Ўзбекистон ва Хитой ўртасида коррупцияга қарши курашиш соҳасида икки томонлама ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда
Жорий йилнинг 25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов ҳамда Хитой Халқ Республикаси Миллий назорат комиссияси раиси Ян Сяоду, ХХР Ташқи ишлар вазири ўринбосари Лэ Юйчэн ва бошқа масъуллар ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Маълумот учун: Хитой Халқ Республикасининг Миллий назорат комиссияси мамлакатдаги коррупцияга қарши курашиш бўйича энг олий орган бўлиб, маъмурий жиҳатдан Олий Халқ суди ва Олий Халқ прокуратурасига тенглаштирилган.
Муҳокамалар жараёнида коррупцияга қарши курашишда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, Хитой ва Ўзбекистон ваколатли органлари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш ва қонун ижодкорлиги масалаларига асосий эътибор қаратилди.
Батафсил: https://bit.ly/2MvTxze
Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz