Синашда давом этаман...
🥀
"Бир гўзални учратдим. Унга уйланмоқ истайман. У шу қадар дилбарки, кўзларига маҳлиё бўлдим," дебди бир ўғил отасига. "Албатта, ўғлим, кел, унинг қўлини сўраймиз. Маъқул келсак, унга уйланасан," жавоб берди ота. Ўғли таъриф этган гўзални кўргач, ота айниб қолиб, ўғлига у бу қизга номуносиблигини, бу дилбарга ўзи уйланишини айтибди. "У мендек кўпни кўрган, қадрига ета оладиган инсонга муносиб," дебди ота.
Отасининг муносабатидан ҳайратга тушган ўғил падари билан талашиб кетибди. Кўзлари сўқирлашган жигарлар муаммога муроса излаб қози ҳузурига келишибди.
Масалани тинглаган қози дилбар тўғрисидаги таърифлардан сўнг бу жононни кўрмоқ истагида қизни маҳкамага чақиртирибди. Унинг ҳуснини кўргач, отага ҳам, ўғилга ҳам дағдаға қилиб, уларни ҳайдаб юборибди. "Бу гўзал санларга ўхшаган ахмоқлар учун яратилмаган. У менингдек нуфузли одам учун Яратганнинг ҳадясидир," дебди. Учала ошиқлар курашиб - талашиб, ечим излаб вазирнинг олдига келишибди.
Вазирнинг ҳам қизга ишқи тушиб, худбин ошиқларни покиза қиз номига доғ туширишда айблаб, жазога буюрибди. "Бу ойчехрага фақатгина вазирлар билан яшамоқ ярашади. Сен яланг оёқларга унга уйланишга йўл бўлсин," дебди. Аммо, бу гап-сўзлардан ҳабар топган шахзода вазирни ҳам қўшиб, жазога тортибди. "Бундай гўзаллар фақатгина шаҳзодаларга ярашгай," деб вазирни ҳам доғда қолдирибди.
Бу бахс-мунозараларга гувоҳ, сукут сақлаб турган гўзал эса тўсатдан қаҳ-қаҳ отиб кулибди. "Кимга турмушга чиқишни ўзим ҳал қиламан. Менинг шартим бор - мен югурганда ким менга етиб олиб, ушласа, мен ўшаникиман!" дебди қиз.
Шундай деб ҳаммани кўнглини ўғирлаган қиз чопиб кетибди. Нафс ва худбинлик қули бўлган, бир-бирини босиб-янчиб чопаётган ўғил, ота, қози, вазир ва шаҳзода кўп ўтмай чуқур бир ўрага тушиб кетишибди. Шунда қиз ўранинг бошига келибди ва уларга жилмайиб қарабди.
"Менинг кимлигимни сўрамай ортимдан югурдингиз. Менинг исмим Дунё! Айтишларича, менга эришиш учун ҳатто ота ўғлини, ўғил отани, жигар жигарни ўлдиришга, одамлар бир-бирларини ҳар нима қилишга тайёр эканлар. Лекин охир-оқибат уларнинг бу ҳоҳиши мана шу - сиз ётган қабрда, кеч бўлганида якун топади. Мен эса одамларни синашда яна давом этаман!" дебди дилбар.
@Jaloliddinrumiyy🕊