Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi dan repost
#Давлат_дастури_2022
2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги иштирокида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим мақсад ва вазифалар
Давлат бошқаруви органлари фаолиятини “фуқарога хизмат қилишга йўналтириш” тамойили асосида трансформация қилиш мақсадида 2022 йил декабрга қадар:
🔰барча турдаги давлат назоратини тизимлаштириш ва уларни амалга оширишнинг аниқ механизм ва тартиб-таомилларини белгилаш мақсадида “Давлат назорати тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш;
🔰давлат бошқаруви органлари ҳузуридаги инспекциялар фаолиятида манфаатлар тўқнашуви вужудга келишини бартараф этиш чораларини кўриш бўйича Президент фармони лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Ихчам, профессионал, адолатли, юқори натижадорликка хизмат қиладиган давлат бошқаруви тизимини жорий қилиш мақсадида 2022 йил май ойига қадар:
1️⃣Барча бўғиндаги давлат бошқаруви органларининг бир йиллик иш дастурини, шу жумладан, жамоатчилик иштирокида ишлаб чиқиш, уларнинг ижро ҳолатини доимий эълон қилиб бориш амалиётини йўлга қўйиш;
2️⃣Давлат органларида мурожаатларни таҳлил қилиш, ижтимоий сўровлар ва жамоатчилик муҳокамаларини ўтказиш натижаларидан келиб чиқиб, ҳудудлар (туман, шаҳар, қишлоқ ва маҳалла) кесимида ўз тузилмаларининг фаолияти бўйича очиқ дастурлар ишлаб чиқиш;
3️⃣ Давлат бошқаруви органлари ҳудудлар бўйича қабул қилинган дастурлар ижросини таъминлашга қаратилган ягона назорат тизимини яратиш;
4️⃣Давлат бошқаруви органлари томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг ижро этилиши жараёнини жамоатчилик томонидан кузатиб бориш тизимини яратиш;
5️⃣ Ҳар бир тармоқ ва ҳудуд бўйича қабул қилинган дастурлар ижроси юзасидан раҳбарларнинг ҳисобот бериш тизимини такомиллаштириш.
2022 йил ноябрга қадар:
6️⃣ Муҳим ижтимоий масалалар бўйича очиқ маълумотларнинг доирасини янада кенгайтириш ва мазкур маълумотлардан тўсиқларсиз фойдаланишни таъминлаш.
Facebook | Telegram |YouTube| anticorruption.uz