Jurnalistlar.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Jurnalistlar.uz телеграм канали
Телефон: 71 230-91-70
@Olimjon_Usarov
Электрон почта: info@jurnalistlar.uz
Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси 30-уй

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


#Қутлов

Бугун таниқли журналист Раъно Зарипованинг таваллуд куни

Раъно Зарипова 1951 йил 6 март куни Хоразм вилояти Урганч шаҳрида туғилган. 1973 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон телевидениесида муҳаррир, “Қишлоқ ҳақиқати” газетасида мухбир, “Сиҳат-саломатлик” журналида бўлим мудири, Ўзбекистон телерадиокомпаниясида илмий-оммабоп ва маърифий кўрсатувлар бош таҳририяти катта муҳаррири вазифаларида ишлаган. “Саодат”, “Соғлом авлод учун” журналларида бўлим муҳаррири, масъул котиб, бош муҳаррир ўринбосари, “Соғлом авлод” газетасида бош муҳаррир лавозимларида самарали меҳнат қилган. 2017 йилдан буён Тошкент шаҳар “Соғлом она ва бола” маркази бошқаруви раиси, шунингдек, “Gujum.uz” интернет нашри раҳбари, ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультети доценти лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Матбуот жонкуяри, кўплаб қисса, эссе, ҳикоя ва публицистик мақолалар муаллифи Раъно Зарипованинг “Таржима санъати ва таржимон маҳорати”, “68-йил симфонияси садолари”, “Она юртинг — олтин бешигинг”, “Юрт қўшиқлари” каби китоблари нашр этилган.

Раъно Зарипова 2004 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” унвони билан тақдирланган.

💐 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси таниқли журналист Раъно Зариповани таваллуд айёми билан қутлаб, устозга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, ижодий ва касбий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.

💐 Табриклаймиз!
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Интервью

❓ Бугунги кун журналистикасида пасайиш кузатиляптими?


✔️ Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Бошқаруви аъзоси, “Янги Ўзбекистон” ва “Правда востока” газеталари бош муҳаррири Салим Дониёров ўз интервьюсида бу саволга жавоб берди.

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook


Олимжон Ўсаров dan repost
#Хушхабар

Мудофаа вазирининг ватанпарварлик тарғиботи, маънавий-маърифий ишлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлими етакчи консультанти лавозимида ишлаб келган
ҚЎЧҚОРОВ ИСЛОМЖОН НУРАЛИ ЎҒЛИ
Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг Ахборот ва жамоатчилик билан ишлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият бошлади.
Таъкидлаш жоизки, И.Қўчқоров узоқ йиллар Мудофаа вазирлигининг “Ватанпарвар” газетасида ҳарбий журналист сифатида хизмат қилган.

Исломжон Кўчқоровнинг партиядаги фаолиятида омад тилаймиз.

Youtube | Facebook | Telegram | Instagram


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Президент Шавкат Мирзиёев: "Биз очиқлик сиёсатини, сўз эркинлиги ғояларини ҳаётга татбиқ этишда ҳамиша қатъий бўламиз"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Юртимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича аниқ тизим яратилди, алоҳида қонунлар қабул қилинди.

Парламент палаталарида масъул қўмиталар, Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш ва агентлик ташкил қилинди.

Энг муҳими, жамиятда коррупция муаммосини жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқадиган очиқ тизим, очиқ муҳит яратилгани, айниқса, оммавий ахборот воситаларининг бу борадаги ўрни ва таъсири ортиб бораётгани қайд этилди.

Илгари бу мавзу журналистлар учун мутлақо ёпиқ эди. Ҳозирги вақтда мавжуд ҳолат очиқлик ва шаффофлик томонга бутунлай ўзгарди.

Очиқлик бўйича халқаро рейтинглардаги
мамлакатимизнинг ўрни 138 поғонага
яхшиланиб, Марказий Осиёда биринчи, дунёда 30-ўринга кўтарилди.

Такрор ва такрор айтаман: биз очиқлик сиёсатини, сўз эркинлиги ғояларини ҳаётга татбиқ этишда ҳамиша қатъий бўламиз!”,

- деди давлатимиз раҳбари.

Facebook|Instagram|X


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Интервью

📹 “Замонавий журналистика: оммавий ахборот воситаларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш тенденциялари” мавзусида Жиззах шаҳрида ўтказилган минтақавий семинар ҳамда мазкур тадбир доирасида ташкил этилган пресс-тур жараёнлари ҳақида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.б. Холмурод Салимовнинг “O’zbekiston 24” телеканали учун берган интервьюсидан.

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook


#Тайинлов

✔️ Уюшма бўлими янги раҳбари иш бошлади

Ўтган ойда Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг Сурхондарё вилояти бўлими раиси Муҳиддин Абдураҳмонов вафот этган эди. Марҳумнинг охирати обод бўлсин. Иш, ҳаёт давом этади.

Куни кеча тегишли ҳужжатларга биноан Уюшманинг Сурхондарё вилояти бўлими раиси вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида Чори Жумақулов иш бошлади.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

✅ Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook


#Қутлов

Бугун Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Навоий вилояти бўлими раиси Отабек Аслоновнинг таваллуд куни


Отабек Аслонов 1982 йил 4 март куни Навоий вилояти Кармана туманида туғилган. 2003 йилда Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетининг бакалавриат, 2005 йилда магистратура босқичини тамомлаган.

Журналистика соҳасида дастлабки фаолиятини “Туркистон” (ҳозирги “Ёшлар овози”) газетасида мухбирликдан бошлаган. Навоий вилояти ҳокимлиги муассислигидаги “Дўстлик байроғи” газетасида мухбир, Кармана тумани ҳокимлиги муассислигидаги “Кармана овози” газетасида бош муҳаррир, Навоий вилояти телерадиокомпанияси директори ўринбосари, Навоий вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари - вилоят ҳокимининг матбуот котиби лавозимларида фаолият юритган.

О.Аслонов 2014-2024 йиллар давомида халқ депутатлари Кармана тумани Кенгаши депутати сифатида ҳам самарали иш олиб борган.

Турли йилларда "Кўнгил мавжлари", "Соябонин тутиб турган қиз" номли китоблари чоп этилган.

Таниқли журналист О.Аслонов 2019 йилдан ҳозирга қадар Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Навоий вилояти бўлимига раҳбарлик қилиб келмоқда.

💐 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Отабек Аслоновни таваллуд айёми билан қутлаб, унга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, ижодий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.

💐 Табриклаймиз!
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook


#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

📘 "Target" журнали: Марказий Осиёнинг ёрқин дурдонаси бўлган Ўзбекистонни кашф этинг


🇨🇳 Хитойнинг "Target" етакчи сайёҳлик журналида "Марказий Осиёнинг ёрқин дурдонаси бўлган Ўзбекистонни кашф этинг" сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Унда Ўзбекистон тарихий шаҳарларининг диққатга сазовор ва сайёҳлик жойлари, шунингдек, ўзбек халқининг миллий анъаналари ва гастрономик маданияти ҳақида батафсил маълумот берилган.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

✅ Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook


#Қутлов

Бугун “Hurriyat” газетаси бош муҳаррири Абдурасул Жумақуловнинг таваллуд куни


Абдурасул Жумақулов 1966 йил 4 мартда Сурхондарё вилояти Термиз туманида туғилган. 1990 йилда Тошкент давлат университети, 2007 йилда Термиз давлат университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини “Сурхон тонги” газетасида мухбирликдан бошлаб, бўлим мудири, масъул котиб лавозимларида ишлаган. Сўнгра “Тадбиркор”, “Халқ йўли” газеталарида бош муҳаррир, “Ўзбекистон овози” газетасида бош муҳаррир ўринбосари, “Фермер” журналида бош муҳаррир лавозимларида самарали меҳнат қилган.

Тажрибали журналист А.Жумақулов 2019 йилдан буён “Ҳуррият” газетаси бош муҳаррири, шунингдек, айни пайтда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Бошқаруви аъзоси сифатида фаолият олиб бормоқда.

Абдурасул Жумақулов 2003 йилда “Шуҳрат” медали, 2021 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

💐 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси таниқли журналист Абдурасул Жумақуловни таваллуд айёми билан қутлаб, унга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, ижодий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.

💐 Табриклаймиз!
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook


#Ҳудудлардан_хабарлар

✔️ ФАХРИЙ РАДИОЖУРНАЛИСТ ХОНАДОНИДА


🔺 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Навоий вилояти бўлими томонидан оммавий ахборот воситалари тизимида кўп йиллар самарали фаолият олиб борган ва соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган устоз журналистларни қўллаб-қувватлаш, улар ҳолидан хабар олиш, кўнглини кўтариш ва уларнинг бой тажрибасини ёшларга ибрат сифатида кўрсатиш анъанага айланган.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Навоий вилояти бўлими раиси Отабек Аслонов, Уюшма вилоят бўлими ҳузуридаги “Фахрий журналистлар кенгаши” раиси Иброҳим Жумаев ҳамда Уюшма вилоят бўлими мутахассиси Дилором Сармонова узоқ йиллар вилоят телерадиокомпаниясида фаолият олиб борган фахрий журналист Қурбон Тўхтаев хонадонида бўлиб, устоз ижодкор ҳолидан хабар олишди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

✅ Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Ўзбекистон ва Покистон стратегик шерикликни ривожлантиришда янги саҳифа очмоқда. Ижтимоий соҳадаги ДХШ лойиҳалари тақдимот қилинди. Ўзбекистон Президенти Халқаро дзюдо федерацияси билан ҳамкорликни кенгайтириш режаларини қўллаб-қувватлади.

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ОАВ_биз_ҳақимизда

O‘zbekiston 24 | 📹 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳамда Уюшманинг Жиззах вилояти бўлими ҳамкорлигида ўтказилган минтақавий семинар доирасида ташкил этилган пресс-тур жараёнлари ҳақида махсус репортаж

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ОАВ_биз_ҳақимизда

📹 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан Тошкент вилоятининг Чиноз туманида “Босма ОАВда сунъий интеллектдан фойдаланиш имкониятлари ва масъулияти” мавзусида семинар ўтказилди.


Унда Тошкент вилоятидаги газета ва журналларда фаолият олиб бораётган журналистлар ҳамда ёш қаламкашлар иштирок этди.

✅ Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook


#Қутлов

Бугун Адлия вазирлиги мультимедиа маркази раҳбари Севара Ўринбоеванинг таваллуд куни

Севара Ўринбоева 1985 йил 28 февраль куни Тошкент вилояти, Оҳангарон туманида туғилган. 2008 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультетининг бакалавриати, 2023 йилда Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг магистратура босқичини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида “Yoshlar” телерадиоканалининг Маънавий-маьрифий эшиттиришлар тайёрлаш бўлими муҳаррири, ЎзЭОАВМА “Парламент соати” ахборот таҳлилий дастури мухбири ва лойиҳаси раҳбари, “Менинг юртим” телеканали “Менинг овозим: Халқ билан мулоқот” ток-шоуси лойиҳаси раҳбари ва бошловчиси, 2018-2024 йилларда Адлия вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари, Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган.

2025 йилдан Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот марказининг мультимедиа бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритмоқда.

Севара Ўринбоева 2015 йилда “Йилнинг энг фаол журналисти”, 2017 йилда халқаро “Олтин қалам”, 2024 йилда “Гендер тенглик фаоли” миллий танловларида ғолиблар сафидан ўрин олган. 2023 йилда “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

💐 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Севара Ўринбоевани таваллуд айёми билан самимий қутлаб, унга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, ижодий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.

💐 Табриклаймиз!
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook


✔️ Уюшма масъули марҳум оиласи ва яқинларига таъзия билдирди

🔹 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Бошқаруви раиси в.б. Холмурод Салимов яқинда бу ёруғ оламни тарк этган устоз журналист, Уюшманинг Сурхондарё вилояти бўлимига узоқ йиллар раҳбарлик қилган Муҳиддин Абдураҳмоновнинг хонадонига бориб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Муҳиддин Абдураҳмонов 2019 йилдан 2025 йил 22 февралга қадар – умрининг сўнгги кунигача Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими раиси сифатида фаолият олиб борди. У бўлимга раҳбарлик қилган йиллари вилоят журналистларини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди. Жумладан, у ёш журналистларнинг билим ва малакасини оширишга ҳисса қўшиш мақсадида бўлим қошида устоз-шогирд анъанасини ривожлантирди. Журналистикага кириб келаётган ёшлар учун “Медиа клуб” ташкил этди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

✅ Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook


⚡️⚡️ХАЛҚАРО ЭЪТИРОФ

Истеъдодли журналист, шоир ва таржимон, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси Элбой Қулмонов туркий халқлар адабиёти ўртасидаги халқаро ижодий ишлар тарғиботи учун Халқаро туркий маданият ташкилоти – "ТУРКСОЙ" томонидан "Аҳмет Байтурсинули" медали билан тақдирланди.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ижодкорнинг халқаро адабий жараёнлардаги фаоллигида бардавомлик тилайди.

✅ Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook



18 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.