш барчамизни бурчимиз.

@Kosonsoymuzeyi

11 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.