#Муборак_кеча
Бароат кечаси
Бу кечада Жаброил (алайҳиссалом) Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига келдилар ва бундай дедилар: “Эй Аллоҳнинг расули, Аллоҳ бу кечада бир қанча кишиларни афв этади. Баъзиларини афв этмайди. У кечадаги мағфиратга қуйидагилар сазовор бўлмайди:
Аллоҳ таоло, Унинг расули ва мўминларни масхара қилганлар.
Мусулмонлар билан аразлашганлар.
Силаи раҳм қилмаганлар.
Кибрли одамлар.
Ота-онасини норози қилганлар.
Сархушлик (кайф)да умр ўтказганлар”.
Аллоҳ таоло у кечада тақдирларни ҳал қилгани учун ушбу кеча “Тақсим ва тақдир кечаси” деб ҳам юритилади. Ато ибн Ясор бундай дейдилар: “Шаъбон ойининг 15-кечаси Азроил (алайҳиссалом) кейинги йил шаъбон ойининг 15-кечасига қадар ўлиши керак бўлган кишилар рўйхатини ҳозирлайди. Шу орада қанча одамлар бу рўйхатга кириб қолганидан хабари бўлмайди”.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай дедилар: “Тўрт кеча бордирки, кечалари кундузлар, кундузлари кечалар кабидир. Аллоҳ у кечада онт ичганларни онтига содиқ қилади, инсонларни афв этади, уларга чексиз савоб ва мукофот беради. Бу кечалар Қадр кечаси, Бароат кечаси, Арафа кечаси ва Жума кечасидир”.
Ҳазрат Ойша (розияллоҳу анҳо) дедилар: “Шаъбон ойининг 15-куни келган вақт кунни рўза билан ўтказинг, кечаси ибодат қилинг. Чунки Аллоҳ таоло у кеча қуёш чиқиш вақти яқинлашганда бундай дейди: “Истиғфор айтиб тавба қилган борми, уни афв этаман. Ризқ истаган борми, унга ризқ бераман”. Бу овоз атроф ёришгунга қадар давом этади” (Ат-тарғиб ват-тарҳиб).
“Ким шаъбон ойининг 15-кечаси ва икки байрам кечалари ибодат қилса, барча қалблар ўлган бир кунда унинг қалби ўлмайди”.
“Аллоҳнинг гўзал исмлари ва исми аъзам” китобидан [📖]
@Islom_jome_masjidi