Jamol Nosirov


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: San’at


Бухоро вилояти Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇺🇿 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун!


#яшил_макон

Шу кунларда Бухоро автомобиль йўллари бош бошқармаси томонидан «А-380» русумли «Ғузор–Бухоро–Нукус–Бейнеу» автомобиль йўлининг Бухоро вилояти ҳудудидан ўтган 184-201 километрлари оралиғида йўлнинг икки томонида 5 қатордан дарахт экиш ишлари амалга оширилмоқда.














Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бухоро шаҳар «Варахша»МФЙда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси




Яна бир қувончли хабар эшитдим. Нуров Нозимжон Нодирович Бухоро вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.  

Нозим Нодирович билан биргаликдаги фаолиятимиз самарали ўтган эди.  У ўзининг фидоийлиги, жонкуярлиги билан кўпчиликка ўрнак бўла олади. Ҳар бир вазифага масъулият билан ёдашади. Меҳнаткаш ва бир сўзли.

Дўстларимизнинг, яқинларимизнинг ютуқларидан қувонамиз. 

Нозим Нодировичнинг келгусидаги фаолиятида ҳам улкан зафарлар тилайман.

2.4k 0 18 20 79

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бухорода «Яшил макон»: экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган лойиҳа


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
«Яшил макон» лойиҳаси доирасида Бухорода 10 миллион тупдан ортиқ қайрағоч дарахти захираси яратилди


Гулшодани  "Микрокредитбанк" Бошқаруви раиси маслаҳатчиси лавозимига тайинланганини эшитиб хурсанд бўлдим.

Бухоро шаҳар ҳокимлигида Ахборот хизмати раҳбари сифатида фаолияти олиб борган  Гулшода Иброҳимова уч ой олдин Микрокредитбанк Ахборот хизмати раҳбари ўринбосари сифатида иш бошлаган эди.

Бугун у банк Бошқаруви раисининг Маънавий-маърифий ишлар ва Давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Ҳамкасбларимизнинг муваффақиятларга эришаётгани қувонтиради, фахрланамиз ва ғурурланамиз! Ва ишонамизки, у ўзига юклатилган бундай масъулиятли вазифани ҳам аъло даражада уддалайди.

Келажакда Гулшода Иброҳимова билан жонажон Ватанимиз равнақи йўлида яна биргаликда хизмат қилиш насиб этсин!


"Солнечный город". Бухара, 2024г.,
Автор Дилором Мамедова (Самарканд).


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бухоронинг гўзал чинорлари


Ҳурматли ички ишлар тизими ходимлари!

Аввало, сизларни касб байрамингиз – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Сизнинг Ватанимиз хавфсизлиги, эл осойишталигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш борасидаги хизматларингиз эътирофга сазовор.

Фаолиятим давомида ўз хизмат вазифасига сидқидилдан ёндошадиган Шуҳрат Ҳасанович, Миржамол Йўлдашевич, Баҳодир Зарипович, Рустам Давронович каби тажрибали раҳбарлар билан ишлаш насиб қилди.  Уларга ҳам ўз бурчини чуқур англаб, амалга ошираётган фидокорона меҳнатлари учун самимий миннатдорлик билдираман.

Қадрли ички ишлар тизими ходимлари. Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, масъулиятли хизматингизда муваффақиятлар тилайман.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиши университети –“Green University”


Маълумот учун: "Ўзбекистон – 2030" стратегияси доирасида мамлакатимизда БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш чоралари кўрилмоқда. Маълумки, бу иқлим ўзгаришлари, сув ва энергетика софлиги, соғлик, таълим, истеъмол ва ишлаб чиқариш каби 17 та фаровонлик вазифаларини қамраб олган бўлиб, улар кўп жиҳатдан кадрлар малакасига боғлиқ.

Шу боис университетда атроф-муҳит ва барқарор бошқарув, атроф-муҳит ва иқтисодиёт, экология ва давлат бошқаруви, барқарор ривожланиш, барқарор молия, экология ҳуқуқи, атроф-муҳит соҳасида оммавий коммуникациялар йўналишлари очилган.

450 ўринга мўлжалланган ўқув биноси таъмирланиб, замонавий шароитлар яратилган. Хоналар соҳага доир анжомлар, компьютерлар ва сунъий интеллект ускуналари билан жиҳозланган. Таълим инглиз тилида олиб борилади.

Бунинг учун АҚШ, Буюк Британия, Мексика ва Франциядан чет эллик ўқитувчилар ҳам жалб этилган.


Жорий йилнинг 21 октябр куни Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев, Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети –“Green University” да бўлиб,  мутасаддиларга экология соҳасида қуйи бўғин кадрларни тайёрлаш бўйича Қорақалпоғистон ва ҳар бир вилоятда техникумлар ташкил этиш бўйича топшириқлар берган эди.

Бугун, Бухоро вилоят ҳокимининг қурилиш,коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Жалол Арашов  ҳамда  Бухоро вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши  бошқармаси бошлиғи Жамол Носиров “Green University” да бўлиб, унинг фаолияти ҳамда яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.