Коляска масаласида ИИБ ходими комментларда ўз фикрини билдирди
«Ассалому алайкум, ҳурматли мухбир ва кузатувчилар.
Мен ИИБ ходими сифатида ушбу ҳолатга ўз қарашимни ёзмоқчиман. Бу муаммо бор жамиятда. Энди ҳолатга бошқа тарафдан ҳам тўхталсак.
Битта маҳаллада энг камида 30 та ёки 40 та кўп қаватли уй бор, уларда 4 тадан кириш йўлакчаси бўлса, жами 120 та ёки 160 та шунақа йўлакчалар бор. Бир профилактика инспектори ўша йўлакчаларни ҳар куни кечаси билан қўриқласинми ёки кимнингдир оиласида бўлаётган ва оғир оқибатларни келтириб чиқариши мумкин бўлган жанжалларга борсинми?
Ҳа, майли, бунисини ҳам тажрибамдан келиб чиқиб айтаман: бунақа коляскаларни асосан спиртли ичимликка ружу қўйганлар ўғирлаб, сотиб юборади. Ўша одамни топасиз ҳам дейлик, лекин у кимга сотганлигини билмайди. Мулк эгасига етказилган зарарни қоплашга эса ўша инсонда пул бўлмайди.
Тўғри, мулкни эҳсон қилганлиги нотўғридир, лекин буни муҳокама қилиш билан бу муаммони бартараф этиб бўлмайди.
Бунда менда битта одий ечим бор: юқоридаги фуқаро «3-қаватда турамиз, аёлим бола билан коляскани юқорига чиқаролмаган», деяпти. Тўғри, у фуқароларга ҳам осон эмас. Уни ҳам ўйлаган ҳолда, ечимини айтаман: кўпи билан 30 минг сўмга битта тросли қулф сотиб олинг, ўша коляскани зина тагида бирор темир арматурага қулфланг — тамом. На ИИБ ходими ва на бошқа фуқаро олиб кетади.
Эскиларимиз бир мақолни бекорга айтишмаган: «ўзингга эҳтиёт бўл, қўшнингни ўғри тутма», деб.
Яна бир нарса: бу гапларим билан ўзимизга юклатилган вазифани бажармаймиз, демоқчимасман, шунчаки фуқаролардан бизнинг вазифаларни енгиллаштиришда ёрдам беришни сўрадим»