Оилалар тўлиқ бўлсин...
Бу мавзу, ўзбекнинг дардига айланиб улгурди.
—Ойингдан хабар борми?-сўрайман ўқувчимдан.
—Ҳа, телеграмда гаплашиб турибман,-дейди кўзлари жавдираб.
—Кетганларига уч йил бўлиб қолди-я, келиб қолсалар керак
—Йўқ, ҳали қайтмас эканлар. Арабистонда эканлар. Энди яхши иш топибдилар ўзи, -дейди ерга қараб бирдан мени маҳкам қучоқлаб олади, йиғлаб юборади
—Онамни жудаям соғиндим, устоз...Ўпкам тўлади, маҳкам қучоқлайман, елкаларини силайман, бирга йиғлаймиз
Кеча отаси чет элга ишлагани кетган яна битта ўқувчим дарсга келмади. Сабаби, уйига уста чақирган экан, иккита номаҳрам эркак билан онасини ёлғиз қолдиришни истамаган ўқувчим уйида қолибди. Мактабда текширув бор эди. Онасини устани якшанба куни чақирмаганликда айладим, бироз қизишиб кетдим. Хуллас, бечора аёл иложсиз қолганидан "Майли, боламни мактабдан ҳайдаттириб юбора қолинг, лекин жўнатолмайман",-деди. Хаммаси жонига текканлиги гап оҳангидан сезилиб турарди. Аслида, ичимда ўқувчимни орияти учун алқаб турибман, аммо биздан ҳам давоматни талаб қиладилар, ўз кўнглимда бурчимни адо этяпман... Яна йиғладим, бироз туриб қайтиб қўнғироқ қилдим, бугунча қолиши мумкинлигини айтдим...
Бундан ўн йил олдин бир ўқувчимнинг ҳам онаси, ҳам отаси болаларини холасига ташлаб Россияга ишлагани кетди, Шу кетган бўйи ўқувчим мактабни битирганда қайтиб келди
Ота-она меҳрига тўймаётган болалар... Моддий жавобгарликни бўйнимизга оламиз-у, маънавий жавобгарлик ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаймиз...
Чегарадан турнақатор бўлиб юртига қайтиб келаётган ватандошларимга разм соламан. Оғир юк халталарни оғирлигидан кўтариб эмас, судраб олиб ўтадилар...Ким билади, бу халталарда қизалоғига олган қўғирчоғи борми? Мен уларнинг
бола-чақасининг олдига қувониб, ошиқиб келаётганига ишонаман.
Болалигимда отам беллари оғриб, ётиб қолдилар. Адам бемор бўлиб ётибдилару, қувончимни кўрсангиз. Ёнларидан бир зум кетмайман. Ўшанда мендан бахтли одам йўқ эди. Сабаби, ўта банд бўлганликларидан биз адамларни уйда кам кўрар эдик. Бирга ўтказган ўша уч куним хотирам қатларида эртаклар оламида сайр қилган кунларим сифатида ёдимда қолган...
Ота-онаси ўзга давлатларда юрган болаларга жуда ҳам қийинлигини сезиш у қадар мушкул эмас, шунчаки, ўз фарзандингизни улар ўрнига қўйиб кўринг...
Бугун жуда кўп ўзбек хонадонлари болалар олдида қарздор. Аслида, бола бобо ва бувилар тарбиясини ҳам олиши керак, уларнинг бағрида эркаланиши, эртак тинглаши, бирга номоз ўқиши керак... Бобо-бувилар у ёқда турсин, ота-онасининг дийдорига тўймаётган болаларнинг нима гуноҳи бор?
Феруза
Ўқинг... Фақат йиғламанг!