Кузда ҳам баҳор таровати мужассам маскан
Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуаси кўҳна шаҳарнинг кўркам масканига айланган.
Самарқанддаги биринчи мусулмон масжиди ва меъморий обидаси сифатида эътироф этиладиган масжид Қутайба ибн Муслим томонидан қурилиб, «Ҳазрати Хизр» номи билан аталган.
Ушбу муборак маскан ёнида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ёдгорлик мажмуаси барпо этилгач шаҳардаги энг гавжум зиёратгоҳга айланди. Кўркам ва обод маскан куз фасли бўлишига қарамай баҳор тароватига эга бўлиб турибди. Турфа анвойи гуллар атрофидаги капалаклар муқаддас қадамжонинг бетакрор, бебаҳо эканлигидан далолат.
@IslomKarimov