Ҳар йили байрам арафасида қалбимда илиқ хотиралар уйғонади. Ҳаёт ташвишлари, кундалик ишлар қанчалик банд қилмасин, инсоннинг кўнглида унга йўл кўрсатган устозлар сиймоси яшайди.
Мен умрини таълим-тарбия соҳасига бағишлаган ўқитувчилар оиласида вояга етганман.
Отам – Шуҳрат Абдувосеъ 40 йил давомида мактаб директори сифатида таълим-тарбия соҳасида фидокорона меҳнат қилдилар.
Онам – Мавжуда Бақоева рус тили фани ўқитувчиси сифатида минглаб ёшларга сабоқ бердилар. Ана шундай инсонларнинг фарзанди эканимдан фахрланаман.
Ҳаёт йўлим давомида устозларим Қаҳрамон Қуронбоев, Самойиддин Ҳусенов
Карим Камолов, Муҳиддин Эсанов, Ўктам Барноев, Ботир Зарипов, Ҳайит Комилов каби давлат арбоблари билан елкама-елка туриб, юртга хизмат қилиш бахти насиб этди.
Мактабда, олийгоҳда, спорт соҳасида ҳам менга йўл кўрсатган устозларимнинг ҳар бир ютуғимда ҳиссаси бор.
Қадрли устозлар!
Сизларни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман! Ҳамиша шогирдлар ардоғида бўлинг!
Жамол Носиров