Фарзандларига дин ўргатишликнинг мукофоти.
🌺
Ҳакимул уммат, Ҳазрати Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳнинг халфалари, Мавлоно Масийҳуллоҳ Хон Жалолободий ҳазратлари бир воқеани шундай баён қиладилар:
«Бир киши вафот этди. Унинг аёли ҳар куни тушида уни дўзахда ёнаётганини кўраверди. Беш-олти кун кетма-кет оловда ёнаётганини кўрди. Бир куни у аёл фарзандини мактабга олиб борди ва қори жанобларига: «Менинг ўғлимга Қуръони каримни ўргатинг», деди.
Қори жаноблари: «Ўқи, ўғлим! Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Алиф, ба, та, са...», деди.
Ўша кеча аёл эрини жаннатда сайр қилаётганини кўрди ва: «Сиз жаннатга қандай кирдингиз?», дея сўради.
У шундай дея бошлади: «Менинг ўғлим мактабда бисмиллаҳни ўқиб, ар-Роҳманир Роҳийм деганида, Аллоҳ таъолонинг раҳмати жўшиб кетди ва дўзах фаришталарига шундай ҳукм қилди: «Бугун унинг боласи Менинг Роҳман ва Роҳийм исмимни тилга оляпти. Мен эса унинг отасини дўзахда ёқайинми?». Бас, дўзахдан озод қилиб юборди».
Ҳа, Қуръон таълимининг даражаси бу! Фарзандларини ҳофизи каломуллоҳ қиладиган ва уларга Қуръони каримни ва дини исломни ўргатадиган кишилар баракотлидирлар. Айни шундай фарзандлар ота-она тириклик вақтида ҳам, вафот этганларидан кейин ҳам корларига ярайди.
@Jaloliddinrumiyy🕊