Ўзбекистон Олий суди ташкил этилганига 100 йил тўлди
Ватанимиз тарихидаги 13 декабрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.
1387 йил (бундан 637 йил олдин) – Соҳибқирон Амир Темур қўшинлари Шерозга кириб келди. Шаҳар аҳолиси жангсиз таслим бўлиб, шаҳарга минг туман (10 млн) кўппаки миқдорида моли омон солиғи солинди.
1398 йил (бундан 626 йил олдин) – Амир Темур Деҳли шаҳрининг Луни қалъаси шарқида Султон Маҳмуд билан жангга кириш олдидан ҳарбий машварат ўтказди. Унда ҳарбий юришда иштирок этаётган амирзодалар, улуғ амирлар, қўшун, туман сардорлари, аркони давлат ҳамда ғуломлардан ташкил қилинган ўн минг кишидан иборат олий бош қўмондоннинг шахсий гвардияси ҳисобланмиш сонсиз аскарлар иштирок этади.
Амир Темур машваратда кутилаётган даҳшатли жангни олиб бориш, ғаним билан жангга кириш, унинг сафларини орқа томондан айланиб ўтиб бузиш, саваш гирдобидан қандай чиқиш тартиб ва қоидаларини бамайлихотир, аниқ ва равшан ҳамда тушунарли ифода этади. Ҳарбий ҳаракатларнинг муқаддимаси ва якунининг қай маромда бориши ишонч билан таърифланади. Ҳарбий қисмларнинг жанг чоғида амалга оширадиган вазифалари, душман ҳамласини қайтариш ва қайта ҳужумга ўтиш усуллари белгиланади.
1749 йил (бундан 275 йил олдин) – тарихчи олим Шодмон Воҳидовнинг ёзишича, ҳижрий 1163 йил муҳаррам ойининг учинчи куни (милодий 1749 йил 13 декабрда) Қўқон хони Абдулҳамидхон ибн Абдураҳимхон “Норботир” – Норбўтабий таваллуд топди (вафоти ҳижрий 1213, милодий 1798 йил). У 14 ёшида тахтга чиқиб, 35 йил ҳукмронлик қилди.
Норбўтабий даврида Фарғона водийсини бирлаштириш жараёни тугади, иқтисодиёт тикланди, мўл-кўлчилик, арзончилик бўлди. Бу эса Фарғонага чекка туман ва вилоятлардан кўплаб аҳолининг кўчиб келишига замин яратди. Қўқон водийнинг маданий-иқтисодий марказига айланди.
1888 йил (бундан 136 йил олдин) – тарихчи Аббосжон Мирзараҳимовнинг қайд этишича, Тошкентнинг Иқон билан Николаев кўчалари кесишган жойда, ҳозирги “Зарафшон” ресторани ўрнида ака-ука Г. ва О.Порцевларнинг мих-тош босмахонаси ҳамда муқовахонаси ишга туширилди. 1901 йилдан бошлаб О.А.Порцев матбаага мустақил хўжайин бўлган. Босмахона нафақат Тошкентдаги, балки Ўрта Осиёдаги энг йирик босмахоналардан бири ҳисобланган.
Босмахона аҳолининг китоб ва босма материалларга бўлган талабини қондириш, китобларни бутун ўлкага кенг тарқатиш, маҳаллий аҳоли вакилларидан кадрлар етказиб чиқаришда муҳим аҳамият касб этган. Босмахонада 1888 йилдан 1910 йилгача барча ишлар қўл меҳнати билан бажарилган. 1910 йилдан матбаа буғ кучи билан ишлай бошлаб, ўша даврдаги энг мукаммал техника билан жиҳозланган.
1915 йил (бундан 109 йил олдин) – Тошкент шаҳрида Кўкалдошдан Эски Жўва орқали Тахтапул дарвозасига қадар бўлган бешинчи электрлаштирилган трамвай йўналишлари очилди.
1917 йил (бундан 107 йил олдин) – Туркистон Мухториятининг муваққат ҳукумати Мавлуди Шариф байрами куни, яъни 13 декабрни “Туркистон Мухториятининг миллий жамғармасига пул йиғиш куни” деб эълон қилиб, тўпланган пул мустақиллик ва озодликни сақлашга сарфланади, деб эълон қилинди.
1917 йил (бундан 107 йил олдин) – жарроҳ, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Восит Воҳидов таваллуд топди (вафоти 1994 йил). У Ўзбекистонда биринчи бўлиб юрак, ўпка, қонтомирлар ва қизилўнгачда операциялар ўтказган.
1918 йил (бундан 106 йил олдин) – тарихчи Аваз Ерметовнинг Ўзбекистон Миллий архивидаги ҳужжатларига таяниб маълумот беришича, “Россия Совет Федерациясининг Туркистон Республикаси Ишчи-деҳқон совет милицияси тўғрисидаги Низоми” ишлаб чиқилди ҳамда Туркистон Марказий Ижроия Қўмитаси томонидан тасдиқланди.
Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, милиция тарихини Ўрта Осиё хонликларидаги маъмурий лавозим ҳисобланган миршаблар фаолияти билан боғлаш мумкин. Ўрта Осиё Россия томонидан истило қилингач, полиция хизмати йўлга қўйилган. 1917 йил 28 октябрда советлар ҳукуматининг ваколатига биноан, Ички ишлар халқ комиссарлиги “Ишчи милицияси тўғрисида” қарор қабул қилган эди.