Isʟᴏᴍ ᴊᴏᴍᴇ ᴍᴀsᴊɪᴅɪ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фарғона вилояти Қувасой шаҳар «Ислом» жомеъ масжидининг расмий канали!
https://taplink.cc/sahifalarimiz
Таклиф ва мулоҳазалар учун:
@Info_savol_javoblar_bot 📧
http://savollar.muslim.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


#Муборак_кеча

Бароат кечаси

Бу кечада Жаброил (алайҳиссалом) Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига келдилар ва бундай дедилар: “Эй Аллоҳнинг расули, Аллоҳ бу кечада бир қанча кишиларни афв этади. Баъзиларини афв этмайди. У кечадаги мағфиратга қуйидагилар сазовор бўлмайди:

Аллоҳ таоло, Унинг расули ва мўминларни масхара қилганлар.

Мусулмонлар билан аразлашганлар.

Силаи раҳм қилмаганлар.

Кибрли одамлар.

Ота-онасини норози қилганлар.

Сархушлик (кайф)да умр ўтказганлар”.

Аллоҳ таоло у кечада тақдирларни ҳал қилгани учун ушбу кеча “Тақсим ва тақдир кечаси” деб ҳам юритилади. Ато ибн Ясор бундай дейдилар: “Шаъбон ойининг 15-кечаси Азроил (алайҳиссалом) кейинги йил шаъбон ойининг 15-кечасига қадар ўлиши керак бўлган кишилар рўйхатини ҳозирлайди. Шу орада қанча одамлар бу рўйхатга кириб қолганидан хабари бўлмайди”.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай дедилар: “Тўрт кеча бордирки, кечалари кундузлар, кундузлари кечалар кабидир. Аллоҳ у кечада онт ичганларни онтига содиқ қилади, инсонларни афв этади, уларга чексиз савоб ва мукофот беради. Бу кечалар Қадр кечаси, Бароат кечаси, Арафа кечаси ва Жума кечасидир”.

Ҳазрат Ойша (розияллоҳу анҳо) дедилар: “Шаъбон ойининг 15-куни келган вақт кунни рўза билан ўтказинг, кечаси ибодат қилинг. Чунки Аллоҳ таоло у кеча қуёш чиқиш вақти яқинлашганда бундай дейди: “Истиғфор айтиб тавба қилган борми, уни афв этаман. Ризқ истаган борми, унга ризқ бераман”. Бу овоз атроф ёришгунга қадар давом этади” (Ат-тарғиб ват-тарҳиб).

“Ким шаъбон ойининг 15-кечаси ва икки байрам кечалари ибодат қилса, барча қалблар ўлган бир кунда унинг қалби ўлмайди”.

“Аллоҳнинг гўзал исмлари ва исми аъзам” китобидан [📖]

@Islom_jome_masjidi


КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар аёл киши беш вақт намозини ўқиса, бир ой
(рамазон) рўзасини тутса, фаржини сақласа ва эрига итоат қилса, унга: "жаннатнинг қайси эшигидан хоҳласанг – киравер", дейилади»
Имом Аҳмад ривояти
(Абдурраҳмон ибн Авф (р.а)дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Тўрт нарса кишининг бахтли бўлишидан далолатдир»
1.Солиҳа аёл
2.Кенг уй жой
3.Яхши қўшни
4.Ёқимли маркаб»

Хоким ва Байҳақий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қайси бир мўминга Аллоҳ таоло солиҳа хотин насиб қилган бўлса, демак, динининг ярмига ёрдам қилибди. Қолган иккинчи ярми учун унинг ўзи ҳаракат қилсин!»
Имом Термизий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Эри рози бўлмагунча аёлнинг намозлари ва хеч бир яхшилиги қабул булмайди»
Табароний ривояти

@Islom_jome_masjidi


#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اقْسِمْ لَنَا مِنْ خَشْيَتِكَ مَا يَحُولُ بَيْنَنَا وَبَيْنَ مَعَاصِيكَ وَمِنْ طَاعَتِكَ مَا تُبَلِّغُنَا بِهِ جَنَّتَكَ وَمِنَ الْيَقِينِ مَا تُهَوِّنُ بِهِ عَلَيْنَا مُصِيْبَاتِ الدُّنْيَا
      
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Бизга Ўзингдан қўрқишдан биз билан маъсиятларинг орасини тўсадиганини, тоатингдан бизни у ила жаннатингга етказадиганини, қаттиқ ишончдан у билан бизга дунё мусибатларини енгил қиладиганингни бергин».
 
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига ушбу дуоларни қилмасдан мажлисдан туришлари кам бўлар эди: «Аллоҳуммақсим ланаа мин хошйатика маа йаҳуулу байнанаа ва байна маъаасийка ва мин тоъатика маа тубаллиғунаа биҳи жаннатака ва минал йақийни маа туҳаввину биҳи ъалайнаа мусийбаатид дуня».
(Термизий ривояти)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан
@quranuz_kanali

@Islom_jome_masjidi


Асcалому алайкум  ва
рохматуллоҳи ва барокатуҳ!

БУГУН:
Пайшанба
Ҳижрий 1446 йил,
Муборак Шаъбон ойининг 14-куни.
Милодий 2025 йил 13- феврал.

Ё Раббимиз Аллоҳ! Ушбу ойни ва кунни бизлар учун ва бутун уммат учун хайрли, барокотли – муборак айла!

@Islom_jome_masjidi


#mutolaa
🌙 Ғафлатда қолманг! Бароат кечаси яқинлашмоқда...

Ғафлатда қолманг! Бароат кечаси: ризқлар тақсимланади, қисматлар белгиланади, гуноҳлар мағфират этилади
 
Эслатма! Бу йилги бароат кечаси 13 февраль пайшанба кунидан 14 февраль жумага ўтар кечасига тўғри келмоқда, иншаАЛЛОҲ.

 
Бароат сўзи қандай маънони англатади?
“Бароат” сўзи араб тилида “озод бўлиш”, “нажот топиш” деган маъноларни англатади. Бу кечанинг бундай номланишига сабаб, унда Аллоҳ таолонинг раҳмати ва фазли ила беҳисоб инсонлар дўзахдан нажот топадилар.
 
Бароат кечаси қандай кеча?
Онамиз Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мендан: “Эй Оиша бу кеча қандай кеча эканини биласизми?” деб сўрадилар. Мен: “Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ”, дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шаъбоннинг ўн бешинчи кечасидир. Аллоҳ азза ва жалла бу кеча бандаларига раҳмат назари билан қарайди ва мағфират сўровчиларни мағфират этади, раҳм сўровчиларга раҳм қилади, дилларида мусулмонларга нисбатан гина, адоват сақловчи кишиларни қандай бўлса, шундай ҳолатда қўйиб қўяди”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
 
Бароат кечасида нималар содир бўлади?
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу кечада (шаъбоннинг ўн бешинчи кечасида) нималар бўлишини биласизми?” дедилар.

Оиша розияллоҳу анҳо: “Ё Аллоҳнинг Расули, бу кечада нималар бўлади?” дедилар.
У зот алайҳиссалом: “У кечада Одам болаларининг бу йилда туғиладиганлари ва бу йилда вафот этадиганлари ёзилади ва у кечада уларнинг амаллари кўтарилиб, ризқлари нозил бўлади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти)...

📚БАТАФСИЛ

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    🤲 Намозда қўллар қаергача кўтарилади?

    📃 Бир ҳадис шарҳи: Банда динига етказадиган энг катта зарар

    🇺🇿 Ватанни севмоқ иймондандир

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
   
Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир. (Нисо сураси, 103-оят)

@Islom_jome_masjidi

Яқинларингизга ҳам улашинг.


Aллоҳ гўзал

Орази гул, ҳусни ҳилол,
Aллоҳ гўзал, Aллоҳ гўзал.
Мутлоқ камол, мутлоқ жамол,
Aллоҳ гўзал, Aллоҳ гўзал…

Aрш аркида султон ўзи,
Беайбу бенуқсон ўзи.
Пойига чўк, ул Зулжалол,
Aллоҳ гўзал, Aллоҳ гўзал…

Дийдори бир ширин умид,
Aзал вужуд, абад вужуд.
Кимга аён, кимга хаёл,
Aллоҳ гўзал, Aллоҳ гўзал…

Наҳри зилол, бағри баҳор,
Гул чеҳра ёр, нур чеҳра ёр.
Оромижон, ошуфтаҳол,
Aллоҳ гўзал, Aллоҳ гўзал…

Тупроққа жон етмиш ато
Момо Ҳаво, Одам Aто,
Лойдан одам ясар кулол,
Aллоҳ гўзал, Aллоҳ гўзал…

Шоир тилак-таъбим ўшал,
Руҳим ўшал, Роббим ўшал,
Aллоҳу акбар, ей Билол,
Aллоҳ гўзал, Aллоҳ гўзал!..

(Муҳаммад Юсуф шеъри)

@Islom_jome_masjidi


Ҳасани Басрий раҳимаҳуллоҳ қалб касаллиги олти нарсадан пайдо бўлади деганлар.

1. Тавба умидида гуноҳ қилавериш.
2. Амал қилмаган ҳолда таълим олавериш.
3. Амал қилганда ҳам ихлоссиз бўлиш.
4. Аллоҳнинг ризқини шукр қилмасдан еявериш.
5. Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлмаслик.
6. Ўликларни кўмиб ибратланмаслик.

@Islom_jome_masjidi


#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
رَبِّ تَقَبَّلْ تَوْبَتِي، وَاغْسِلْ حَوْبَتِي، وَأَجِبْ دَعْوَتِي، وَثَبِّتْ حُجَّتِي، وَاهْدِ قَلْبِي، وَسَدِّدْ لِسَانِي، وَاسْلُلْ سَخِيمَةَ صَدْرِي
      
Дуонинг маъноси:
«Роббим, тавбамни қабул қилгин. Хатоимни ювгин. Дуоимни қабул қилгин. Ҳужжатимни собит қилгин. Тилимни тўғри қилгин. Қалбимни ҳидоят қилгин. Кўксимдаги ҳиқди ҳасадимни суғуриб олгин».
 
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилганларида: «Робби тақоббал тавбатий, вағсил ҳавбатий, ва ажиб даъватий, ва саббит ҳужжатий, ваҳди қолбий, васаддид лисааний, васлул сахиймата содрий», дер эдилар».
(Абу Довуд ва Термизий ривоятлари)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан
@quranuz_kanali

@Islom_jome_masjidi


Асcалому алайкум  ва
рохматуллоҳи ва барокатуҳ!

БУГУН:
Чоршанба
Ҳижрий 1446 йил,
Муборак Шаъбон ойининг 13-куни.
Милодий 2025 йил 12- феврал.

Ё Раббимиз Аллоҳ! Ушбу ойни ва кунни бизлар учун ва бутун уммат учун хайрли, барокотли – муборак айла!

@Islom_jome_masjidi


​​НАМОЗДАГИ ДУОДА УСТОЗНИ ҚЎШИШ
#намоз

❓1552-CАВОЛ: Намоздаги дуода “Аллоҳуммағфирли ва ливалидайя ва лиустозия...” деб дуо қиламиз. Шундай ёдлаб олганмиз. Қуръондаги дуода устозия сўзи йўқ экан. Бу билан намоз бузилмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар саволда келган шаклда дуо қилишни жоиз деганлар. Намозни бузадиган нарса одамлардан сўраладиган нарсани сўраб дуо қилишдир. Мағфират фақат Аллоҳ таолога хос бўлгани учун уни барча мўмин-мусулмонлар, жумладан мўмин устозларга сўраб дуо қилиш мумкин. Гарчи устоз сўзи Қуръони каримда келмаган бўлса ҳам, намозни бузмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@diniysavollar

@Islom_jome_masjidi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Видеолавҳа

📹 ЁЛҒОН ИНСОННИ ҲАЛОК ҚИЛАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Тил офатлари силсилавий суҳбатлар
4-қисм


@Islom_jome_masjidi


#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
ربِّ اجعَلني لكَ شَاكِرًا لَكَ ذَاكِرًا لَكَ رَاهِبًا لَكَ مِطْوَاعًا لَكَ مُخْبِتًا إِلَيْكَ أَوَّاهًا مُنِيبًا
      
Дуонинг маъноси:
«Роббим, мени Сенга кўп шукр қиладиган, зикр қиладиган, Сендан кўп қўрқадиган, Сенга кўп итоат қиладиган, хушуъ қиладиган, кўп оҳ урадиган, тавба қиладиган қилгин».
 
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилганларида: «Роббижъалний лака шаакиро, лака заакиро, лака рооҳиба, лака митвааъа, лака мухбита, илайка аввааҳан мунийба», дер эдилар».
(Абу Довуд ва Термизий ривоятлари)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан
@quranuz_kanali

@Islom_jome_masjidi


Асcалому алайкум  ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

БУГУН:
Сешанба
Ҳижрий 1446 йил,
Муборак Шаъбон ойининг 12-куни.
Милодий 2025 йил 11-феврал

Ё Раббимиз Аллоҳ! Ушбу ойни ва кунни бизлар учун ва бутун уммат учун хайрли, барокотли – муборак айла!

@Islom_jome_masjidi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ЛАЪНАТЛАШДАН САҚЛАНАЙЛИК!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Тил офатлари силсилавий суҳбатлар
6-қисм


🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Қачон хаёлингга бирор бир мусулмон ҳақида ёмон фикр келса, дарров унинг ҳаққига дуо қил.

Чунки бу шайтоннинг ғазабини келтиради ва "Яна дуо қилиб қўймасин" деган хавфда шайтон сенинг хаёлингга ёмон фикрларни ташламайди”.

Ибн Қудома.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@Islom_jome_masjidi


#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
رَبِّ أَعِنِّي وَلَا تُعِنْ عَلَيَّ، وَانْصُرْنِي وَلَا تَنْصُرْ عَلَيَّ، وَامْكُرْ لِي وَلَا تَمْكُرْ عَلَيَّ، وَاهْدِنِي وَيَسِّرِ الهُدَى لِي، وَانْصُرْنِي عَلَى مَنْ بَغَى عَلَيَّ
      
Дуонинг маъноси:
«Роббим, менга ёрдам бергин. Менга қарши ёрдам бермагин. Менга нусрат бергин. Менга қарши нусрат бермагин. Мен учун макр қилгин. Менга қарши макр қилмагин. Мени ҳидоят қилгин. Ҳидоятни менга осон қилгин. Менга тажовуз қилганга қарши нусрат бергин».
 
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилганларида: «Робби аъинний ва лаа туъин ъалаййа, вансурний ва лаа тансур ъалаййа, вамкур лий ва лаа тамкур ъалаййа, ваҳдиний ва йассирил ҳудаа лий, вансурний ъалаа ман бағо ъалаййа», дер эдилар».
(Абу Довуд ва Термизий ривоятлари)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан
@quranuz_kanali

@Islom_jome_masjidi


Асcалому алайкум  ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

БУГУН:
Душанба
Ҳижрий 1446 йил,
Муборак Шаъбон ойининг 11-куни.
Милодий 2025 йил 10-феврал

Ё Раббимиз Аллоҳ! Ушбу ойни ва кунни бизлар учун ва бутун уммат учун хайрли, барокотли – муборак айла!

@Islom_jome_masjidi


​​​ФАРЗАНД ТАЛАБЛАР УЧУН ҚУРЪОНИЙ ДУО

رَبِّ لَا تَذَرْنِي فَرْدًا وَأَنتَ خَيْرُ الْوَارِثِينَ

Робби лаа тазарний фардан ва анта хойру-л-ваарисийн


Маъноси: «Эй Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, (менга Ўз даргоҳингдан бир меросхўр фарзанд ато эт) Сен, Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан».

«Анбиё» сураси, 89-оят.

•••••┄┄┄┄❅༺┄┄┄┄•••••
@Islom_jome_masjidi


Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
   
Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир. (Нисо сураси, 103-оят)

@Islom_jome_masjidi

Яқинларингизга ҳам улашинг.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.