IYMANIYYA🌸🍃


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Sen shunday inson boʻlki yuzinga boqqan holda yaxshiligin mujassam boʻlsin...
Murojat uchun: 👉
Biz bilan bo'lganingizdan hursandmiz ...😊

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


❤️‍🔥💎ЭРИНГИЗ УЙГА ТАЛПИНИБ КЕЛИШНИ ХОХЛАЙСИЗМИ? 💋ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН БИРЗУМГА ҲАМ КЕТОЛМАЙ ҚОЛАДИ РОМ ҚИВОЛАСИЗ💋ХУДДИ ЁШ КЕЛИНЧАКДАЙ❣️


📝Қабрда ҳам рашк қиламан (Ҳаётий ҳикоя)

Бир йигит дину диёнатли ва гўзал хулқли қизга уйланди. Икки ёш бахтли ҳаёт кечира бошлади…
Орадан уч йил ўтди. Аммо тақдир тақозоси билан Аллоҳ таоло фарзанд бермади. Қатор шифокорлар ҳузурига боришди. Охир оқибат текширувлар хулосасига кўра аёл фарзанд кўра олмаслиги маълум бўлди. Бундан хабар топган куёвнинг яқинлари унга оиласи билан ажрашиб, бошқа бир аёл ила ҳаёт кечириши зарурлигини айтишди.
Икки ўт орасида қолган йигит онаси ва яқинларига қатъият ила: “Аёлимни туғмайдиган пуштсиз деб ўйлайсизми? Аслида, ҳақиқий бепуштлик фарзанд кўрмасликда эмас, балки эр-хотин ўртасида мустаҳкам туйғу ва покиза муҳаббатнинг йўқлигидадир. Мен ундан розиман. У ҳам мендан рози. Бошқа бу мавзу ҳақида сўз очманглар”, деди. Орада фарзанд бўлмаслиги икки ёшнинг бир-бирига нисбатан меҳр-муҳаббатнинг янада зиёда бўлишига сабаб бўлди.
Шу зайлда орадан тўққиз йил ўтди. Кунларнинг бирида аёл ўзида баъзи бир ўзгаришларни сезди. Шифокорга мурожаат қилишганда, унда оғир ҳасталик борлиги, узоғи билан яна беш йил умри қолганини айтишди. Аёлнинг ҳолати борган сари оғирлашиб борарди. Шифокорлар аёлнинг турмуш ўртоғига: “Аёлингиз шифохонада бўлгани яхши. Доимо шифокорлар назоратида бўлади дейишди”. Бироқ эр бу таклифга рози бўлмасдан, тиббий муолажа учун керак бўладиган барча нарсани уйда муҳайё қилишини айтди. Уйида аёлининг тиббий даволаниши учун зарур бўлган барча нарсаларни тайёрлади ва битта ҳамширани унга қараши учун ёллади.
Йигит ишхонасининг раҳбари мазкур воқеадан хабар топиб, унга ҳар куни ишга икки соатга келиб, қолган вақтда эса, оиласига қараши учун рухсат берди. Эр ишдан қайтгандан сўнг аёлига таом пишириб, унга ўз қўли билан едирар, сўнгра уни бағрига босиб, кўнлини кўтарадиган нарсалар айтиб берарди.
Аёли вафотидан олдин бирор кишига билдирмасдан ҳамширага кичкина қути бериб, уни фақатгина оламдан ўтганидан кейингина эрига беришини тайинлади.
Аёлнинг аҳволи оғирлашиб, ҳаётдан кўз юмди. Эртаси куни ҳамшира келиб, ўзига топширилган омонатни йигитга топширди.
Эр қутини очганда унинг ичида тўйдан кейин аёлига ҳадя қилган атирнинг бўш идиши, тўй куни бирга тушган расми ва сизни Аллоҳ учун яхши кўраман деб ёзилган кумуш узук турарди.
Унинг остида хат бўлиб унда қуйидагилар ёзилган эди: “Суюкли меҳрибон жуфти ҳалолим! Мендан айрилиб қолганизга маҳзун бўлманг. Аллоҳга қасамки, агар менга иккинчи маротаба умр берилганида ҳам ҳеч иккиланмасдан албатта сиз билан яшашни танлардим. Лекин сиз хоҳлайсиз, мен ҳам хоҳлайман. Бироқ, Аллоҳ таоло нимани хоҳласа шу бўлади. Суюкли меҳрибоним! Сизга мени охирги айтадиган сўзим, вафотимдан кейин бирор солиҳа аёлга уйланинг. Сиз вазифангизни аъло даражада бажардингиз. Умид қиламанки, қиз фарзанд кўрсангиз мени исмимни қўясиз. Шуни билинг-ки, қабрда бўлсам ҳам сизни янги оилангиздан рашк қиламан!…”.
Доктор Ҳасан Бошанинг “Эр-хотин иккисига айтиладиган насиҳатлар” китобидан.


Дуонинг кучи (ҳаётий воқеа)

Мисрлик юраги хаста киши Оврупага — Британияга ўзини текширтиргани борди. Уни кўрикдан ўтказиб:
«Касаллигингиз оғир, жарроҳлик амалиётини ўтказиш керак. Лекин натижага ҳам, тўлиқ кафолат йўқ, юрагингиз заиф!» дейишди.
«Ундай бўлса, юртимга қайтиб, фарзандларим билан видолашиб келаман» -деди.
Докторлар:
«Кеч қолманг. Аҳволингиз оғир»-деб такроклашди.
Ватанига қайтиб, болаларини жамлади. Уларни сабрга чақирди. Бу учрашув охиргиси бўлиши, амалиётдан соғ чиқмаслиги мумкинлигини, айтди.
Сўнг баъзи дўстларини зиёрат қилиб, Аллоҳга йўлиқиш учун тараддудини кўрмоқчи бўлди.
У кишининг ўзи айтади:
«Бир дўстимни кўришгани идорага бордим.
Идора яқинида қассобхона ҳам бор эди.
Атрофга назар солиб қарасам, бир кекса аёл ерга тушган ва ахлат қутисидан гўшт, суяк, ёғ парчаларини териб, халтага солаётганди. Дўстимга «Қара», дедим.
Унинг олдига бордим. Ишидан ҳайрон эдим.
— Нима қиляпсиз? — дедим.
— Бешта кичик ёшли қизларим бор. Бир йилдан бери умуман гўшт ейишмайди. Ейишмаса ҳам, ҳидини ҳидлашсин дедим! — деди.
Унинг бу гапларидан кўзларимга ёш келди. Уни қассобнинг олдига олиб кириб:
— Бу аёлга ҳар ҳафта менинг ҳисобимдан гўшт берасиз! — дедим.
Аёл тинмай:
— Йўқ, йўқ, керакмас, -дерди.
— Ҳар ҳафта келиб, сизга қанча гўшт керак бўлса, шу ердан оласиз! — дедим.
— Менга бир кило етади, — деди.
— Йўқ, икки кило қилиб оласиз! — дедим.
Олдиндан бир йилликнинг пулини тўладим. Буни кўрган аёл, ҳаққимга йиғлаб дуо қилди. Кайфиятим кўтарилди. Ўзимни бахтиёр сездим, қилган ишимдан мамнун, қалбимда ҳузур билан уйга қайтдим.
Мени қизалоғим қарши олди.
— Дадажон, жуда хурсанд кўринасиз, — деди.
Унга воқеани айтиб бердим. Қизим ақлли эди, йиғлаб қўлларини очиб:
— Эй Аллоҳим, дадажоним ўша аёлга ёрдам қилганларидек, Сен ҳам уларга ёрдам бер! Дардларига шифо бер! — деди.
Қолган ишларимни ҳам битириб, болаларим билан хайрлашиб, амалиёт учун Оврупага қайтдим. Доктор мени текширди. Ҳайрат билан:
— Қаерда даволандингиз, қайси шифохонада? — деди.
— Нимани назарда тутяпсиз? — дедим.
— Қаерга бордингиз, деб сўраяпман. Ким сизни муолажа қилди? — деди.
— Аллоҳга қасам, ҳеч қаерга бормадим. Фарзандаларим билан хайрлашиб қайтдим — дедим.
— Тўғрисини сўзланг! Юрагингиздаги касаллик умуман қолмабди! — деди.
— Нималар деяпсиз, доктор? — дедим.
— Ҳудди у бемор сиз эмас, бошқа одам бўлгандек. Қайси шифохона у? Сизни қандай даволади? Қандай дорилар истеъмол қилдингиз? Рўйхати борми? Беринг, илтимос! — деди.
— Ҳеч қаерда даволанмадим! — дедим-у, аёлнинг дуолари ёдимга келди. Ичимда, Аллоҳ унинг ҳоли ҳақиқатда ҳам ғариб бўлганидан, мени самимий солиҳ амалим, унинг ва солиҳа қизимнинг қалбдан қилган дуолари, ижобат бўлганидан, менга сиҳатимни қайтариб берди, деб ўйладим.

Шайх Набил Авдий ҳикояларидан.


Дунё билан суҳбат....

Бор будини алқади дунё,
Бир камсан деб ўртаниб қўйдим...
Тола сочи сендан қиммат деб,
Онам билан мақтаниб қўйдим...

Денгизларин мавжини айтди,
Ёмғирларин авжини айтди,
Сўзлаб берсам фикридан қайтди,
Онам билан мақтаниб қўйдим...

Дедим қуёш қайдан нур олди,
Ким бағрингга яхшилик солди,
Онамасми?  десам жим қолди,
Онам билан мақтаниб қўйдим...

Дашном бериб айтдим юзига,
Арзимайсан босган изига,
Фидо бўл деб битта сўзига,
Онам билан мақтаниб қўйдим...

Мехри сабаб боғинг гуллади,
Гиёҳ ўсмас тоғинг гуллади,
Кўксингдаги доғинг гуллади,
Онам билан мақтаниб қўйдим...

Гап бошлади юлдузларидан,
Туни-тонги кундузларидан,
Яралган деб гул юзларидан,
Онам билан мақтаниб қўйдим...

Икки дунё давлатим дея,
Мағрур бошим,савлатим дея,
Хокипойи жаннатим дея,
Онам билан мақтаниб қўйдим...

Ўзгачамиш ойнинг жилоси,
Шарқираган сойнинг жилоси,
Ойда-сойда йўқ деб қиёси,
Онам билан мақтаниб қўйдим...

Ўз ўрнини кўрсатдим унга,
Ахир мажбур қилдида бунга,
Кибрланган дунёю дунга,
Онам билан мақтаниб қўйдим...

Муаллиф: Зоҳид Зиё...


ОМОНАТГА  ХИЁНАТ ҚИЛМАНГ!

Мунофиқликнинг уч аломати бор, сўзласа ёлғон сўзлайди.
Ваъда бериб ваъдасига вафо қилмайди.
Омонатга хиёнат қилади.

Кунларнинг бирида йўлда кетаётиб, жанжалнинг устидан чиқиб қолдим. Икки киши муштлашгудай бўлиб, баралла нималарнидир муҳокама қилишарди. Қизиқувчанлигим устунлик қилиб, бир тўда одамлар ичидаги қариядан воқеанинг сабабини сўрадим.
Отахон бош чайқаганча, "Омонатга хиёнат - бу жуда катта гуноҳ" - дедию бошқа бирор сўз айтмади.

Воқеанинг асл моҳиятини тушунмаган бўлсамда, сабабини англаб етдим. Уларнинг қайсидир бири унга ишонган инсон омонатига хиёнат қилган кўринади.
Шу ўринда бир ҳикоят эсимга тушди.
Ўғирлик билан ном таратган ўғрибошининг йўлида бир мўйсафид дуч келиб, бир халта тилло танга берибди-да "Бу омонатимни масжиддан чиқгунимча ушлаб турсанг"-деб илтимос қилибди. Ўғри ҳам иккиланмай халтани олибди. Чол эса бемалол намозини ўқиб чиқиб, ўғрибошидан тиллоларни олиб йўлида давом этибди. Бу ҳолатни кўрган ўғрилардан бири нега тиллоларни қайтариб берганини, ўғирлик қилиш учун туғилган қулай имкониятни қўлдан бой берганининг сабабини сўрабди. Шунда ўғрибоши:
— "У менга омонат деб айтди. Қилаётган ишимдан кўра омонатга хиёнат оғир гуноҳ"-деб жавоб берибди.
Баъзан шундай ҳикояларни ўқиб ўйланиб қоламиз. "Биз ҳам омонатларга хиёнат қилмаяпмизми?"-деган савол хаёлимизга келади. Ўз-ўзимизда содир бўлган шундай воқеаларни таҳлил қиламиз. Ўзимизча хулоса ясаймиз.
Зеро, энг катта омонатларга хиёнат қилаётганимизни биламизми?!
Аллоҳ томонидан бизга берилган бу азиз жон, умримиз ҳам омонат. Ўтиб бораётган ҳар бир дақиқамиз орқали оғир гуноҳ қилмаяпмизми? Умримизни бекорчи нарсаларга сарфлаб, вақтимизни ютқазиб, бировларнинг қалбига озор зулм бериб,  омонатларга хиёнат қилмаяпмизми?!
Биров омонат дедими эхтиёт бўлинг!


Икки_ҳикоя

Кампир ўлибди…

Охирги марта уни икки ой олдин кўргандим… Ҳали ҳамон мактабдаги кичкинтойларга майда-чуйда сотиш билан оввора эди. Бир сиқим писта азоби қийнамоқда… Йигирма йил олдинги ахмоқгарчилик азоби, Аллох ундан рози бўлсин. Биринчи синфда ўқирдим. Мактабдан уйга қайтишга шундай маҳалламиз бошида бир кампир майда-чуйда писта-қанд сотарди. Синфдошлар билан шу ерда тўпланиб мактабга борардик,Шу ердан тарқалардик. Кампир анча қари, кўзлари хира тортиб қолган эди. Бу кампирдан жуда қўрқардим. Ўзимча уни ялмоғизга ўхшатардим. Бунга сабаб боғчамиз ҳам шу бозорча олдидан ўтар, ҳар гал боғчага бормайман деб хархаша қилсам ойимлар шу кампирга бериб юбораман, у сени уйига олиб кетади, деб қўрқитардилар. Шунинг учунми, оша кампир кўзимга ёвузлик сиймоси бўлиб қотиб қолганди. Нима қилиб бўлса ҳам ундан қасд олишни, хўрлашни хохлардим. Бир куни мудраб ётганда шеригим билан бориб бир сиқим писта ўғирлаб қочдик. Ўзимизда йўқ хурсанд эдик… Йиллар ўтди. Ўша ишимиз ахмоқгарчилик эканлигини англаб етдик. Кампир “маркети” ўрнида замонавий “супер маркет” қад ростлади. Кампир эса дараксиз йўқолди. Ён атрофда ҳеч ким танимас экан. Йиллар ўтиб, улғайдик… ҳар гал шу воқеа эсга тушса, бугуноқ кампирни топиб рози қиламан дердим-у, яна ишлар ва муаммолар билан бўлиб эсдан чиқарардим. Бундан икки ой олдин уни кўрдим, ҳар доимгидек кичкинтойларга мактаб панжарасидан туриб писта улашарди. Олдингидан ҳам хокисор эди. Жуда ҳам зарур ишим борлиги учун машинадан тушишни хохламадим. Қайтаётганимда ташлаб ўтарман дедим-ичимда. Аммо… Аммо қайтганимда кампир йўқ эди. Эртасига ҳам… ундан кейин ҳам… Бугун эса уни кўз юмганини эшитдим. Ҳеч кими йўқ экан. Кампирни маҳалла бош-қош бўлиб сўнгги манзилга кузатишибди. Қизиғи ва аламлиси, у шундай икки кўча нарида турар экан… Бугун тушимга кампир кирди. Ёшлик қиёфам эмиш, қўлимда бир сиқим писта, қочаётган эмишман, кампир эса менга қараб жилмаяр эмиш… Уйқу бузилди… Бир сиқим писта азоби қийнамоқда...

.. Самаджон уйланди. Ёш оила тинч ва тотув яшай бошлади. Кунлар кетидан кунлар, ойлар кетидан ойлар ўтди. Эрининг топиш-тутиши яхши, ҳамма нарса етарли эди. Бироқ оила фариштаси – Озодахонда негадир ялқовлик касали бошланди. Кечки овқатдан сўнг кўпинча идиш-товоқ ювилмай, уй супуриб-сидирилмай қолар эди. Самаджон аввалига ўзини билиб-билмасликка олди. Балки вақт ўтиб, яхши бўлар, деб ўйлади. Йўқ, қараса, уй юмушларига бундай муносабат хонадон бекасининг кундалик одатига айланди. Хонадондан гўё файз, барака кетгандек эди.
Оила бошлиғининг боши қотди. Нима қилмоқ керак? Шундай антиқа бир тадбир ўйлаб топиш керакки…
Самаджон эртасига эълонлари кўп газеталарни сотиб олди. Ўзи ҳам уларга эълон ёзиб юборди.
Кунлар шу зайлда ўта бошлади. Кечқурунлари эр-хотин ишдан келганларидан сўнг телефон қўнғироқларининг овози тинмас эди. Қўнғироқ қилаётганлар турли саволлар билан қизиқишарди. Мана, яна қўнғироқ. Озодахон асабий ҳолда бориб гўшакни кўтарди. «Қанақа эълон? Йўқ, сиз янглишиб тушдингиз. Нима?… Ҳа, мана шу манзил… Қайси газетадаги эълонни айтаяпсиз, ўзи?»
Озодахон телефон столидаги бир даста газетага қараб, ундан тегишли эълонни топди. Унда шундай сатрлар бор эди: «Уй юмушларини бажариш учун хонадон бекаси таклиф этилади. Мурожаат учун телефон…»
Шу пайт яна телефон жиринглаб қолди. Озодахон ҳар галгидек, телефон гўшагини кўтараркан, босиқ, лекин ишончли овозда деди: «Йўқ, бу хонадоннинг бекаси бор. Илтимос, бошқа безовта қилманг!..»
Самаджон бу пайтда ойнаи жаҳондан берилаётган концертни томоша қилар, бўлиб ўтаётган гап-сўзларни эса гўё «эшитмас» эди.
Эртасигаёқ оилада муҳит ўзгарди: ҳамма нарса жой-жойида, идишлар ювилган, хоналар ораста. Хонадонга яна аввалгидек файз кирди.
Байт: Эй, дил! Масрурлик бахш этар нима, инсонга? Тинчлик ва аҳиллик ҳаловат жонга.

Обиддин МАҲМУДОВ


ЎҒРИ  КЕЛИНЧАК

Шаҳардан қайтаётиб, автобусга чиқдим. Одам сийрак, уловнинг ҳали жўнайдиган шашти йўқ. Бир-иккита китоб харид қилгандим, мутолаага киришдим. Бир пайт:
– Бу жой бўшми, опа? – дея сўради кимдир.
– Ҳа, бемалол. Ҳеч ким йўқ, – дедим. Қарасам, қўлида бола кўтариб олган ёш келинчак.
– Опа, телефонингизни бериб туролмайсизми? Онамга қўнғироқ қилиб олсам, дегандим, – сўради у.
Онаси билан бир йиғламсираб, бир асабий гаплашди. Негадир, унга ачиндим, кўнгил сўраган бўлдим.
– Қачонлардир қилган хатоларимнинг жабрини тортяпман. Аслида менга шу ҳам кам, – деди ўзини Мунира деб таништирган ҳамроҳим.
– Нега ундай дейсиз, сабрли бўлинг. Қаранг, қандай ширин фарзандингиз бор экан, – дедим юпатган бўлиб.
– Айтинг-чи, кўринишимдан ўғрига ўхшайманми? Жавобингиз аниқ, йўқ, тўғрими? Лекин бу ҳақиқат! …Мен ўғриман. Қўли эгрилик ўқувчилик давримдан оилам барбод бўлгунга қадар ортимдан соядек эргашиб юрди. Дастлаб синфдошларим мендан юз ўгиришди, устозларим аввал насиҳат, сўнг дакки бериб чарчашди. Мактабни битирдим ва улар ўғридан қутулишди. Коллежда курсдошларимнинг пуллари, нарсалари йўқола бошлади. Бора-бора мендан ўзларини олиб қочадиган бўлишди. Маҳалла-кўй ҳам биларди. Шу сабаб, чекка қишлоқдан келган совчиларга ота-онам раъйимга ҳам қарамай, узатиб юборишди. Энди ундай қилмайман, ҳар ҳолда оилали аёлман, дея ўзим-ўзимга сўз бердим.
Йўқ. Букрини гўр тузатар экан. Қайнона-қайнотамнинг омонатига ҳам тап тортмай хиёнат қиладиган бўлдим. Бир куни қайнонам сўраб қолди:
– Келинжон, шкафнинг устидаги пулларга кўзингиз тушмадими? Қайнотангиз сўраётганди.
– Йўқ! – дедим уларнинг кўзига тик қараб. Аммо ўша куни илк бор мендан шубҳаланишаётганини сездим. Охири ўғрилигим ошкор бўлди. Қўни-қўшни, тўй-маъракага борсак ҳам яна ўша эски ҳунар… яқинларимни уятга қолдирардим.
– Номусга ўлдирдинг, йўқол кўзимдан. Ортиқ сен билан яшамайман, – дея эрим уйдан хайдаб юборди.
Қилмишларим касрига ота-онамнинг юзи ерга қаради. Осойишта ҳаётим бузилди. Бахтим ҳам ўғирланди. Йўқ, уни ўзим ўғирладим…
Автобус бир муддатга тўхтади. Йўловчилар тоза ҳавога чиқишди. Мен ҳам ҳозир келаман, дея сув ичгани тушдим. Кўп ўтмай яна йўлда давом этдик.
Суҳбат билан чалғиб, манзилга ҳам етиб келганимизни сезмай қолибман. У билан хайрлашаётиб:
– Синглим, эгилган бошни қилич кесмас, дейишади. Ҳали ҳам кеч эмас. Бориб кечирим сўранг, фарзандингиз келажагини ўйланг, – дедим. У
– Маслаҳатингиз учун раҳмат, опажон. Кўнглимга анча таскин бердингиз. Сиз айтгандек қиламан, – деб хайрлашди.
Автобусдан  тушиб қишлоғимизга қатнайдиган таксига ўтирдим. Уйга етгач, йўл кира ҳаққини тўлай, деб сумкамга қарасам, ҳамёним йўқ экан…


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📹 ОПА СИНГИЛ

Бир бирига талпинишар бедор кўнгил,
Бири лола янглиғ бўлса бири сунбул,
Оқибати достон бўлсин дунёларга,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.

Жигар опа, жигар сингил меҳрибони,
Кўрса яшнаб кетар ахир нур жаҳони,
Доим муштоқ кутар ота хонадони,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.

Нима кутса шуни кўрсин тақдиридан,
Юзи ёруғ бўлиб турсин Ҳақ нуридан,
Айирмасин жигарларни бир биридан,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌹🌿АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
          🌿🌸ХАЙРЛИ ТОНГ !!!

Душанба тонги муборак бўлсин!   Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи ҳузурли, толеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин.

Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин.
Кунимизни мазмунли қилиб,    хайру барокатларини ёғдирсин.
Омин.  🤲
😍Ҳамиша
🥰Омад
😊Қувонч
🤗Тарк этмасин!



❤️ Реаксия босишни унутманг азизларим


ЖАСУР ЙИГИТ.

Илк баҳор. Тоғлардан эриган қор сувлари пастга шиддат билан оқиб тушарди. Наҳр кўпригининг ўртасида бўлган кичкина бир уй ичида кўприк қоровули ва унинг шаҳардан кўргани келган хотини, иккита боласи суҳбатлашиб ўтиришарди.

Шу пайт ҳар томондан:
— Қоровул, тезроқ бўл, ўзингни ва оилангни ҳалокатдан қутқаз!—деган товушлар эшитилди. Сел ва тўлқинлар кўприкдан ошиб, қоровул уйи ва атрофини емира бошлади, кўприк силкинарди. Қоровул дарров уйчасининг томига чиқиб олиб:
— Бизга ёрдам қилинг, ёрдам!— деб қичқирди. Бир қари чол:
— Уларнинг ҳалок бўлишларига озгина вақт қолди. Уйча ағанай деб турибди, нега қараб турибмиз? Бир жасур йигит борми ахир?—деб фарёд қилди. Бошқа қишлоқдан келган бир йигит қари чолнинг сўзларини эшитгач, отилиб ўртага чиқди.
Жасур йигит наҳр қирғоғидаги кичкина бир қайиқчага ўтириб, шиддат билан оқиб турган сувда кўп машаққатлар чекиб уйчанинг ёнига етиб келди. Аввал қоровулнинг икки боласини қайиқчага ўтқизиб машаққатлар билан уларни соҳилга соғ-саломат еткизди. Сўнгра яна кўп машаққат тортиб, бориб қоровул ва унинг хотинини олиб келди.
Ҳамма ҳаддан зиёд шодланиб, олижаноб, жасур йигитни олқишлаб миннатдорчилик изҳор қилдилар. Қари чол ва кампирлар кўзларидан шодлик ёшларини тўкдилар, жасур йигитга таҳсинлар ўқидилар.

Ўша ердаги мўътабар бир одам жасур йигитни мукофотламоқчи бўлиб:
— Раҳмат, олижаноб йигит, қилган одамгарчилигинг, яхши хизматинг учун, мана бу мукофотимни қабул қил,— деб унинг қўлига пул узатди.
Жасур йигит мукофотни қабул қилмай:
— Илтифотингизга раҳмат, мен мукофот олиш учун эмас, виждон амри билан, инсоний вазифамни адо этдим, буни пулга сотмайман. Менга берадиган шу пулларингизни қоровулга берсангиз, мен жуда ҳам ҳурсанд бўламан, чунки у рўзғордаги ҳамма нарсаларини бой берди, ёрдамга муҳтождир,—деб ҳамма билан хайрлашиб, ўз қишлоғига жўнади.
Ҳамма у йигитга қойил қолди.


📝ОПА СИНГИЛ..

(мен шоир ёки ёзувчи эмасман эшитганларим)

Хурматли Кадрдон дўстим, Акам Укам!!!...

-- Онангизни соғиндизми?, унда сингил ёки опангиздан хабар олинг. Ха ха шундай, ёки хонадонизга мехмонга таклиф килинг. Опа сингилда Онангизни хиди бор. Онангизни сўзлари бор. Онангизни тарбияси бор....

-- Биласизми дўст, илк бора опа синглингизни кўлидан ушлаб ким нон,таом килишни ўргатган албата Онамиз. Биласизми болалик килиб уйда тўполон килганимизда Онажонларимиз калтак олиб кувлаганда ким?, " урманг акам ёки укамни деб Ойижонимизни тўсган кўзларида ёш билан", ха ўша опа синглимиз....

-- Опа сингиларимизда биз Онажонимизни кўрамиз, Онажонимизни хис киламиз. Шундай экан нахот узок мусофир юртларда юрган, кимнидир эшигида юрган мунглиғ опа синглимиздан акали бир оғиз телефон килиб хол ахвол сўраймаймиз....

-- Энди тезда килинг қўнғироқ, хол ахволини сўранг... Кўлингиздан келса албатта ёрдам беринг....

-- Буғдойзор даласини тепкилаб босиб ўта оласизми?. Йўк асло, чунки у нонимиз, увол кўр бўлади инсон. Агар буғдойзор даласи у томонда Онангиз бир култим сувга зор бўлиб турсачи. Унда ҳам босиб,тепкилаб ўта олмайсиз. Мумкин эмас асло,мумкин эмас. Айланиб ўтиб беринг Оназоризга ўша бир култим сувни....

-- Лекин каранг ўша Онангиз ўрнида опа синглингиз бўлсачи. Тезда буғдойзорни тепкилаб ўтасизми, босиб ўтасизми, якин йўлни топиб. Олиб бориб беринг ўша бир култим сувни. Хўш буни сабабани биласизми....

-- Нима учун опа сингил учун ҳатто буғдойзорни ҳам кесиб ўтиш мумкинлигини.
Унда эшитинг....

Киёматда каранг тош тарози бўлар эмиш.( Беайб факкат Яратган эгам. Ҳаммамиз билмаган холда гуноҳ киламиз ва ҳар бир гуноҳ олдида жавоб берамиз.)

-- Шунда ҳамма жаннат томон интилар экан. Агар савобингиз кўп бўлса жаннатга кам бўлса дўзахга... Хеч ким савобидан бермас экан....

-- Хатто Ота Онамиз, ака ука, дўстларимиз ҳам. Шу жича савоб берсаю, жаннатларда юрар эдим деб сарсан саргардон бўламиз экан....

-- Шунда ўзига ҳам балким ўша жича савоб етмаётган опа синглимиз тезда ёнимизга етиб келиб бизга ўз савобидан берар экан. Каранг эй ака ука, эй дўст мехрибонликни ака ука деб киёматда ҳам ўзини курбон киллар экан опа синглимиз....

-- Энди билдингизми бизни ожиза опа сингиларимизни кимлигини....
Туринг хабар олинг опа синглингиздан. Хеч йўк телефон килиб бир ҳафтада бир оғиз. Опажон ёки синглим яхшимисан?. соғлигинг жойидами?,жиянларим яхшими?деб кўйинг.....

-- Кўлингиздан келса албата хонадонига боринг ёки хонадонизга олиб келиб бор йўғидан хабар олинг... Кўпмас озмас кўлиздан келган ёрдамни беринг...
У кўлиздан келмаса бир оғиз ширин сўз билан хабар олинг!


Рўмолча

Мактабда дарслар тугаган, ҳаммаёқ жимжит. Қиз стол устига бошини қўйиб, кўзларини бир нуқтага қадаганча чуқур ўйга толди. "Кўринмас одамга айланиб қолгандекман. Ҳеч кимнинг мен билан иши йўқ. Эрталаб нонушта қилдимми, йўқми? Ишим қачон бошланиб, қачон тугайди? Қаерга боряпман, кимлар билан кўришяпман?.. Одамзод Яратганнинг ижод маҳсули— санъати. Санъат эса эътибор билан тирик. Нимани...Йўқ! Кимни истаяпман ўзи?! Йиллар давомида ташна қалбимни суғориб келаётган меҳр дарёси ҳам таъмсиз туйиляпти. Нималар ўзгарди? Кимдир қўлимдан маҳкам ушлаб бағрига босишини ва тўйиб-тўйиб йиғлаб дардларимдан йироқ бўлмагунимча қўйиб юбормаслигини хоҳлаяпман... Ўша инсон ким? Ўзлари билан овора бўлиб мени кўрмаётган яқинларимми ёки... Қанийди...Қанийди сукунатимни парчалай оладиган шодлик бўлса! Ё Раббим..." — хона эшиги очилиб биров кириб келди.
— Ҳалиям кетмадингизми? — сўради ҳамкасб йигит ўз ҳужжатларини жавонга жойлаштирар экан.— Ифторликка ҳам оз қолди.
— Назорат дафтарларини текшираётгандим, - қиз столи устида турган дафтарларини тартибга келтирган бўлди гўё.
— Ҳа, шунақами, яхши — йигит қизнинг ёлғон гапираётганини пайқаб, ўзига сездирмай унга синчковлик билан разм солди. — Биласизми, устоз ўқувчилари учун туйғулари ўта барқарор, руҳи метиндек кучли шахс бўлиб кўринади. Aслида эса ҳар бир юракнинг ўз кемтиклари бор.
Қиз ҳайрон бошини кўтариб йигитга юзланди. Aммо томоғига нимадир тиқилгандек бўлиб, гапиролмай яна кўзларини бошқа томонга олиб қочди. Йигит қизнинг столига яқинлашиб сўзида давом этди:
— Юпатиқ ҳамиша кўнгилга малҳам бўлолмайди. У баъзан имконсизлигимиз иқроридек туйилиши мумкин. Олинг. — қўлидаги нарсани қиз томон узатди. — Бундан ортиқ садоқатли сирдошни топа олмайсиз. У дарров хона эшигини ёпиб чиқиб кетди. Қиз киприк қоқмай миясидаги жавобсиз саволларига бардош беришга уринарди. Шартта ўрнидан турди-ю, кетишга ошиқди. Эшикка етгунича ҳеч қаерга қарамади. Хонадан чиқиб кетар экан, кимгадир ишонгиси келди, йигит айтган энг яхши сирдошни кўриш учун орқасига ўгирилди ва беихтиёр кўзи ёшланди. Стол устида турган рўмолча гўё қизга ўз қучоғини очгандек турарди...

Ибрат учун яқинларга юборинг!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌞🍂Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва баракатуҳ

🌸🌸ХАЙРЛИ ТОНГ🌸🌸

Бугунги кунингиз хайрли ўтсин
...

🍃🌹Сиз бир ҚУЁ
Ш -
кўнги
лларни ёритгувчи...

🍃🌹Сиз бир МЕҲР -
бахт чашмасин илитгувчи...

🍃🌹Сиз бир ҚУВОНЧ -
дилни завққа тўлдиргувчи...

🍃🌹Сиз бир ОМАД -
қалбда ғурур ундиргувчи..

🍃🌹Барчамизга янги тонг янги кун, янги имкон,муборак бўлсин!


Бугун кечки овқатни қайси кафе ёки ресторанда қилмоқчисиз? "Ҳот-дог"ми, ошми, тандирми, балки бирон турк ошхонасидир? Икки кун аввал Чорсу бозори ёнидаги бир хонимчи аёл билан бўлган суҳбатни ҳавола қиламан. Кейин қарор сиздан:

- Ассаламу алайкум. Хоним иссиқми?
- Ваалайкум ассалам. Ҳа, ҳозир олиб келдим.
- Учта солиб беринг. Шу ерда ейман.
- Хўп... Ёқимли иштаҳа.
- Анча йилдан буён хоним сотасизми?
- 9 йил бўлди.
- Боқувчисиз, хўжайин, фарзандларингиз борми?
- Қайнонам билан турамиз. Ёшлари улуғ. Хўжайиним 9 йил аввал автоҳалокатда вафот этганлар. Бир қиз, бир ўғлим бор.
- Ёшлари?..
- Қизим 13, ўғлим 9 ёшда.
- Ўғлиз катта бўлиб қолибди. Нега ёрдамга олиб чиқмисиз?
- Уни ўқитаман. Мактабда ўқийди, мактабдан кейин қўшимчаси бор. Ҳарбий мактабга боради. Кечки олтида келиб уйда дарс қилади.
- Намоз ўқийсизми?
- Алҳамдулиллаҳ! Намозсиз ҳаёт ҳаётми?
- Фарзандларизчи?
- Албатта. Улар ҳам тўлиқ ўқишади. Қизим Қуръон ёд олади. Ўғлим ҳам анча ёдлаб қўйди.
- Бир кунда нечта хоним сотасиз?
- 80 та, 100 та, 120 та. Ҳамиримга қараб.
- Қолиб кетмидими?
- Имкон қадар ҳаммасини сотмагунча ўтираман.
- Кечки 1-2 бўлиб кетса ҳамми?
- Ҳа... Лекин ҳозир 22:00 дан кейин уйга ҳайдашяпти.
- Қанча фойда кўрасиз?
- 50000 атрофи.
- Аллоҳ барокат берсин. Карантинда қийналмадилами?
- Йўқ, алҳамдулиллаҳ. Уйда нарсаларимиз бор эди.
- Захирангиз бормиди ёки бирон хайриячилар ташлаб кетишдими?
- Йўқ, уйимизда бор эди. Май ойида синглим қўй сўйган экан ўшандан 2 кг бериб кетти. Кейин ўзимни уним, ёғим, картошкам бор эди. Ўшалар етти, алҳамдулиллаҳ. Кўпчилик қийналиб қолибди, биз қийналмадик.
- Нега турмушга чиқмагансиз?
-... Болларимни қизғонганман...
- Иншааллоҳ тез-тез келиб хоним олиб турамиз. Сизни тополмасак сўраш учун исмингизни айта оласизми?
- "Қайнонасини келини" деб сўрасангиз танишади.
- Аллоҳ ризқингизга барокат берсин!


Оилалар тўлиқ бўлсин...

Бу мавзу, ўзбекнинг дардига айланиб улгурди.
—Ойингдан хабар борми?-сўрайман ўқувчимдан.
—Ҳа, телеграмда гаплашиб турибман,-дейди кўзлари жавдираб.
—Кетганларига уч йил бўлиб қолди-я, келиб қолсалар керак
—Йўқ, ҳали қайтмас эканлар. Арабистонда эканлар. Энди яхши иш топибдилар ўзи, -дейди ерга қараб бирдан мени маҳкам қучоқлаб олади, йиғлаб юборади
—Онамни жудаям соғиндим, устоз...Ўпкам тўлади, маҳкам қучоқлайман, елкаларини силайман, бирга йиғлаймиз
Кеча отаси чет элга ишлагани кетган яна битта ўқувчим дарсга келмади. Сабаби, уйига уста чақирган экан, иккита номаҳрам эркак билан онасини ёлғиз қолдиришни истамаган ўқувчим уйида қолибди. Мактабда текширув бор эди. Онасини устани якшанба куни чақирмаганликда айладим, бироз қизишиб кетдим. Хуллас, бечора аёл иложсиз қолганидан "Майли, боламни мактабдан ҳайдаттириб юбора қолинг, лекин жўнатолмайман",-деди. Хаммаси жонига текканлиги гап оҳангидан сезилиб турарди. Аслида, ичимда ўқувчимни орияти учун алқаб турибман, аммо биздан ҳам давоматни талаб қиладилар, ўз кўнглимда бурчимни адо этяпман... Яна йиғладим, бироз туриб қайтиб қўнғироқ қилдим, бугунча қолиши мумкинлигини айтдим...
Бундан ўн йил олдин бир ўқувчимнинг ҳам онаси, ҳам отаси болаларини холасига ташлаб Россияга ишлагани кетди, Шу кетган бўйи ўқувчим мактабни битирганда қайтиб келди
Ота-она меҳрига тўймаётган болалар... Моддий жавобгарликни бўйнимизга оламиз-у, маънавий жавобгарлик ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаймиз...
Чегарадан турнақатор бўлиб юртига қайтиб келаётган ватандошларимга разм соламан. Оғир юк халталарни оғирлигидан кўтариб эмас, судраб олиб ўтадилар...Ким билади, бу халталарда қизалоғига олган қўғирчоғи борми? Мен уларнинг
бола-чақасининг олдига қувониб, ошиқиб келаётганига ишонаман.
Болалигимда отам беллари оғриб, ётиб қолдилар. Адам бемор бўлиб ётибдилару, қувончимни кўрсангиз. Ёнларидан бир зум кетмайман. Ўшанда мендан бахтли одам йўқ эди. Сабаби, ўта банд бўлганликларидан биз адамларни уйда кам кўрар эдик. Бирга ўтказган ўша уч куним хотирам қатларида эртаклар оламида сайр қилган кунларим сифатида ёдимда қолган...
Ота-онаси ўзга давлатларда юрган болаларга жуда ҳам қийинлигини сезиш у қадар мушкул эмас, шунчаки, ўз фарзандингизни улар ўрнига қўйиб кўринг...
Бугун жуда кўп ўзбек хонадонлари болалар олдида қарздор. Аслида, бола бобо ва бувилар тарбиясини ҳам олиши керак, уларнинг бағрида эркаланиши, эртак тинглаши, бирга номоз ўқиши керак... Бобо-бувилар у ёқда турсин, ота-онасининг дийдорига тўймаётган болаларнинг нима гуноҳи бор?
Феруза

Ўқинг... Фақат йиғламанг!


📝«Ўзинг эринг билан яшолмадинг, энди менинг бахтимга чанг соляпсанми?!»

Бу воқеа уч йил аввал юз берганди. Дугонам Манзура тўйига таклиф қилди. Тўрда ўтирган келишган куёв ҳар жиҳатдан ўзига мосдай туйилганди. Уларнинг турмушлари жуда чиройли бошланди. Ҳар ҳолда Манзура ўша кезларда ниҳоятда бахтиёр эди. Бир куни келин-куёвлар бизникига меҳмонга келишди. Турмуш ўртоғи бегоналар олдида Манзура билан қўпол муносабатда бўлаётгани кўнглимни хира қилди. Мен ўзимча «Хафалашиб қолишган бўлса керак, оилада нималар бўлмайди, эр-хотиннинг уриши — дока рўмол қуриши, ярашиб кетишади», деб ўйладим.
Баҳорда қизимни истироҳат боғига айлантиришга олиб чиқдим. У ерда тасодифан Манзуранинг эри Ёрқиннинг бошқа қиз билан қўл ушлашиб, сайр қилиб юрганини кўриб қолдим. Ичимни бир нима жизиллатиб куйдириб ўтгандай бўлди. Манзурага ачиндим. Нима жин урди мени, билмайман. Эртасига дугонамнинг ишхонасига бориб, унга кўрганларимни айтиб бердим. Бироқ дугонам гапларимга ишонмади.
— Ўзинг эринг билан яшолмадинг, энди менинг бахтимни кўролмай чанг соляпсан-да, а? — деди у ҳеч кутилмаганда.
Гўё биров юзимга аямай шапалоқ тортгандай бўлди. Ўз яқинимдан бундай гапни кутмаганим учун карахт аҳволга тушиб қолгандай эдим.
— Манзура, бу нима деганинг? Ахир ҳаётим ҳақида ҳеч ким билмаса ҳам, сен биласан-ку, дугонажон. Гиёҳванд эр билан яшаб бўлмаслигига ҳеч кимнинг фаҳми етмаса ҳам, сенинг фаҳминг етади-ку. Дугонангни пичоқсиз сўяётганингни биласанми? Мен сенга эрингдан ажраш, демаяпман, шунчаки кўзларингни каттароқ оч, эринг кетиб қолмасидан бурун уни қайтар, демоқчи эдим, холос, — дедим.
Кўнглим оғриди. Кўзларимдан қуйилиб келаётган ёшни тўхтатолмасдим. Жондан азиз дугонам эса узр сўраб, бу дилхираликни асло юмшатишга уринмади. Мен ўша куни бир аҳволда уйга қайтдим ва дугонам билан асло хабарлашмадим. Шундан сўнг ўзимга ўзим «Энди ҳеч қачон дугонам бўлмайди», деб қасам ҳам ичдим. Бир куни соат тунги ўн иккига яқинлашаётганда эшик тақиллаб қолди. Кўнглимга ваҳима инди. Бемаҳалда келган ким бўлди экан, деб тирқишдан қарасам, Манзура турарди. У озиб-тўзиб кетганди. Эшикни очишим билан дугонам йиғлаб, бўйнимга осилди.
— Кечир, кечир, дугонажон, сўқир бўлган эканман. Ким дўсту ким душманлигини ажратолмай қолибман. Гапларинг тўғри чиқди, — деди у ҳўнграб. — Эрим мени ташлаб кетди. Бошқа қизга уйланармиш. Унинг жонига текканмишман, менда кўнгли йўқмиш. Шунча вақт кўнглингга озор бериб қўйганим учун ўзимни кечиролмадим. Мени кечир… кечир…
У гапларимни эшитмас, тинимсиз узр сўрагани-сўраган эди. Дугонамни тинчлантириб, ошхонага чой дамлагани чиқдим. Чойнак кўтариб, ортимга қайтганимда эса у ҳеч қаерда йўқ эди. Энг қизиғи, эшик қулфи ичкаридан очилмаганди. Дугонамнинг сирли тарзда ғойиб, бўлганига ишонгим келмасди, эҳтимол, бу воқеа хаёлимда содир бўлди, деб ҳам ўйладим. Бироқ стол устида унинг рўмолчаси турарди. Нам рўмолчани қўлимга олдим, унда қон изларини кўриб, юрагим орқага тортди. Бу синоат олдида ҳайратда эдим. Тонг саҳарда шум хабарни эшитиб, барига тушундим. Дугонамни кеча соат кечки ўнлар атрофида кўчада машина уриб юборган ва у ўша жойда жон берган экан. Демак, кеча тунда уйимга унинг арвоҳи узр сўраб келган экан.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ОНА СИЗГА ВАҚТ ТОПОЛМАДИМ

Мен улғайиб, сиз эса сўлиб,
Юрибман шон шуҳратга тўлиб.
эҳ ўзимча сал катта бўлиб,
Она сизга вақт тополмадим.

Ярим тунда, кўзингизда ёш,
Йўл кутасиз, коса тўла ош.
Мен бир нокас, мен бир бағритош,
Она сизга вақт тополмадим.

Яшаябсиз дамни кўрмай эп,
Етмишда ҳам менинг ғамим еб.
Мен-чи ёрим, болам, чақам деб,
Она сизга вақт тополмадим.

Онангиздан хабар олинг, эй онаси бор инсонлар. Борлигида қадрига етинг. Ибрат учун яқинларга ҳам юборинг.


​📌 ҲАР КУНИ 15 ДАҚИҚА АЖРАТСАНГИЗ КИФОЯ !

Ажинларга қарши суюқлик

Бир ош қошиқ олма сиркасини 1/2 стакан сабзи суви билан аралаштиринг. Ҳосил бўлган аралашма билан ҳар куни икки маҳал эрталаб ва кечқурун юзингизни артинг. Муолажани қолдирмасдан, мунтазам равишда бажариб борсангиз, тез орада юз терингиз таранглашиб, ажинлар йўқолганига гувоҳ бўласиз.

Асалли ниқоб

Икки ош қошиқ асални бир ош қошиқ сули ёрмаси ва икки чой қошиқ сут билан аралаштиринг. Тайёр ниқобни 15-20 дақиқага юзга суртиб, сўнгра илиқ сув билан ювиб ташланг. Ушбу ниқоб сўлиган терини "янгилаш" ва тетиклаштириш кучига эга. Унутманг: асалга аллергияси борларда юқоридаги ниқоб қатъиян ман этилади!

Қатиқли ниқоб

100-200 мл ёғли қатиқни олиб, 15-20 дақиқа мобайнида юзингизга бир неча марта суртинг. Кейин юзингизни илиқ сув билан ювиб ташланг. Бундай ниқоб терини таранглаштиришдан ташқари, оқартиришга ва доғлардан халос этишга ёрдам беради.

Банан ҳам ёрдам беради

Битта ўрта катталикдаги бананни пўстлоғидан тозалаб, қошиқ ёрдамида эзинг. Бир чой қошиқ озиқлантирувчи крем, бир чой қошиқ зайтун мойи ва ярим чой қошиқ лимон суви билан яхшилаб аралаштиринг. Бу ниқобни ҳам 15-20 дақиқага юзга суртиб, кейин илиқ сув билан ювиб ташланг.

Творогли ниқоб

Икки қошиқдан творог, сабзи суви, зайтун мойи ҳамда сутни (зарурат туғилса, маҳсулотларнинг миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш мумкин) бир хил масса ҳосил бўлгунича аралаштиринг. Тайёр бўтқасимон массани қалин қилиб юзга суртинг ва 15 дақиқадан кейин илиқ сув билан ювинг.

Сули ёрмаси

Уч-тўрт ош қошиқ сули ёрмаси устидан 0,5 стакан қайноқ сут солиб илишини кутинг. Кейин ҳосил бўлган аралашмани юзга суртиб, 15-20 дақиқадан сўнг ювиб ташланг. Ушбу ниқоб қуруқ ҳамда дағаллашган юз терисини майинлаштиради.


Сен билан бир хил китоблар ўқишни хоҳлайман.


- Biz yuzi chiroylilarga emas...
- Butun borlig'i bilan Allohni sevadiganlariga oshiqmiz...

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.