#Қутлов
Бугун “Hurriyat” газетаси бош муҳаррири Абдурасул Жумақуловнинг таваллуд куни
Абдурасул Жумақулов 1966 йил 4 мартда Сурхондарё вилояти Термиз туманида туғилган. 1990 йилда Тошкент давлат университети, 2007 йилда Термиз давлат университетини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини “Сурхон тонги” газетасида мухбирликдан бошлаб, бўлим мудири, масъул котиб лавозимларида ишлаган. Сўнгра “Тадбиркор”, “Халқ йўли” газеталарида бош муҳаррир, “Ўзбекистон овози” газетасида бош муҳаррир ўринбосари, “Фермер” журналида бош муҳаррир лавозимларида самарали меҳнат қилган.
Тажрибали журналист А.Жумақулов 2019 йилдан буён “Ҳуррият” газетаси бош муҳаррири, шунингдек, айни пайтда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Бошқаруви аъзоси сифатида фаолият олиб бормоқда.
Абдурасул Жумақулов 2003 йилда “Шуҳрат” медали, 2021 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.
💐 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси таниқли журналист Абдурасул Жумақуловни таваллуд айёми билан қутлаб, унга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, ижодий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.
💐 Табриклаймиз!
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook