#Қутлов
Бугун таниқли журналист Шарофиддин Тўлагановнинг таваллуд куни
Шарофиддин Тўлаганов 1964 йил 2 февраль куни Қозоғистон Республикаси Чимкент вилоятида туғилган. 1989 йилда Тошкент давлат педагогика институтини тамомлаган.
Ижодий фаолиятини 1995 йилда радиодан бошлаган. Ўзтелерадиокомпанияси “Ижтимоий ҳаёт” эшиттиришлар муҳарририятида муҳаррир, сиёсий шарҳловчи, катта муҳаррир, бош муҳаррир, “Ахборот” бош муҳарририяти бош муҳаррир ўринбосари, “O‘zbekiston” радиоканали гуруҳ раҳбари, “Халқаро ҳаёт” бўлимининг мудири вазифаларида самарали меҳнат қилган.
Истеъдодли журналист, ўткир қалам соҳиби, ижтимой-сиёсий, таҳлилий мавзулардаги қатор эшиттиришлар, мақолалар муаллифи сифатида жамоатчиликнинг эътирофига сазовор бўлган.
2017 йилдан буён “O‘zbekiston-24” радиоканали Халқаро маълумотлар бўлимининг мудири лавозимида фаолият олиб бормоқда.
Ш.Тўлагановнинг “Турбат тарихи”, “Турбат йўлидаги қайдлар”, “Бу сирли дунё”, “Туркия менинг нигоҳимда” номли китоблари чоп этилган.
2006 йилда “Олтин қалам” Миллий мукофоти учун халқаро танловнинг илк совриндорларидан бири бўлган.
💐 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси серғайрат, фаол журналист Шарофиддин Тўлагановни таваллуд айёми билан самимий қутлаб, унга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, ижодий ва касбий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.
💐 Табриклаймиз!
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook